Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Юракнинг ўтказувчи системаси
. Бу система ўтказувчи (атипик) юрак 
мушак ҳужайраларидан иборат бўлиб, улар импульсларни (қўзғалишни) 
вужудга келтиради ва уни қисқарувчи (типик) юрак мушак ҳужайраларига 
ўтказади. Юракнинг ўтказувчи системаси таркибига синус-бўлмача ѐки синус 
(Кис-Флак) тугуни, бўлмача-қоринча ѐки атриовентрикуляр (Ашоф-Товар) 
тугуни ҳамда қоринчалараро тутам (Гисс тутами) ва унинг қисқарувчи 
миоцитларга қўзғалишни ўтказувчи тармоқлари киради. Гисс тутамлари ўнг 
ва чап оѐқчаларга бўлинади. Улардан эса юракнинг махсус атипик толалари –
Пуркинье толалари бошланади (расм 12.6). 
Ўтказувчи системада уч хил ҳужайралар тафовут қилинади. 
Импульслар синус тугунида вужудга келади. Тугуннинг марказида асосан ўз 
– ўзидан қисқарувчи ҳужайралар, яъни ритмни бошловчилар ѐки Пейсмекер 
ҳужайралар жойлашган. Улар кўп бурчак шаклидаги кичик (диаметри 8–10 
мкм) ҳужайралар бўлиб, цитоплазмасида оз миқдорда тартибсиз жойлашган 
миофибриллалар тутади. Миофибриллалар таркибида миофиламентлар анча 
сийрак жойлашади, А ва И дисклар унчалик аниқ билинмайди. 
Митохондриялар жуда оз, юмалоқ ѐки овал шаклда ва майда бўлади. 
Саркоплазматик тўр суст ривожланган. Т-система бўлмайди, аммо 
цитолемма бўйлаб жуда кўп пиноцитоз пуфакчалар ва кавеолалар жойлашган 
бўлиб, улар ҳужайра мембранасининг юзасини деярли икки марта оширади. 
Цитоплазмасида кальций ионлари кўп, қисқариш учун керакли энергия 
асосан гликолиз жараѐни орқали таъминланади. 
Синус тугунининг атрофида оралиқ ҳужайралар жойлашади. Оралиқ 
ҳужайралар айниқса атриовентрикуляр тугунда кўп бўлади, Пейсмекер 
ҳужайралари, аксинча, бу тугунда жуда камчиликни ташкил қилади. Оралиқ 
ҳужайралар ингичка, чўзинчоқ 
шаклда 
бўлиб, 
уларнинг 
кўндаланг 
кесимлари 
типик 
кардиомиоцитларникидан 
кичикдир. 
Оралиқ 
ҳужайраларнинг 
цитоплазмасида 
миофибриллалар 
нисбатан 
кўпроқ, улар кўпинча бир-
бирига параллел йўналган, А- ва 
И-дисклар 
яққол 
кўриниб 
туради. 


Расм 12.6. Юрак ўтказувчи системасининг атипик кардиомиоцитлари
:
I - ўтказувчи система ҳужайраларининг жойлашиши схемаси;
II - синус ва бўлмача-қоринча тугунларининг кардиомиоцитлари: 
а - Р-ҳужайралари;
б - оралиқ ҳужайралар; 
III - Гисс тутами кардиомиоцитлари;
IV- Пуркинье толалари: 
1- ядро;
2 - миофибриллалар;
3 - митохондриялар;
4 - саркоплазма;
5 - гликоген доначалари; 
6 - оралиқ филаментлар; 
7 - миофиламент комплекслари 
Баъзи оралиқ ҳужайралар қисқа Т-найчалар тутади. Бу ҳужайралар 
қўзғалиш импульсни Пейсмекер ҳужайраларидан Гисс тутами ҳужайраларига 
ва қисқарувчи (типик) кардиомиоцитларга ўтказиб беради. 
Гисс тутами ва унинг оѐқчалари ҳужайралари Пуркинье толалари 
дейилади. Гисс тутами оѐқчалари эндокард остига ҳамда миокард ичига 
тармоқланади. Пуркинье ҳужайралари тўп-тўп жойлашган бўлиб, сийрак 
толали бириктирувчи тўқима билан ўралган. Бундан ташқари, улар 
сўрғичсимон мушакка ҳам кириб боради. Бу эса сўрғичсимон мушаклар 
томонидан юрак клапанларини то миокард қисқаргунча таранг қилиб 
туришини таъминлайди. 
Оддий микроскопда қаралганда Пуркинье толалари ядросининг 
марказда жойлашганлиги ва кўндаланг-тарғиллиги учун қисқарувчи типик 
кардиомиоцитларга 
ўхшаши 
кузатилади. 
Аммо 
улар 
типик 
кардиомиоцитлардан фарқ қилиб, анча йирик (15 мкм ва ундан катта) бўлади. 
Миофибриллалар ингичка бўлиб, асосан, ҳужайранинг периферик 
қисмларида жойлашган. Т-система деярли бўлмайди. Ҳужайранинг марказий 
қисмларида миофибриллалар бўлмайди, улар ўрнида гликоген тўпланади. 
Гематоксилин-эозин билан бўялган препаратларда гликоген аниқланмайди. 
Шунинг учун Пуркинье ҳужайраларининг марказий қисми (ядро жойлашган 
соҳадан ташқари) бўшга ўхшаб кўринади. Пуркинье ҳужайралари 
қўзғалишни оралиқ ҳужайралардан типик кардиомиоцитларга ўтказиб бериш 
вазифасини бажаради.
Пейсмекер ҳужайралари ўзининг тинч потенциали беқарор бўлиши 
билан скелет мушак толаларидан фарқ қилади. Скелет мушаги толалари 
сарколеммаси нерв импульси етиб келгунга қадар қутбланган бўлиб қолади. 
Пейсмекер ҳужайраларининг мембранаси эса ҳужайра ичига натрий 
ионларини ўтказиш хусусиятига эга. Маълум вақтда (бир неча секунд) 


уларнинг тинчлик потенциали камайиб кетади, натижада энди мембрана 
ионлар учун тўсиқ бўла олмай қолади. Бу – ҳужайра ичига натрий ионлари 
оқимининг кириб келишига олиб келади, натижада, ҳужайра мембранаси 
бирданига ва бутунлай деполяризацияга учрайди. Пейсмекер ҳужайраларида 
вужудга келган деполяризация тирқишли бирикиш орқали барқарор тинчлик 
потенциалига эга бўлган оралиқ ҳужайраларга узатилади. У ҳам дарҳол 
деполяризацияга учрайди. Оралиқ ҳужайра ҳам ўз навбатида барқарор 
тинчлик потенциалига эга бўлган бошқа оралиқ ҳужайралар билан бириккани 
учун бир нечта гуруҳ ҳужайралар деполяризацияга учрайди. 
Демак, синус тугуни ҳужайралари деполяризация тўлқинини мунтазам 
ҳосил қилиб туради, улар эса бутун юрак бўйлаб тарқалиб, унинг турли 
бўлимларини керакли тарзда бирин-кетин қисқаришига олиб келади. Айтиб 
ўтиш керакки, синус тугунинг Пейсмекер ҳужайралари одамда тинч ҳолатда 
минутига 60–70 марта деполяризацияга учрайди, бирор иш бажарганда эса, 
пульс тезлашади. Баъзан ҳис-ҳаяжон таъсирида симпатик нервлар активлиги 
ошиши натижасида ҳам пульс тезлашади. Бунга сабаб, синус тугуни 
вегетатив нерв системасининг ҳар иккала бўлимидан ҳам кўплаб нерв 
тармоқлари олади. Аммо улар Пейсмекер ҳужайларида деполяризациянинг 
бошланишига жавобгар эмас, улар фақат унинг тезлигини ўзгартириши 
мумкин. Симпатик система Пейсмекер ҳужайралари деполяризацияси 
тезлигини оширади, парасимпатик система эса сусайтиради. Баъзан 
гормонлар ҳам деполяризация тезлигига таъсир қилади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish