Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet317/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Чувалчангсимон ўсимта
кўр ичакнинг ортиғи ҳисобланиб, узунлиги 2-
25 см, йўғонлиги 0,5 см дир. Чувалчангсимон ўсимта девори йўғон ичак 
сингари 4 қават пардадан иборат, лекин баъзи бир фарқлари мавжуд. 
Шиллиқ пардасида крипталар кўп бўлиб, ичак тешигига нисбатан радиал 
жойлашган ва кам миқдорда қадаҳсимон ҳужайралари бўлган жиякли 
эпителий билан қопланган. Йўғон ичакка нисбатан эндокрин ҳужайралар 
кўпроқ бўлади. Апикал донадор ҳужайралар крипталар тубида кам миқдорда 
учрайди. Крипта тубида жойлашган кам дифференциаллашган ҳужайралар 
ичак эпителийсининг тикланишида катта аҳамиятга эга. Хусусий қават 
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Бу қават 
чегарасиз шиллиқ ости пардага ўтади. Шиллиқ парданинг мушак қавати
яхши ривожланмаган. Шиллиқ ости пардаси қон томир ва нерв 
чигалларига бой бўлган сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи 
тўқимадан иборат. Бу пардада кўплаб лимфоид фолликуллар жойлашган, 
шунинг учун чувалчангсимон ўсимта 
ичак муртаги 
деб ҳам аталади. 
Мушакли парда силлиқ мушак толаларининг ички айлана ва ташқи 
бўйлама қаватларидан иборат. Чувалчангсимон ўсимта ташқарисидан сероз 
парда билан ўралган.
Тўғри ичак. 
Тўғри ичакда юқори - чаноқ ва пастки – анал қисмлар 
тафовут этилади. Йўғон ичакнинг чаноқ қисми шилиқ пардасида учта 
кўндаланг бурма мавжуд бўлиб, уларнинг ҳосил бўлишида шиллиқ ости 
парда ва мушак парданинг айлана қавати иштирок этади.
Тўғри ичакнинг анал қисмида учта: устунсимон, оралиқ ва тери 
зоналари тафовут этилади. Устунсимон зонада узунасига жойлашган бурмалар 
аноректал устунлар ҳосил қилса, оралиқ зонада бу устунлар қўшилиб шиллиқ 
парданинг эни 1 см ча бўлган силлиқ юзали зонаси – бавосил халқасини 
ташкил қилади. Шу бурмалар орасидаги чуқурчалар ректал синусларни
ҳосил қилади. Тўғри ичакнинг девори ҳам чамбар ичак каби тузилишга эга.
Шиллиқ парда
эпителий, хусусий ва мушак қаватларидан ташкил 
топган. Йўғон ичакнинг айрим қисмларида эпителий ҳар хил бўлади. Тўғри 
ичакнинг юқори қисмида эпителий бир қаватли призматик, устунсимон 
зонасида кўп қаватли цилиндрсимон, оралиқ зонасида кўп қаватли ясси 
мугузланмайдиган ва тери зонасида кўп қаватли ясси мугузланувчи 
эпителийдан иборат. Кўп қаватли кубсимон эпителий кўп қаватли ясси 
эпителийга бирдан эгри-бугри аноректал чизиқ ҳосил қилиб ўтади.
Тўғри ичак эпителийсида жиякли, қадаҳсимон ва айрим эндокрин 
ҳужайралар мавжуд. Эндокрин ҳужайралар (ЕСL) ичакнинг устунсимон 


зонасида кўплаб учрайди. Тўғри ичакнинг юқори қисмларида крипталар кўп 
бўлса, қуйи томонга қараб улар йўқолиб боради. 
Хусусий бириктирувчи тўқимали қавати сийрак толали шаклланмаган 
бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, айрим лимфа фолликулларини 
тутади. Тўғри ичакнинг устунсимон зонасида юпқа деворли қон томирлар - 
лакуналар бўлиб, улардан веналарга қон ўтади. Ичакнинг оралиқ зонасида 
айрим ѐғ безлари учраса, тери қисмида эса терига хос бўлган тузилмалар 
бўлади. 
Шиллиқ парданинг хусусий мушак қавати ингичка ичакдагидек 2 қават 
бўлиб, бўйлама йўналган бурмаларгача давом этади - ичакнинг охирги 
қисмида мушаклар йўқолиб боради. Шунинг учун ҳам ичакнинг бу қисмида 
шиллиқ парданинг хусусий қавати тўғридан-тўғри шиллиқ ости пардага 
ўтади. Бу қаватлар кўпгина майда бурмали веналар тутади. Бу веналарнинг 
тиббиѐтда аҳамияти катта. Уларнинг кенгайиши натижасида шиллиқ парда 
силжийди ва кенгайган томир анал тешик юзасига чиқиб қолади, натижада 
бавосил (геморрой) касаллиги келиб чиқади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish