Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Тараққиёти.
Юқорида айтилганидек, тимус бошқа қон яратувчи ва 
иммун-ҳимоя органларидан ўзининг эпителиал тўқимадан тузилган асоси 
(стромаси) борлиги билан ажралиб туради. Бу тўқиманинг бўлиши 
тимуснинг тараққиѐтида эпителиал манбанинг актив иштирок этишини 
кўрсатади. Тимуснинг куртаги эмбрионнинг 4-ҳафтасида ютқин ичак 
эпителийсининг 3 – 4-жуфт жабра чўнтаклари соҳасида пайдо бўлади. Бу 
соҳада кўп қаватли эпителий куртаклар шаклида мезенхимага ботиб киради. 
Куртакларнинг дистал қисмлари йўғонлашиб, бўлғуси безнинг тана қисмига 
айланади, проксимал қисмлари эса чўзилиб, чиқарув найига ўхшаш найни 
ҳосил қилади. Демак, тимус илк тараққиѐт пайтида экзокрин безга ўхшаб 
ривожланар экан. Аммо чиқарув найи тезда йўқолади ва тимус танаси жабра 
чўнтакларидан ажралади. Унинг ўнг ва чап куртаклари ўзаро яқинлашади ва 
бир-бири билан қўшилади. Эмбрион тараққиѐтининг 7-ҳафтасигача тимус 
фақатгина эпителиал куртакдан иборат бўлади. 8–10-ҳафталарда без 
куртагига мезенхима билан биргаликда қон томирлари ўсиб киради. 
Мезенхимадан ҳосил бўлган бириктирувчи тўқима безни бўлакларга бўлади. 
Қон томирлар орқали безга дастлаб эмбрионнинг сариқлик қопчасидан, 
сўнгра эса жигаридан қоннинг ўзак ҳужайралари келади. Улардан 11–12-
ҳафталарда Т-лимфоцитларнинг махсус рецепторларига эга бўлган 
лимфоцитлар шаклланади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, тимусда 
жойлашган барча турдаги лимфоцитлар умумийлаштириб
тимоцитлар
номи 
билан юритилади. Шу билан бирга ўзак ҳужайралардан без микромуҳитини 
яратувчи макрофаглар ва интердигитловчи ҳужайралар (ИДҲ) ҳам 
дифференциаллашади. Тимоцитларнинг кўпайиши ва безнинг периферик 
қисмларида зич жойлашиши туфайли безда 
периферик пўстлоқ ва марказий 
мағиз 
зоналари фарқланади. Тимоцитлар ва микромуҳит ҳужайралари пайдо 
бўлиши билан бирга эпителий ҳужайраларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. 
Улар юлдузсимон шаклни олиб, бир бири билан фақат цитоплазматик 
ўсиқлари ѐрдамида туташади. Эпителиал ҳужайраларнинг ўзаро боғлашув 
жойларида десмосомалар пайдо бўлади. Натижада, эпителиал асос майин тўр 
шаклини олади. Шу туфайли тимусдаги эпителиал ҳужайраларни 
ретикулоэпителиал (тўр ҳосил қилувчи эпителий) ҳужайралар 
(РЕҲ) деб 
юритилади. Уларнинг цитоплазмасида аста-секин тимик гормонлар сақловчи 
секретор пуфакчалар ва тонофибриллалар пайдо бўлади. Тонофибриллалар 


сони ва қалинлиги тимуснинг марказий зонасига қараб ортиб боради. 
Эмбрион тараққиѐтининг 4-ойига келиб безнинг мағиз зонасида қатлам-
қатлам бўлиб жойлашган эпителиал ҳужайралардан ташкил топган ўзига хос 
тузилмалар - қатламли эпителиал таначалар ѐки Гассал таначалари ҳосил 
бўлади. Уларнинг таркибига кирувчи эпителий ҳужайралари цитоплазмасида 
жуда йўғон тонофибриллаларни ва мугузланиш жараѐнида ҳосил бўладиган 
кератин доначаларини учратиш мумкин. Тимуснинг тараққиѐти эмбрион 
ҳаѐтининг 5-ойида деярли якунланади. Қизил суяк кўмиги ҳосил бўлгач, у 
тимусга Т- лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайраларини етказиб берувчи 
асосий манба ҳисобланади ва бу мавқеини бутун умр давомида сақлаб 
қолади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish