Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ЛИМФА ТУГУНЛАРИ 
Лимфа тугунлари периферик қон яратувчи ва иммун-ҳимоя 
аъзоларидан биридир. Гарчанд алоҳида олинган ҳар бир тугун унчалик катта 
бўлмасада, лекин уларнинг сон жиҳатдан кўплиги қон яратилиши ва 
иммунитет жараѐнларида юқори ўринлардан бирини эгаллашини билдиради. 
Уларнинг умумий оғирлиги тахминан 1,5–2 кг гача етиши мумкин. Лимфа 
тугунлари лимфа томирлари бўйлаб жойлашиб қуйидаги вазифаларни 
бажаради:
1. Лимфа тугунларида Т-ва Б-лимфоцитларнинг кўпайиши ва уларнинг 
антигенга мос равишда ихтисосланиши кузатилади. Т- ва Б-
лимфоцитларнинг ўзаро ҳамда микромуҳит ҳужайралари билан мулоқотда 
бўлиши маълум антигенларга қарши специфик антитаналар ишлаб 
чиқаришга олиб келади. 
2. Тугунлар оқиб ўтаѐтган тўқима суюқлигини ѐки лимфани барча ѐт 
антигенлардан тозалайди. Тугуннинг бу вазифасига ўзига хос биологиц 
филтр сифатида қараш мумкин. 
3. Тугунлар тўқима суюқлиги учун ўзига хос йиғувчи аъзо ѐки депо 
бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, лимфа тугунларида қон орқали келган 


моноцитларнинг макрофагларга ва интердигитловчи ҳужайраларга айланиши 
рўй беради. 
Тараққиёти.

Лимфа тугунлари яхшигина ривожланган лимфа 


томирлари йўлларида пайдо бўла бошлайди. Дастлабки лимфа тугунлари 
ҳомила тараққиѐтининг учинчи ойида пайдо бўлади. Лимфа тугунларини 
уларнинг шаклланиш хусусиятига кўра 2 группага бўлиш мумкин: 1) 
биринчи группа лимфа қопчалари асосида тараққий қилади: 2) иккинчи 
группа периферик лимфа томирлари чигаллари ўрнида ривожланади. Ҳар 
иккала ҳолатда ҳам лимфа тугунларининг тараққиѐти бир хилда кўпаювчи 
мезенхима ҳужайралари тўпламларидан бошланади. Лимфа томирлари 
бўлажак лимфа тугунининг негизини ташкил этади. Тугун куртагининг 
атрофида жойлашган мезенхима ҳужайраларидан тугунни ўраб турувчи 
капсула ва унинг ичкарига кирувчи тўсинлари ҳосил бўлади. Куртакнинг 
чеккаларида мезенхима ҳужайралари бирлашиб қирғоқ синусини ҳосил 
қилади. Қирғоқ синусидан ичкарига қараб йўналган ва ўзаро бирлашувчи 
оралиқ синуслар ҳосил бўлади. Шу вақтнинг ўзида тугун куртагининг 
мезенхима ҳужайралари ретикуляр ҳужайраларга айланади. 
 
Расм 13.4. Лимфа тугуни. 
(Умумий 
кўриниши)
Гематоксилин – эозин билан 
бўялган 
1 - капсула; 2 - трабекула; 3 – 
пўстлоқ модда: 3.1 –тугунчалар 
ташқариси , 3.1.1 – лимфатик 
тугунчалар (фолликулалар), 3.2 
– тугунчалар ичкариси; 4 – мағиз 
моддаси: 4.1 – мағиз тасмалар; 5 
– тугун дарвозаси: 5.1 – қон 
томирлар; 6 – олиб келувчи 
лимфа томирлари; 7 - лимфа 
синуслари: 7.1 – маргинал 
(капсула ости) синус, 7.2 – 
пўстлоқ оралиқ синус, 7.3 – 
мағиз оралиқ синус, 7.4 – 
дарвоза синуси; 8 – олиб кетувчи 
лимфа томири.
Ретикуляр ҳужайралар ретикулин толалар билан биргаликда бўлғуси лимфа 
тугунининг тўрсимон тузилишига эга бўлган асосини ѐки стромасини ташкил 
этади. Тўрсимон строманинг бўшлиқлари тўртинчи ойдан лимфоцитлар 
билан тўла бошлайди. Б-лимфоцитлар дастлаб тугуннинг марказида (бўлғуси 
мағиз моддасида), сўнгра эса чекка қисмида (бўлғуси пўстлоқ моддасида) 


пайдо бўлади. Т- лимфоцитлар эса пўстлоқ ва мағиз моддалар орасидаги 
чегара паракортикал зонада жойлашади. Бу даврга келиб тугун куртагида 
микромуҳит яратувчи макрофаглар, интердигитловчи ва дендритли 
ҳужайралар ҳам ҳосил бўлади. Эмбрион тараққиѐтининг олтинчи ойига 
келиб лимфа тугунлари қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзолари сифатида 
шаклланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish