Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Қон билан таъминланиши.
Суяк кўмиги суяк усти пардасидан 
кирувчи қон томирлар билан таъминланади. Кўмикда улар майда артериялар 
ва артериолаларга бўлинади. Ўз навбатида улар синусоид гемокапилларларга 
тармоқланади ва сўнгра марказий венулаларга йиғилади. Марказий 
венулалар йирик веноз синуслар шаклида бўлиб, уларнинг ички бўшлиғи 
доимо кенг ва очиқ бўлади.
ТИМУС (АЙРИСИМОН БЕЗ, БЎҚОҚ БЕЗИ) 
Тимус – иммун системанинг марказий органи бўлиб, унда 
иммунологик жараѐнда қатнашувчи асосий ҳужайралардан бири бўлган Т-
лимфоцитлар тараққий этади. Т-лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайралари 
суяк кўмигидан қон орқали тимусга келади ва бу ерда улар антигенга боғлиқ 
бўлмаган ҳолда Т-лимфоцитларга дифференциаллашади. Тимус Т-
лимфоцитопоэзнинг асосий маркази бўлиши билан бирга ўзидан турли хил 
биологик актив моддалар ажратиб чиқариш қобилиятига ҳам эга. Бу 
моддалар 
тимик гормонлар 
деб аталиб, улардан энг муҳимлари Т-
лимфоцитларнинг дифференциалланишида актив иштирок этувчи тимозин, 
тимопоэтин, тимулин ва тимуснинг гуморал факторларидир. Булардан 
ташқари, тимусда иммунологик жараѐн-ларни бошқаришда иштирок этувчи, 
организмнинг ўсишига таъсир кўрсатувчи моддалар ҳам ишланади. Тимус 
қизил суяк кўмиги ва иммун системанинг барча периферик органлари билан 
чамбарчас боғлиқ. Тимусда етилган Т-лимфоцитлар периферик органларнинг 
махсус тимусга тобе (Т) зоналарида жойлашади ва шу ерда кўпайиб, ҳимоя 
реакцияларида иштирок этади. Тимус фаолиятининг туғма ѐки бирор 
касаллик таъсирида бузилиши организм ҳимоя реакцияларининг кескин 
сусайишига олиб келади. Бундай ҳоллар 
иммунитет етишмовчилиги 
ѐки 


иммунодефицит ҳолатлар 
деб аталади. Бунга ѐрқин мисол қилиб одам 
иммунодефицитини 
келтириб 
чиқарадиган 
вирусли 
орттирилган 
иммунодефицит синдромни (ОИДСни) кўрсатиш мумкин. Янги туғилган 
ҳайвонларда тимус олиб ташланса, уларнинг периферик иммун органларида 
лимфоцитларнинг кўпайиши ва такомилланиши кескин бузилади ва қонда Т-
лимфоцитларнинг миқдори пасайиб кетади.
Бундай организм касаллик 
чақирувчи микроблар ва вируслар таъсирига чидамсиз бўлиб қолади, лекин 
кўчириб ўтказилган ѐт органларни, тўқималарни ўзида сақлай олади. Нормал 
ҳолатда эса бундай органлар ажралиб тушиши керак. Шундай қилиб, тимус 
иммунологик жараѐнларнинг нормал кечишини таъминловчи ва эндокрин 
фаолиятга эга бўлган муҳим аъзодир.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish