Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ТАЛОҚ Талоқ иммун-ҳимоя системасининг периферик аъзоси бўлиб,  организмда бир қанча муҳим  вазифаларни



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ТАЛОҚ
Талоқ иммун-ҳимоя системасининг периферик аъзоси бўлиб, 
организмда бир қанча муҳим 
вазифаларни
ўтайди. 
1. 
Қон яратувчи ва ҳимоя вазифаси.
Талоқда Т- ва В-лимфоцитларнинг 
кўпайиши ҳамда уларнинг микромуҳит ҳужайралари билан ҳамкорликдаги 
фаолияти кузатилади. Шу туфайли талоқ ҳужайравий ва гуморал 
иммунитетда актив иштирок этади. Бундан ташқари, талоқда ѐт заррачалар 
ушланиб қолиб, макрофаглар томонидан емирилади. Эмбрион тараққиѐти 
давомида талоқда гранулоцитлар, эритроцитлар ва қон пластинкалари ҳам 
ҳосил бўлади. Аммо бу жараѐн ҳомила туғилиши пайтига келиб йўқолиб 
кетади. 
2. Талоқда яшаш муддатини ўтаган 
эритроцитлар ва қон 
пластинкалари
емирилади.
Ҳалок бўлган эритроцитлар макрофаглар 
томонидан ютилиб, улардаги гемоглобин парчаланади. Натижада, ўзида 
темир сақловчи трансферрин ва билирубин моддалари ҳосил бўлади. 
Билирубин қон орқали жигарга бориб, у ерда ўт таркибига қўшилади. 
Трансферрин эса суяк кўмигига келиб, янги ҳосил бўлаѐтган эритроцитларда 
гемоглобин синтези учун ишлатилади. Талоқнинг эритроцитларни емириш 
хусусияти уни эритроцитлар «мозори» дейилишига сабаб бўлган. 
3. Талоқда бир қанча 
биологик актив моддалар ишланиб,
улар қизил 
суяк кўмигида кечадиган эритропоэз ва тромбоцитопоэз жараѐнларини 
бошқариб туради. Талоқнинг бу фаолияти жуда кучайиб кетса, қонда 
эритроцитлар ва тромбоцитлар миқдори камайиб кетади. 
4. Талоқда 
маълум миқдорда қон заҳираси сақланиб туради
ва зарур 
бўлганда қон айланиш доирасига чиқарилади. Шу туфайли талоқни қон 
депоси ҳам деб ҳам аталади. 
Шундай қилиб, талоқ фаол иммун-ҳимоя аъзосигина бўлиб қолмай, 
балки бир қанча бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Талоқ олиб ташланганда 
(спленектомия) организмнинг ҳимоя қобилияти сусаяди. 
Тараққиёти.
Талоқ куртаги даставвал эмбрион тараққиѐтининг 5–6- 
ҳафтасида пайдо бўлади. У ривожланаѐтган катта чарви ичидаги мезенхима 
ҳужайраларининг зич тўпламидан ҳосил бўла бошлайди. Талоқнинг қон 


томирлар системаси аввалроқ дифференциаллашади. Сўнгра томирлар 
орасида жойлашган ретикуляр ҳужайралар ҳосил бўлади. Уларнинг орасида 
қоннинг ўзак ҳужайралари жойлашади. 7-8- ҳафталарга бориб талоқда 
макрофаглар, 11–12-ҳафталарда эса Б-лимфоцитлар пайдо бўлади. Эмбрион 
тараққиѐтининг 5-ойигача талоқда гранулоцитопоэз, эритропоэз ва 
тромбоцитопоэз жараѐнлари фаол кечади. Сўнгра бу жараѐнлар аста-секин 
сусаяди, лимфоцитопоэз эса, аксинча, кучаяди. 
Эмбрион тараққиѐтининг 3–5-ойларида артериялар атрофида даставвал 
Т-лимфоцитлар тўпланади (Т-зона ѐки периартериолар зона). Сўнгра бу ерда 
Б-лимфоцитлар ҳам тўпланиб, талоқнинг оқ пулпаси ҳосил бўлади. Улар 
орасидаги ретикуляр тўқима йирик синусоид қон томирлар билан биргаликда 
қизил пулпани ташкил этади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish