Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ҲУЖАЙРА ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ 
Ҳар бир ҳужайра уч асосий таркибий қисмдан: 1) 
ҳужайра қобиғидан
(ҳужайра мембранасидан); 2) ўзида субҳужайравий бирликлар сақловчи 
цитоплазмадан
; 3) 
ядродан
иборат. Ҳужайра ташқи муҳитдан ѐки қўшни 
ҳужайралардан ҳужайра мембранаси (
плазмолемма
, ѐки 
плазматик 
мембрана
, ѐки 
цитолемма
ҳам деб аталади) ѐрдамида ажратилгандир. 
Цитоплазма цитоплазма матриксидан ѐки цитозолдан (аввал гиалоплазма 
деб аталган) ва унда жойлашган цитоскелетдан, ҳужайра органеллалари ва 
киритмалардан иборат. Ядрода ядро қобиғи (кариолемма ѐки нуклеолемма), 
нуклеоплазма (кариоплазма), хроматин (хромосомалар), ядроча ва ядронинг 
оқсилли асоси (ядро матрикси) тафовут қилинади.
ЦИТОПЛАЗМАНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ 

Цитоплазма цитоплазма матриксидан ѐки 


цитозолдан
ва унда 
жойлашган 
цитоскелетдан
, ҳужайра 
органеллалари
ва 
киритмалардан
иборат.
Цитоплазма матрикси
(
цитозол,
эски номи гиалоплазма) умумий 
ҳужайра ҳажмининг қарийб ярмини ташкил қилади. Цитозол асосан сув ва 
унда эриган турли моддалардан ташкил топган мураккаб коллоид тизимдир. 
Бу тизимда ҳужайра органеллалари ва киритмалар муаллақ сузиб юради. 
Цитозолда ноорганик ионлар (Na+, K+, Ca++ ) ва оралиқ метаболитлар, 
углеводлар, липидлар, оқсиллар ва РНК каби органик молекулалар бўлади. 
Ушбу тизим суюқ (зол) ҳолатидан гел ҳолатига, ва аксинча, гелдан зол 
ҳолатига ўтиб туриш қобилиятига эга. Ҳужайралар цитозоли мембраналар 
ѐрдамида бир неча аниқ ифодаланган бўлимларга (компартментларга) 
бўлинади. Бу компартментлар ҳужайра ичида ионлар ва молекулалар 
оқимини бошқаради. Бундан ташқари улар ферментларни ва тегишли 
субстратларни йиғиб, ҳужайра фаолиятининг самарадорлигини оширади. Кўп 
компонентли бўлган цитозолда унинг алоҳида қисмлари шароитга ва 
бажарадиган вазифаларига қараб ўз агрегат ҳолатини ўзгартириши мумкин. 
Гарчан цитозол структурасиз бўлсада, унда турли хил фибрилляр 
оқсилларнинг ҳосил бўлиши ва емирилиши доимий равишда кечади. 
Цитоплазматик матрикс асосан глобуляр оқсиллар бўлиб, улар умумий 
ҳужайра оқсилларининг 20-25 фойизини ташкил қилади. Цитозол 
органеллаларниг ҳужайра ичидаги ҳаракатини бошқаради ва цитоплазманинг 
ѐпишқоқлигини таъминлайди. Мембрана билан боғланмаган (эрувчан) 
ферментлар маълум бир тартибда жойлашгандагина энг самарали фаолият 
кўрсатади. Айнан цитозол ферментларнинг субстрат билан таъсири кетма-
кетлигининг структур асоси бўлиб хизмат қилади. Цитозол юзлаб 
ферментлар сақлайди. Бу ферментлар махсус «қурилиш блоклари» ҳосил 
қилиб, улар йирикроқ молекулаларни йиғишда ва майда молекулаларни 
парчалашда иштирок этади. Цитозолда оқсил синтези механизмининг барча 
элементлари (рРНК, иРНК, тРНК, ферментлар ва бошқа омиллар) 
мужассамлаштирилган. Улар ѐрдамида цитозолда ҳужайранинг ўз 
эҳтиѐжлари учун зарур бўлган оқсиллар синтезланади. Ҳужайранинг 
осмотик ва буфер хусусиятлари кўп жиҳатдан цитозол таркибига боғлиқ. 


Айнан ана шу ярим суюқ муҳит ҳужайранинг барча тузилмаларини 
бирлаштиради ва уларнинг ўзаро кимѐвий таъсирини таъминлайди. Цитозол 
орқали 
аминокислоталар, 
ѐғ 
кислоталари, 
нуклеотидлар 
ва 
карбонсувларнинг ҳужайра ичи транспорти амалга ошади. Цитозол орқали 
доимий равишда ионлар оқими плазмолеммага ва ундан митохондрийларга, 
ядрога ва пуфакларга қараб ҳаракат қилади. Цитозол АТФ сақланадиган 
асосий жой ҳисобланиб, бу ерда АТФ молекуласи массаларининг бир 
жойдан иккинчи жойга кўчиш жараѐнлари амалга ошади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish