ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
34
Қуролли Кучлар таркибига киритилган, ҳарбий судьялар ҳарбий хиз-
матчи сифатида эътироф этилган, судларни молиявий ва моддий-техник
жиҳатдан таъминлаш Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилган, шу-
нингдек ҳарбий судлар умумий юрисдикция судлари тизимига кирса-да,
Олий суд Ҳарбий ҳайъатга эга бўлган мустақил вертикал тузилишдаги
прецедентга эга бўлган. Бу эса, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги
тамойилига мувофиқ келмас эди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрелдаги Қонуни билан
«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг «Ҳарбий судлар» деб номланган 4-бобига
ўзгартишлар киритилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий
судлари тизими Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий
судлардан иборат этиб белгиланди.
Ҳарбий судлар таркибига ўзгартишлар киритилиб, Ўзбекистон Республи-
каси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб бориши ҳамда раис, судья-
лар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлиши, ҳудудий ҳарбий судлар ту-
ман суди ҳуқуқида иш олиб бориб, раис ва халқ маслаҳатчиларидан иборат
бўлиши белгилаб қўйилди.
Муқаддам ҳарбий судлар таркибига Олий суднинг Ҳарбий ҳайъати раиси
ҳисобланадиган Олий суд раисининг ўринбосари, Ҳарбий ҳайъат раисининг
ўринбосари ва судьялари киритилган. Ҳарбий суд вилоят суди ҳуқуқида иш
олиб бориб, раис, раис ўринбосари, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан ибо-
рат бўлган. Округ ва ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб
бориб, улар раис, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан, зарурат бўлганда эса,
раис ўринбосаридан иборат таркибда фаолият олиб борган.
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилма-
сини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сонли Фармони би-
лан ҳарбий судларнинг штат бирликлари Қуролли Кучлар таркибидан Олий
суд тизимига ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу Фармонга берил-
ган шарҳда тушунтирилишича, ҳарбий судьяларнинг Мудофаа вазирлиги шта-
тига киритилганлиги ушбу вазирлик ижро ҳокимияти органи ҳисобланиши
туфайли суд ҳокимияти мустақиллигининг, унинг фаолиятини ташкил этиш-
нинг асосий тамойилларига мувофиқ келмайди.
Фармонга мувофиқ Олий суд Ҳарбий ҳайъати, Республика Ҳарбий суди,
округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликлари Қуролли Кучлар тар-
кибидан Ўзбекистон Олий суди тизимига ўтказилди. Бунда судьялар ва
ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми, шу
Do'stlaringiz bilan baham: |