тарқалганган.
Ацинар ҳужайраларнинг секретор фаолияти циклик жараѐн бўлиб, унда
қуйидаги босқичларни кузатиш мумкин: 1) ферментлар синтези учун зарур
бўлган оддий бирикмаларнинг ҳужайрага кириши; 2) донадор эндоплазматик
тўрда синтез бўлиши; 3) секретнинг Голжи комплексида «етилиши»;
4) тайѐр секрет маҳсулотининг прозимоген ва зимоген ҳолида тўпланиши;
5) секрет маҳсулотининг ҳужайрадан ажралиши. Секретор цикл ўртача 1,5 - 2
соат давом этади. Бироқ организмнинг ҳазм ферментларига бўлган
физиологик эҳтиѐжига қараб қисқариши ва аксинча, узайиши мумкин.
Ацинар ҳужайралардан ажралган секрет
киритма найга
тушади. Унинг
деворини
ташкил
қилган
кубсимон
ҳужайралар
баъзан
ацинар
ҳужайраларнинг ѐн томонига зич ѐпишиб,
улар билан умумий базал
мембранада жойлашади. Баъзи ҳолларда киритма най ацинус бўшлиғига
ботиб киради, натижада киритма най ҳужайралари ацинар ҳужайраларнинг
апикал юзасини қоплайди. Шунга кўра бундай ҳужайралар
центроацинар
ҳужайралар
деб ҳам аталади. Центроацинар ҳужайралар ясси шаклда бўлиб,
овал йирик ядроси оқиш цитоплазмасининг юпқа қавати билан ўралган.
Цитоплазмада органеллалар суст ривожланган. Ҳужайраларнинг ацинус
бўшлиғига қараган эркин юзасида микроворсинкаларни учратиш мумкин.
Киритма найлари
бўлакчалар ичи найларга
ўтади. Уларнинг девори бир
қават кубсимон эпителий билан қопланган. Ҳужайралар цитоплазмасида оз
миқдорда митохондриялар ва
эркин рибосомалар, суст ривожланган Голжи
комплекси ва силлиқ эндоплазматик тўр элементларини тутади. Бўлакчалар
ичи найлар меъда ости безида суст ривожланган бўлади, шу белгисига қараб
қулоқ олди безидан яққол ажралиб туради. Киритма ва бўлакчалар ичи
найлари ҳужайралари панкреатик шира таркибидаги бикарбонатлар,
тузлар
ва сув секрециясида иштирок этади.
Бўлакчалар ичи найлари без бўлаклари орасидаги бириктирувчи
тўқимали тўсиқларда жойлашган
бўлакчалараро найларга
давом этади. Улар
эса ўз навбатида меъда ости безининг
умумий чиқарув
найига
қўшилади.
Умумий най безнинг дум қисмидан бош қисмигача
давом этиб, бу ерда
умумий ўт йўли билан биргаликда ўн икки бармоқли ичак бўшлиғига
очилади. Бу найлар девори шиллиқ парда билан қопланган. Шиллиқ парда
бир қаватли баланд призматик эпителий ва
сийрак толали бириктирувчи
тўқимадан иборат хусусий пластинкадан ташкил топган. Эпителий таркибида
баланд призматик ҳужайралардан ташқари қадаҳсимон ҳамда
панкреозимин
ва холицистокинин гормонларини синтезловчи эндокрин ҳужайралар
учрайди. Бу гормонлар таъсирида меъда ости бези ацинар
ҳужайраларининг секретор фаоалияти ва жигардан ўт ажралиши кучаяди.
Умумий чиқарув найининг қуйилиш жойида айлана силлиқ мушак толалари
қалинлашиб, сфинктер ҳосил қилади.
Безнинг эндокрин қисми
Do'stlaringiz bilan baham: