Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Портал бўлакча 
гепатоцитларнинг экзокрин фаолияти билан боғлиқ 
бўлиб, ўт суюқлиги учта классик бўлакча сегментидан портал соҳанинг 
марказида жойлашган ўт найчаларига йиғилади. Агар классик бўлакча 
марказий вена атрофидаги тўқимадан иборат бўлса, портал бўлакча жигар 
триадаларини (портал зона) ўраб турган тўқимадир. Портал бўлакча
учбурчак шаклидаги тузилма бўлиб, унинг учларида марказий веналар, 
марказида эса жигар триадаси жойлашган. Портал бўлакча ѐнма-ѐн 
жойлашган учта классик бўлакчаларининг маълум қисмларини ўз ичига 
олади ва сон жиҳатидан классик жигар бўлакчаларидан деярли икки марта 
кўп. Портал бўлакчаларда қон оқими унинг марказидан четга қараб, ўт 
суюқлиги эса унинг четки қисмларидан марказига қараб ҳаракат қилади.
Жигар ацинуси
гепатоцитларнинг кислород билан турли даражада 
таъминланганлигини кўрсатади. Портал соҳа олдидаги гепатоцитлар жигар 
артериясига яқин жойлашган бўлиб, бу соҳа ацинуснинг I зонасини ҳосил 
қилади. Ушбу соҳанинг гепатоцитларга кислород ва озиқ моддалар кўпроқ 
тегиб, улар томонидан плазма оқсилларини ишлаб чиқарилишини 
таъминланади. III зона гепатоцитлари эса марказий венага яқин соҳаларда
жойлашгани сабабли, камроқ кислород ва озиқ моддаларга эга бўлади. Бу 
соҳада ўз навбатида гликолиз жараѐнлари, липидлар алмашинуви ва доривор 
моддаларнинг детоксикацияси учун шароит яратилган. II зона оралиқ 
ҳисобланиб, таркибидаги гепатоцитлар фаолияти ҳар иккала (I ва III) 
зоналар ҳужайралари фаолиятини ўзида мужассамлаштирган. Кўпгина 
патологик ўзгаришларни тушуниш учун жигар ацинуси хусусиятларидан 
фойдаланилади. 
Жигар ацинуси ѐнма-ѐн жойлашган иккита классик жигар 
бўлакчаларининг қисмларидан иборат ва тахминан ромб шаклига эга. 
Ацинуснинг ўткир бурчалакларида марказий веналар, ѐн бурчакларида эса, 
триадалар жойлашган. Ацинусда ҳам қон марказдан четга қараб оқади. 
Ўт йўллари


Ўт йўллари жигар пластинкаларини ташкил этган гепатоцитлар 
оралиғидаги майда ўт каналчаларидан бошланади. Жигар бўлакларининг 
периферик соҳаларида ўт каналчалари Геринг каналчалари (холангиолалар)га 
йиғилади ва бўлаклараро ўт йўлларига қуйилади. Ўт йўлларини қопловчи 
эпителий ҳужайралари юпқа базал мембранада жойлашган кубсимон 
ҳужайралардир. 
Ҳужайранинг 
апикал 
қисмида 
оз 
миқдорда 
микроворсинкалар, ѐн юзаларида эса десмосомалар ҳамда интердигитациялар 
учрайди. Ҳужайра цитоплазмасида органеллалар кам бўлади. Бўлаклараро ўт 
найи портал йўлнинг бириктирувчи тўқималаридан ўтади ва жигар найнинг 
бошланғич қисмини ҳосил қилади (расм 16.15). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish