XIII БОБ
ИММУН ВА ГЕМОПОЭТИК СИСТЕМА
Бу органлар асосан икки вазифани бажаради: биринчидан, қон шаклли
элементларини яратади, иккинчидан, организмни ташқи ва ички
антигенлардан ҳимоя қилади, яъни иммунитетни таъминлаб беради. Бу
вазифаларни бажарувчи аъзоларни
қон ва иммун-ҳимоя системаси органлари
деб ҳам аталади. Бу системага кирувчи барча органларни: 1) марказий ва 2)
периферик аъзоларга бўлиш мумкин.
1.
Марказий органларга
(одамда)
қизил суяк кўмиги
ва
айрисимон без
(
тимус
ѐки
бўқоқ бези
) киради. Қизил суяк кўмигида ўзак ҳужайралари
бўлиб, унда Т- лимфоцитлардан ташқари қоннинг барча шаклли элементлари
такомиллашади.
Бу
ерда
Б-
лимфоцитлар
ҳосил
бўлади
ва
дифференциалланади. Т-лимфоцитлар эса тимусда етилади. Суяк кўмигида
Т-лимфоцитларга айланувчи кам дифференциаллашган ҳужайралар бўлади.
Демак, суяк кўмиги одамда Б- лимфоцитларнинг такомилини ѐки Б-
лимфоцитопоэзни таъминловчи марказий орган ҳисобланса, тимус
(айрисимон без ѐки бўқоқ бези) одамда ва бошқа сут эмизувчиларда Т-
лимфоцитлар дифференциаллашадиган асосий марказдир. Бу органда Т-
лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайралари кўпаяди ва Т-лимфоцитларга
етилади.
Марказий
органларда
лимфоцитларнинг
кўпайиши
ва
дифференциалланиши антигенга боғлиқ бўлмаган ҳолда кечади.
2.
Периферик органларга
лимфа тугунлари, талоқ, гемолимфатик
тугунлар киради. Бу органлар қаторига муртаклар, ҳазм системасида алоҳида
жойлашган лимфоид фолликуллар ѐки уларнинг группалари (Пеер
таначалари), чувалчангсимон ўсиқ (аппендикс), нафас ва сийдик чиқарув
йўллари бўйлаб жойлашган лимфоид фолликуллар ҳам киради. Улар
умулаштириб, шиллиқ пардалар билан уюшган лимфоид тузилмалар деб
номланади. Периферик органларда қон ѐки лимфа орқали келувчи Т-ва Б-
лимфоцитларнинг кўпайиши, уларнинг гуморал ва ҳужайравий иммунитет
жараѐнларида иштирок этувчи эффектор ҳужайраларга айланиши
кузатилади.
Тимусдан ташқари, барча аъзоларнинг стромасини бириктирувчи
тўқиманинг махсус тури бўлган ретикуляр тўқима ташкил этади. Тимуснинг
асосини эса эпителиал тўқима ҳосил қилади. Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя
органларининг фаолиятида уларнинг асосини (стромасини) ташкил этувчи
тўқима ҳужайралари катта аҳамиятга эга. Строма таркибига кирувчи
ҳужайралар етилаѐтган қон ҳужайралари учун қулай шароит ѐки махсус
микромуҳит яратиб беради. Микромуҳит яратувчи ҳужайраларга типик
ретикуляр, интердигитацияловчи ва дендритли ҳужайралар, макрофаглар,
тимусда эса, булардан ташқари, ретикулоэпителиал ҳужайралар ҳам киради.
Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларининг фаолияти нерв, эндокрин
системалар таъсири остида бошқарилиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: