ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
23
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепциясига мувофиқ 2019 йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизгача
пасайтириш назарда тутилган.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки ҳам барча фуқаролар
учун жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида
жорий этиш орқали камайтирилади, шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб борилади-
ган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади.
Бундан ташқари, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари
бекор қилинди.
Давлат бюджетида бюджет соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
тизимини
такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда иш
ҳақи, пенсиялар, ижтимоий тўловлар ва стипендияларни ҳар
ярим йилда аввал-
ги йилдаги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш, ижтимоий
нафақалар миқдорларини мутлақ суммада белгилаш назарда тутилган.
Бир сўз билан айтганда, 2019 йилги Давлат бюджети халқимизнинг фаровонлиги-
ни юксалтириш, юртимиз тараққиётини яна бир босқичга олиб чиқишга қаратилган
кенг кўламли чора-тадбирлар самарали амалга оширилишини кафолатлайди.
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги,
«Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қонунлар мамлакат ташқи сиёсатини амалга оширишнинг
асосий воситаларидан
бири сифатида халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини бойитиш
ва такомиллаштиришга, республика учун истиқболли бўлган
икки томонлама ва
кўп томонлама шартномалар тузишга, хорижда
мамлакатимиз манфаатларини,
фуқароларимиз ва юридик шахсларимиз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини
янада муносиб ҳимоялашга хизмат қилади.
«Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчила-
рини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, аввало бугун жамиятимизнинг бош шиори-
га айланган адолат тантанасини таъминлашдек эзгу мақсадга қаратилган дейиш мум-
кин. Зотан, Қонун билан жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа
иштирокчиларини ҳар қандай тазйиқ ва тажовузлардан ҳимоя қилишнинг самарали
механизмлари яратилмоқда, масъул давлат органларининг бу борадаги масъулияти
кучайтирилмоқда.
Қонунда ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини
таъминлаш, шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-мулкни қўриқлаш, махсус индивиду-
ал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш, вақтинчалик хавфсиз жойга
жойлаштириш, бошқа яшаш жойига кўчириш, иш ёки ўқиш жойини ўзгартириш,
ҳужжатларни алмаштириш, ҳимоя қилинувчи шахс ҳақидаги маълумотлардан фой-
даланишни чеклаш каби хавфсизлик чоралари назарда тутилган.
Бундан ташқари, ҳимоя қилинувчи шахсларнинг шахсий ва мулкий хавфсизликни
таъминлаш, ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш, қўшимча хавфсизлик чораларини
Do'stlaringiz bilan baham: