Ҳужайра мембранаси орқали сўрилиб ўтган мономерлар жиякли ҳужайралар
цитоплазмасида яна қайта ишланади (ҳужайра ички ҳазми). Сўнгра улар
шиллиқ парданинг хусусий пластинкаси орқали қонга (оқсиллар, углеводлар)
ѐки лимфага (ѐғлар) тушади. Ингичка ичакдаги мембрана ҳазмида ва озиқ
моддаларнинг сўрилишида асосан ичак ворсинкалари иштирок этади.
Крипталар эса ворсинкалар учун жиякли энтероцитлар етказиб беради
ва
крипта-ворсинка
системаси
фаолиятининг
оптимал
бўлишини
таъминлайди. Ворсинкалар стромасида жойлашган силлиқ
мушак
ҳужайраларининг қисқариши сўрилган моддаларнинг қон томирларга
ўтишига имконият яратади. Ичак ворсинкалари тўғриланганда озиқ моддалар
эпителий орқали уларнинг стромасига ўтади, капиллярлар эса яна қонга
тўлади. Ворсинкалар минутига 4-6 марта қисқаради. Уларнинг ҳаракати
овқат сўрилиши жараѐнида тезлашиб, оч қолган вақтда секинлашади. Битта
ворсинка химус таркибидан минутига 0,03 мм
3
гача озиқ моддаларни сўриб
олиши ҳисоблаб чиқилган. Ингичка ичакдаги ворсинкаларнинг умумий сони
1,4 млн дан ортиқлигини назарда тутилса, ичакда минутига 45 см
3
га яқин
озиқ моддалар сўрилиши мумкин.
Физиологик ва иммуноморфологик усулларни қўллаш
билан вояга
етган одам ва лаборатория ҳайвонларида уларнинг жиякли ҳужайралари
микроворсинкалари мембранаси орқали озиқ моддалар мономерларгача
парчаланиб ўтиши аниқланган. Гликокаликс таркибида бўлган гидролитик
ферментлар
таъсирида
оқсиллар
аминокислоталаргача
парчаланиб,
карбонсувлар моносахаридлар, ѐғлар ѐғ кислоталари ва глицерингача
парчаланади. Ёғлар яхши бўялгани учун уларнинг ҳазм бўлиш жараѐни яхши
ўрганилган. Ёғларнинг сўрилиши ичак ворсинкаларининг учидан бошланиб,
унинг асосига қараб давом этади. Овқатлантиришдан 15-20 минут ўтгандан
кейин майда ѐғ томчилари (хиломикронлар) аввало жиякли ҳужайраларнинг
микроворсинкалари орасида пайдо бўлади. Бу
ерда улар гликокаликсда
бўлган липаза ферменти таъсирида глицерин ва эркин ѐғ кислоталарига
парчаланади. Ёғ
кислоталари холинэстераза ва холинэстерин ѐрдамида
ҳужайра томонидан яхши сўрилувчи холестерин эфирларига айланади.
Жиякли ҳужайра мембранасидан ўтгандан кейин холестерин эфирлари
парчаланади,
натижада,
эркин
ѐғ
кислоталари
пайдо
бўлади.
Ацилтрансфераза ѐрдамида ѐғ кислоталари ҳужайрага сўрилган глицерин
билан қайта бирикади (ресинтез) ва майда ѐғ (триглицерид) томчиларини
(хиломикронларни) ҳосил қилади. Бу жараѐнда
Голжи комплекси ва
митохондриялар муҳим роль ўйнайди. Голжи комплексида хиломикронлар
синтезланади, йиғилади ва везикулалар ѐрдамида латерал мембрана томон
сўрилади. Сўнгра везикула мембранаси латерал мембрана билан қўшилади,
натижада, хиломикронлар ҳужайралараро бўшлиққа чиқарилади. Улар базал
мембрана орқали ворсинка стромасига ўтиб, асосан, лимфа томирларига
сўрилади.
Оқсиллар сўрилиши жараѐни ҳам ѐғлар сўрилиши каби амалга ошади.
Вояга етган одамда ҳамма оқсиллар аминокислоталарга парчалангандан
сўнггина сўрилади. Янги туғилган баъзи сут эмизувчи ҳайвонларда ҳазм
қилиш аъзолари фаолияти ҳали мукаммал бўлмагани
учун она сути
таркибдаги оқсиллар парчаланмасдан жиякли ҳужайра орқали тўғридан-
тўғри қонга ўтади. К.А.Зуфаров, В. М. Гонтмахер ва А.Й. Йўлдошевлар олиб
борган изланишлар натижасида қонга парчаланмаган ҳолда ўтган она сути
оқсилларининг буйракнинг проксимал найлари ҳужайралари томонидан
бирламчи сийдик таркибидан реобсорбция қилиб олиниши ва ҳужайра
лизосомалари ферментлари ѐрдамида аминокислоталаргача парчаланиши
аниқланди. Ҳосил бўлган аминокислоталар қонга чиқарилиб, яна организм
эҳтиѐжлари учун ишлатилар экан. Ичак эпителийси орқали
сув ва унда
эриган минерал тузлар, витаминлар ва бошқа моддалар ҳам сўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: