ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
29
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назар-
да тутилган ҳоллардан ташқари, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши
принципини чеклайдиган қўшимча талаблар жорий этилиши тақиқланди.
Шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш
ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълу-
мотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайди-
ган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш
орқали далилларни қалбакилаштирганлик, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик
учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи, жиноий жавобгарлик кирити-
лиши белгиланди.
Ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тинтув,
кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзи-
даги процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида видеоёзув воситаларидан
фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди.
Мазкур Фармон билан киритилган яна бир муҳим норма шуки, ҳимоячи жиноят
иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлди, улар жиноят
иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек суриштирув, дастлабки тергов
ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриб чиқиш вақтида мажбурий текширилиши ва
баҳоланиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судьялик лавозимла-
рига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш,
уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2019 йил 6 январдаги Қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Судьялар
олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази не-
гизида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий
мактаби ташкил этилди. Мазкур Қарорга кўра, судьялик лавозимларига номзодларни
тайёрлаш ва судьяларни малакасини оширишнинг амалдаги тартибига барҳам бери-
либ, янгича халқаро стандартларга тўлиқ мос келадиган тартиб жорий қилинди.
Судьяларни моддий таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилинишини уларнинг
мавқеи ва обрўсига мувофиқлаштириш, шу йўл билан фуқароларнинг адолатли суд
ҳимоясида бўлиши кафолатларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сонли қарори билан «Судьялар
ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби
тўғрисида» Низом тасдиқланиб, мазкур Қарорга кўра, судья ҳалол ва пок меҳнат
қилиб белгиланган пенсия ёшига етганида ёки меҳнатда майибланганида мавқеига
лойиқ пенсия билан таъминланиши кафолатланган.
Энг муҳими, суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар
халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки на-
тижалари одил судлов фаолиятида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, халқаро
ҳамжамият ва фуқароларимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасига ишончини оширмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |