Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/143
Sana14.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#549577
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143
Bog'liq
6-san-2020

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
133
метод ва ўргатиш усулларига натурадан, расм репрадукцияларидан, намунадан, бошқа 
кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиш, алоҳида предметларни кўриб чиқиш, тар-
биячи томонидан тасвирлаш усулларини кўрсатиб бериш, болаларнинг бажарган 
ишларини машғулот якунида кўрсатиш, уларни баҳолаш киради.
Натурдан фойдаланиш. Тасвирий санъатда натурадан фойдаланиш деганда, куза-
тиш асосида предмет ёки кўринишни тасвирлаш тушунилади. Натурадан фойдаланиб 
ишлаганда чизаётган кишининг кўзига нисбатан натуранинг қай ҳолатда турганини 
ҳисобга олган ҳолда маълум бир нуқтаи назардан туриб, предмет кўриниши тасвирла-
нади. Бу натурадан олиб тасвирлаш хусусияти машғулот мобайнида ўзгача идокнинг 
ривожланишига кўмак беради. Бунда асосийси боланинг идроки бўлиб, текисликда 
тасвирланган предмет (расм, апппликация) фақат бир томондан идрок қилинади; 
лойдан буюм ясаганда ва қуриш ясашда болаларда натурани ўгириб қуриш ҳамда 
ҳажм шаклни турли хил бурилишда таҳлил қилиш имкони бўлиши керак. Мактабгача 
ёшдаги болалар билан ишлашда натурадан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини 
кўриб чиқамиз.
Натура хотира ишини енгиллаштиради, негаки тасвирлаш жараёни идрок билан 
бирлашади, предметнинг шаклини, тузилишини, рангини тўғри тушуниб, етказиб бера 
олишга ёрдам беради. 4 ва 5 ёшдаги мактабгача таълим болаларнинг қобилятларидан 
қатъий назар, мактаб таълим олувчиси ёки рассомнинг натура билан ишлашига нис-
батан қараганда, болаларнинг тасвирланган объектни таҳлил қилишлари, шу натура 
билан ишлашларининг ўзига хос фарқи бор. Мактабгача таълим ёшдаги болалар учун 
содда шаклли, аниқ чизмали бўлиши керак. Масалан: болалар машинани ён томони-
дан, қўғирчоқни олдидан чизадилар ва бунда ҳажмини етказиб беролмайдилар. Агар 
гуруҳда болалар сони кўп бўлса, барчасига тенг кўриниши учун 2 ва 3 та бир хил 
предмет қўйилади. Тарбиячи натурани болалар билан биргаликда қисмларга ажратиб 
кўриб чиқади, бунда у таҳлил жараёнини осонлаштиради, ўз сўзлари, ҳаракатлари
билан йўналтиради. Бу жараён маълум бир идрок маданиятини, ривожланган ана-
литик фикр юритишни талаб қилади. Бундай кўникмалар болаларда 5 ва 6 ёшда 
ривожлана бошлайди. Бу ёшда болалар тасвирланаётган ишларини натурага нисба-
тан таққослашга уринадилар. Масалан: катта гуруҳда натурадаги арча шохларини 
тасвирланаётганда, болалар шохни фазода жойлаштирадилар ва шохдаги шохчалар-
нинг сонини, ўлчамларини чап ва ўнг томондан, тўқ ёки оч ранг билан чизадилар. 
Натура сифатида тирик қушлар, ҳайвонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларнинг 
ҳаракатлари, товушлари болаларни расм чизишдан чалғитади, болаларнинг пред-
метни керакли ҳолатда идрок қилишларига, диққатларини бир нуқтага қаратишга 
ҳалақит беради. Шундай қилиб, ўргатиш методи сифатида натурадан фойдаланиш 
тасвирлашнинг бутун жараёнини ўз ичига мужассамлаштиради:
Предметнинг бирламчи таҳлили; тасвирни натурага нисбатан таққослаш; натжа-
нинг шаклини, ҳолатини, рангини таққослаш; натжадаги расм ва натурани таққослаш 
йўли билан баҳолаш.
Кичик ва ўрта гуруҳларда кўпинча машғулот бошида алоҳида предметлар 
кўрсатилади. Болалар диққатини топшириққа қаратиш ва тасаввурларни жонлан-
тириш мақсадида болаларга копток, тасма, белкурак ва шу кабилар кўрсатилади. 
Машғулотнинг қолган вақти мобайнида эса, болалар ўз тасаввурлари асосида чиза-
дилар. Улар расмларини кўрган предметларига нисбатан таққослай олмайдилар ва 
предметларни идрок қилишларига қайтиб муожаат қилмайдилар. Катта гуруҳда ҳам 
предметларни кўриб чиқиш учун имкон бўлади. Масалан: “Уч айиқ” эртаги мавзуси 
бўйича расм чизишдан ёки буюм ясашдан аввал, тарбиячи болаларга ўйинчоқ айиқни 



Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish