Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Қўшни ҳужайралар ѐн юзасидаги махсус тузилмалар



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Қўшни ҳужайралар ѐн юзасидаги махсус тузилмалар.
Ҳар хил 
ҳужайралар ѐн қисмларида моддаларни диффузия қилишга тўсқинлик 
берувчи махсус тузилмалар жойлашади (8-расм). Бу тузилмалар бир неча 
турга фарқланади: 
1. 
Оддий бирикиш.
 
Ҳужайра плазматик мембраналари бир-бирига 
параллел ѐтиб, улар орасида тахминан 20 нм кенгликдаги ҳужайра оралиқ 
моддаси жойлашади. Ана шу модда икки плазматик мембрананинг 
боғланишини таъминлайди. 
2. 
Зич бирикиш
ѐки мембраналарнинг зич жипслашган зонаси. 
Бу 
бирлашиш эпителий тўқимасига хос бўлиб, у ҳужайрани ҳар тарафдан ўраб 
туради. Бу бирлашиш соҳасида умуман ҳужайра оралиқ моддаси бўлмай, 
қўшни мембраналарнинг оқсил молекулалари ўзаро қўшилиб кетади. Бу 
бирлашиш ичак эпителий ҳужайралари соҳасида турли моддаларнинг ичак 
бўшлиғидан ички муҳитга ўтишига тўсқинлик қилади. Натижада, заҳарли 
моддалар ичак бўшлиғидан ички муҳитга ўта олмайди. Моддалар фақат 
эпителий ҳужайраларига сўрилиш йўли билангина ички муҳитга ўтиши 
мумкин. Оддий бирикиш ва зич бирлашиш ҳужайраларни ҳамма тарафдан 
ўраб туради ва натижада ўзига хос 
белбоғни
ҳосил қилади. 
3. Эпителий ҳужайраларида 
десмосомалар
орқали бирлашиш 
ҳам 
фарқланади. Электрон микроскопда кўрилганда десмосома соҳасида қўшни 
ҳужайралар цитоплазмаларининг бир-бирига томон йўналган бўртмалари 
кўзга ташланади. Бу бўртмалар плазмолемма билан қопланган бўлиб, 
электрон зич ҳужайралараро жойлашган цементловчи модда ѐрдамида ўзаро 
бирлашади. Плазмолемманинг ички тарафида электрон зич диск шаклидаги 
тузилмалар жойлашиб, уларни 
бирлаштирувчи пластинка 
дейилади. 
Цитоплазма ичидаги микрофиламентлар шу пластинкага ѐпишади. 
4. 
Тирқишли туташиш (нексус)
 
- бу туташишда икки қўшни 
ҳужайралар плазматик мембраналари орасида 2-3 нм кенгликда оралиқ 
(тирқиш) қолади. Икки қўшни ҳужайра плазматик мембраналарининг 
оқсиллари биргаликда цилиндр шаклидаги тузилмалар (коннексонлар) ҳосил 
қилиб жойлашади. Ҳар бир коннексонда икки ҳужайрани бир-бирига 


боғловчи каналчалар мавжуд бўлиб, улар орқали ионлар ва кичик 
молекулали бирикмалар бир ҳужайрадан иккинчи ҳужайрага ўтади. Иккала 
ҳужайрадаги коннексон оқсилларининг тешиги бир-бирига тўғри келганда 
канал очиқ бўлади, оқсиллар ўз ҳолатини ўзгартирса канал ѐпилади. Шундай 
қилиб, тирқишли туташиш ҳужайралараро ионлар ва турли молекулалар 
алмашинувида муҳим ўрин тутади. Ундан ташқари, бу туташиш орқали бир 
ҳужайрадан иккинчи ҳужайрага қўзғатувчи импулслар тарқалиши мумкин 
(масалан, юрак мушак ҳужайраларида). 
5. Ҳужайра ѐн юзасидагн 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish