ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
31
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
Хусусан, Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш
концепцияси тасдиқланиб, жиноят қонунчилиги нормаларини унификация
қилиш, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш, фуқаролар
ҳуқуқ ва
эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва
ишончли муҳофаза қилиниши таъминланишига алоҳида эътибор қаратилган.
Жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини
тизимлаштириш ва
уйғунлаштириш, жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ка-
фолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш кўзда
тутилмоқда. Жиноят процессининг янги шакл ва тартиб-таомилларини кири-
тиш лозимлиги ҳам қатъий белгилаб қўйилган.
Жиноят ишлари бўйича ишни электрон
шаклда юритиш ва процессуал
ҳаракатларни амалга ошириш вақтида суриштирув органларининг прокурату-
ра органлари, судлар ва жазони ижро этиш органлари, шунингдек бошқа таш-
килотлар билан маълумотлар алмашинув имкониятини берувчи ҳимояланган
тизимни жорий қилиш назарда тутилган: ахборот тизимлари ва маълумотлар
базаларини интеграция қилиш, жиноят ишлари бўйича статистика юритишни
автоматлаштириш шулар жумласидандир.
Албатта, мазкур Қарорнинг қабул қилиниши ва унда белгиланган талаблар-
нинг амалга оширилиши келгусида суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя
қилинишини таъминлашга, суд ва тергов органларининг
масъулиятини ку-
чайтиришга, халқимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судга
бўлган ишончини оширишга хизмат қилади.
2018–2021 йилларда жиноят, жиноят-процессуал қонунчиликдаги мавжуд
бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш, суд-тергов соҳасининг яна-
да шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган.
Эндиликда,
жумладан, «Электрон жиноят иши» тизимини жорий этиш
орқали жиноят-процессуал ҳужжатларининг
ягона электрон шаклини иш-
лаб чиқиш ва такомиллаштиришга эришилади. Бу, ўз навбатида, жиноятни
рўйхатга олиш ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараён-
ни ўз ичига олувчи маълумотлар алмашинуви имкониятини беради. Мазкур
тизим жорий этилиши билан судлар ва фуқаролар учун кенг қулайликлар яра-
тилади. Хусусан, юртдошларимиз ортиқча сарсонгарчиликлардан қутулади,
уларнинг вақти ва маблағи тежалади.
Ҳозирги вақтда жиноят процесси босқичларида қонунийликни
таъмин-
лашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқлар мавжуд эканидан кўз юмиш
мумкин эмас. Амал қилиб келаётган ҳуқуқий механизмлар жамиятда ҳуқуқий
маданиятни, фуқароларнинг онгида қонунга ҳурмат ҳиссини давр талабига
мос равишда шакллантиришда ҳам етарли самара бермаётган эди.