Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/143
Sana14.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#549577
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   143
Bog'liq
6-san-2020

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
130
Агар бола ўз манфаатларини фарқлашни ўрганмагани ҳолда жамоанинг манфа-
атларига кўр-кўрона бўйсунса, жамоавий ва шахсий манфаатларнинг мос келиши 
мавҳумдир. Биргина тарбияланувчининг қизиқишлари ва эҳтиёжлари нафақат жамоа 
томонидан баҳам кўрилади, балки ўзига нисбатан салбий муносабатни ҳам келтириб 
чиқаради. Бундай ҳолда, у ўртоқларини ўз манфаатлари дунёсига киритишга ҳаракат 
қилмайди ва жамоа унинг индивидуаллигини ривожланишида салбий омилга айла-
нади.
Боланинг хатти-ҳаракатларида ижобий томонларидан кўра салбий нарсаларни 
кўпроқ пайқаш натижасида, ўртоқлари унга ҳар доим ҳам объектив ва холисона баҳо 
бера олмасликлари мумкин. Фақат тарбиячигина боланинг ўзига хослигини, ажойи-
блигини тезда пайқай олади. Шу сабабдан ҳам унинг ажойиб бола мақомини тарби-
ячи шакллантириши лозим. Катталаргина шахснинг фаол ижтимоий ривожланиши 
учун шарт бўлган ижодкорлик истаги ва лаёқатини кўра олади. Боланинг ижодий 
фаолияти кўп жиҳатдан у тушадиган ижтимоий муҳитга боғлиқ. 
Жамоада боланинг ижодий индивидуаллиги турли ҳаётий таассуротларда, жамоа 
томонидан бажариладиган вазифаларнинг мураккаблиги ва жозибадорлиги, ностан-
дарт ҳаракатларни талаб қиладиган турли хил вазиятларда ривожланади. Сўнггиси
айниқса муҳимдир, чунки ижодий йўналтириш асосан куч, ақлий ва эмоционал хара-
катларни талаб қиладиган вазиятларда намоён бўлади. Кўпинча бундай вазиятлар 
тарбиячи томонидан жамоавий фаолиятда пайдо қилинади, чунки уларнинг ўз-ўзидан 
пайдо бўлишининг эҳтимоли жуда камдир. Шу сабабли, тенгдошлар жамоасидаги 
фаолият ёрқин, таасуротларга бой, мазмунли ва қизиқарли бўлиши, ҳар бир иштирок-
чининг хусусиятлари ва имкониятларига эътибор қаратилган бўлиши лозим.
Жамиятда маълум ижтимоий функциялар орқали ўзини ўзи тасдиқлашга ва ўзини 
намоён қилишга интилиб, агар бу функциялар боланинг ривожланиши учун мақбул 
бўлган фаолият билан боғлиқ бўлса, унинг лаёқатини ва қобилиятини ривожлан-
тиради. Ҳаракатларни танлашда, у бир томондан ўзининг қобилиятлари ҳақидаги 
устун фикрларга, иккинчи томондан жамоанинг унга бўлган муносабатига эътиборни 
қаратади. Тенгдошларнинг ўз-ўзини ишонтиришга бўлган уринишларига бўлган 
муносабати шахснинг ўзини таниб олиш жараёнига тузатишлар киритади. Бундай
ўзаро боғлиқлик гуруҳдаги ҳар бир болага нисбатан дўстона муҳит яратилганида, 
болаларнинг хусусиятлари жамоани маънавий-ахлоқий қадриятлари тизимининг эле-
ментларига айланган ҳолларда ижобий натижалар беради. Агар бирор киши жамоа
учун аҳамият касб этмаса ва боланинг ўзи ҳам буни англамаса, ўзини ўзи тасдиқлаш, 
ўзини ўзи англаш жараёнида уни жамоага йўналтириш муваффақиятсиз тугатиши 
мумкин. Шу муносабат билан гуруҳда мазмунли ва хайрихоҳ мулоқотни ташкил 
этишда тарбиячининг ўрни ва масъулияти ортиб боради. 
Тарбиялаш амалиёти шуни тасдиқлайдики, тарбиячилар болалар билан тарбия 
ишларида болаларнинг манфаатларини, уларнинг лаёқати ва эҳтиёжларини етарлича 
эътиборга олмасдан жамоани шакллантиришга мўлжални олсалар, у ҳолда улар ўз 
олдиларига қўйган вазифаларини еча олмайдилар. Тарбиячи тарбия жараёнига инно-
вацион ёндошмаса, ижтимоий ахлоқий соҳада тарбиячи ва тарбияланувчилар бирга-
ликдаги ижодий ғояларини амалга оширмаса, у ҳолда эгоизм, шафқатсизлик, бошқа 
одамларнинг қайғусига бефарқлик каби фазилатларни ривожлантиришга хос бўлган 
муҳит пайдо бўлиши мумкин. Бундай муҳитда раҳм-шафқат, ҳамдардлик, бирор нар-
сада ёрдам бериш каби ҳиссиёт йўқ бўлади.
Шундай экан, бола жамоада маълум ижтимоий функциялар орқали ўз-ўзини 
тасдиқлашга ва ўзини намоён қилишга интилиб, агар бу функциялар боланинг 
ривожланиши учун мақбул бўлган фаолият билан боғлиқ бўлса, унинг лаёқатини ва 
қобилиятини ривожлантиради.



Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish