Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Тугундаги лимфа ҳаракати.

Тугунга лимфа олиб келувчи томирлар 


тугуннинг қабариқ томонидан кириб, у дастлаб 
чекка ѐки капсула ости 
синусларига
қуйилади. Бу синуслар тугун капсуласи ва фолликуллар орасида 
жойлашган бўлади. Уларнинг ташқи деворини ҳосил қилувчи эндотелий 
ҳужайралари базал мембранада ѐтиб, тузилиши жиҳатдан лимфа 
томирларининг 
эндотелий 
ҳужайраларидан 
деярли 
фарқланмайди. 
Синусларнинг фолликулларни қоплаб турувчи ички деворида эса 
эндотелийга ўхшаш яссилашган ретикуляр ҳужайралар бўлиб, уларнинг 
орасида ѐриқлар кўринади, лекин базал мембрана бу ерда бўлмайди. 
Эндотелий ҳужайралари орасидаги ѐриқлар орқали тугунда ҳосил бўлган 
янги лимфоцитлар лимфага тушиши ѐки аксинча, лимфа суюқлигидан 
тугунга ўтиши мумкин. Лимфа чекка синуслардан 
оралиқ синусларга
ѐки 
фолликуллар ва трабекулалар орасида жойлашган синусларга ўтади. Улардан 
лимфа суюқлиги мағиз моддага ўтиб, бу ердаги мағиз тасмалар ва 
трабекулалар орасидаги 
мағиз синусларга
қуйилади. Шуни таъкидлаш 


керакки, оралиқ ва мағиз синусларнинг девори юқорида кўрсатиб ўтилган 
чекка синусларнинг ички деворига айнан ўхшаш тузилишга эга бўлади. 
Уларда ҳам эндотелий ҳужайралари орасида ѐриқлар бўлиб, эндотелий 
ҳужайралари орасида макрофаглар учрайди. Мағиз синусларидан лимфа 
суюқлиги дарвоза соҳасида жойлашган 
марказий синусга
йиғилади ва 
тугуннинг дарвозасидан олиб кетувчи лимфа томири орқали чиқиб кетади. 
Тугундан ўтиш давомида лимфа суюқлиги ѐт антигенлардан 
тозаланади, янги лимфоцитлар ва антитаналар билан бойитилади. Лимфа 
тугунларининг ўзида ѐт заррачалар ва ўсма ҳужайраларини тутиб қолиш 
хусусияти уларни турли касалликларда ўзгаришга олиб келади. 
Қон айланиши.
Артерия тугун дарвозаси орқали кириб, асосан, икки 
қисмга тармоқланади. Биринчи қисми капсула ва трабекулалар томон 
йўналса, иккинчиси пўстлоқ ва мағиз моддаларда капиллярлар тўрини ҳосил 
қилади. Бу тўрдан посткапилляр венулалар бошланиб, улар веналарга 
йиғилади ва тугун дарвозасидан вена шаклида чиқиб кетади. Соғлом 
организмда қон ҳеч қачон синусларда учрамайди. Фақат баъзи касалликларда 
синуслар ичида кўп миқдорда эритроцитлар ва гранулоцитлар учраши 
мумкин. Лимфа тугунларининг бу ҳилдаги ўзгаришини одамда ва сут 
эмизувчиларда учраб турадиган гемолимфатик тугунлардан фарқ қилиш 
муҳим амалий аҳамиятга эга. 
 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish