Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №10 (том 1)



Download 5,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/98
Sana08.04.2022
Hajmi5,9 Mb.
#538253
TuriСборник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98
Bog'liq
«Образование и наука в XXI веке» 1 JILD

ФИО автора
Жасур Хожаев (Магистр) 
Учебное заведение (населенный пункт):
Фаргона давлат университети 
Название публикации:
«ОПЕРА САНЪАТИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ВА 
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ» 
Аннотация: 
Ушбу мақолада операнинг жанр сифатида замонавий дунё ва
маданиятдаги ўрни ҳамда унинг ижтимоий-маънавий аҳамияти таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: 
опера санъати, овоз имкониятлари, жаҳон опера 
мактаблари, хонандалик, кўп овозли услуб, гармония, овоз ҳосил қилиш. 
Замонимизда очиқ гапиришга имкон бўлмаган масалалар опера санъати 
орқали ифодаланади.
Пьер Бамарше 
Опера санъатига ХVI-ХVII асрлар оралиғида асос солинганидан шу кунга 
қадар ушбу жанр ўзининг ҳаётийлиги ва ривожланиш йўналишлари борасида 
бир қанча тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда. Турли тарихий даврларда 
операга нисбатан зодагонлар ва юқори табақа вакиллари санъат даражасида, 
кенг омма эса нисбатан машҳур жанр сифатида муносабат билдирган. Жанрга 
асос солиниб улгурмай унинг унутилиши ва ислоҳ қилиниши ҳамда янги 
босқичда бир қанча шаклларининг пайдо бўлиши унинг ривожланиш
босқичлари анча мураккаб кечганини кўрсатади.
Опера санъатнинг мусиқа, ашула, драма, рақс, тасвирий санъат каби кўплаб 
турларини ўзида бирлаштиради. Ижро санъатида томошабинга ҳиссий ва эстетик 
таъсир кўрсатиш имкониятлари бўйича у каби бошқа кўп қиррали жанр мавжуд 
эмас. Бугунги кунда опера мумтоз санъатни акс эттиришнинг энг талаб 
қилинадиган усули, деб муболағасиз айтиш мумкин. 20-асрда опера жанрида юз 
берган ўзгаришларга қарамай, ушбу жанр ўзининг конституциявий хусусиятлари 
бўйича деярли ўзгармай қолган ва туб ўзгаришларга учрамаган санъат туридир. 


82 
Классик санъатнинг бошқа турлари бугунги кунда инқирозни ёки жиддий 
ўзгаришларни бошдан кечирган, асл қиёфасини йўқотган бўлса, опера санъати 
ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва муваффақиятли ривожланиб келмоқда. 
Бундай самарали ривожланиш сабабларини тушуниш учун опера жанрининг 
тарихига мурожаат қилиш, унинг шаклланиши ва жамиятда ривож топиш 
босқичларини кузатиш керак. Бундан ташқари, опера тарихини таҳлилига 
асосланиб, опера асосий оммавий алоқа воситаси орқали идрок этиш табиати ва 
томошабин эътиборига таъсир даражасида сезиларли йўқотишсиз хавола 
этилиши мумкин деб таъкидлаш мумкин. 
Шу нуқтаи назардан операни замонавий санъат (масалан, театр ёки 
тасвирий) ва классик санъат ўртасидаги боғловчи деб ҳисоблаш мумкин. Гарчи 
опера ҳар доим тадқиқотчиларнинг фикрларини жалб қилиб келган бўлса-да, 
бадиий нуқтаи назардан, унинг бадиий тизимда ва жамиятдаги ўрнини баҳолаш 
нуқтаи назаридан ҳам ҳар томонлама изланишлар етишмаслиги аниқ. Замонавий 
жамият санъатга янги талаблар қўяди. Шу сабабли, ушбу мавзунинг долзарблиги 
шундан иборатки, опера эволюциясини жанр сифатида таҳлил қилиш замонавий 
маданиятда классик санъат ролининг ўзгарувчан тенденцияларини очиб беради. 
Операнинг ватани Италия, илхом париси эса дунёга беқиёс 
хайкалтарошлик, рассомчилик, адабий ижод маҳсулларини берган, шахс қадр-
қимматини оширган италян Ренессансдир. Даврнинг эстетик идеали антик ва 
сарой санъати, инсон ўй ҳаёллари, фаолияти, гўзаллигини акс эттиради. Ақл – 
идрок, уйғунлик, куч–қудрат бирлашиб мукаммаллик тушунчасинин 
таърифлайди. 
Хонандалик жуда узун эволюция жараёнини ўзида кечириб, черков, сарой 
ва халқ ижрочилигини энг яхши тарафларини кристаллаштирган ҳолда диний – 
аҳлоқий изланишларни очиб беришга, инсон ички дунёсининг турли вазият ва 
шароитлардаги ҳолатини ёритишга харакат қилади, бу эса мусиқани театр билан 
боғлайди. 


83 
XV асрда нафақат Италияда балки Европанинг барча католик давлатларида 
Нидерландия мактабининг кўповозли контрапункти кенг тарқалади. Черков 
мусиқаси ва куй йўлининг ривожига асосланган мусиқа ижрочилари олдига бир 
қатор профессионал талаблар кўя бошлади. Улар овоз ҳосил килиш ва нафас, 
динамика ва товуш бўёқлари билан боғлиқ эди. 
Рим кўп овозлик мактаби асосчиси Джованни Пьерлуиджи да Палестрина 
(1524-1594) мусиқий тилининг ўзига ҳослиги кўп овозли аккорд жўрлигидаги 
куйнинг юмшоқлиги ва куйчанлигидадир. Венеция полифонияси номоёндалари 
Андреа (1510-1586) ва Джованни Габриелли (1557-1612) ларнинг хор асарлари 
эса вокал – чолғу кўп овозлилигини контрастлиги, бўёқларини кўплиги ва 
динамиканинг ранг – баранглиги билан ўзига тортади. Хонандалик санъати 
ривожига сарой қўшиқ жанрлари – «фротолла», «виланелла», «канцона», 
«мадригал» шунингдек рақс мусиқаси ҳам салмоқли ҳисса қўшган. Бу 
хонандалик овозининг янги бадиий ресурсларини очилишига, ёрқин ва шўх 
бўёқлар тўйинишига олиб келди. 
«Канцона» – яккахоннинг чолғу жўрлигидаги қўшиғи кенг тарқалган 
бўлиб, илк наъмуналари халқ қўшиқларига бориб тақалган ва флоренциялик 
Винченце Галилео (1560-1591) қаламига мансуб бўлган. Кўп овозли «мадригал» 
ҳам машҳурликда ундан қолишмаган. Мадригал севги мавзусидаги вокал – чолғу 
асари бўлиб, биринчи овоз асосий куйни ўз ҳиссасига олиб, қолганлари унга 
жўрнавоз сифатида янграйди. Мадригалнинг куйи канцонаникига нисбатан 
мураккаброқ бўлган. Бу вақт ичида сюжетли (мавзули) цикллар шаклланиб сарой 
хорлари ва мадригалларни бир – бирига боғлаган. 
XVI – XVII асрда қўшиқчилик механизми, нафас ва овоз ҳосил қилиш 
маҳоратини ўрганиш, бўлажак хонанданинг тарбияси ва овоз қўйиш бўйича аниқ 
кўрсатмалар берилган бир қатор асарлар пайдо бўла бошлади. Булар Джозеффо 
Царлинонинг «Гармония ҳақида таълимот», Людовико Цакконининг «Мусиқа 
дарслари», Джулио Каччинининг «Янги мусиқа», Оттавио Дурантенинг «Асл 


84 
хонандалик санъати ҳақида», Михаил Преториуснинг «Мусиқа ҳақида умумий 
таълимот» асарларидир. 
Венеция мактаби асосчиси Адриана Виллартнинг ўкувчиси, мусиқа 
назариётчиси Джозеффо Царлино (1517-1590) ўзининг «Гармония ҳақида 
таълимот» асарида хонандаликда психологик факторлар, шунингдек акустика
артикуляция, инсон овозининг физик ва эстетик ўзига ҳосликлари билан боғлиқ 
саволларга аҳамият беради. У ўз асарида «хоҳиш орқали ишга туширилган 
томоқ, тил, танглай ва нихоят ўпка ёрдамида товуш вужудга келади, товушдан 
сўнг сўз ёки қўшиқ келиб чикади... тана ва руҳнинг гармоник алоқаси, рационал 
ва ирроционал алоқаси инсон мусиқасини белгилайди» деб ёзади. 
Царлинонинг таъкидлашича, «мусиқий консонанс, гармония, овоз 
ҳавонинг тебраниши натижасида вужудга келади, тебраниш эса харакатсиз 
мавжуд эмас, худди шу асос учун уч ҳил туртки керак: 1 харакатланувчи, 2 
харакатга келтирувчи ва 3 товуш ҳосил қилинган жой. Товуш қанчалик суст 
бўлса шунчалик ўз манбаъсидан йироқ бўлади, харакат тўхтаса товуш ҳам 
тўхтайди. Агар товуш тўсиққа учраса албатта харакатга тушган нуқтасига 
кайтади. 
Царлинонинг асосий услубий ишланмалари унлиларни аниқ талаффуз 
қилиш ва асарнинг мазмунига қараб куйлаш хонандалик санъатининг асосини 
ривожлантиришда мухим ўрин эгаллади. 
Людовико Цаккони (1555-1627) Венеция монастиридаги хор регенти, Вена 
ва Мюнхен сарой капеллалари аъзоси, «Мусиқа дарслиги» асари муаллифи 
овозни икки турга, бош ва кўкрак овозига бўлади ва кўкрак овозини оқлайди. 
Унинг фикрига кўра хонанда ёш, чиройли, тарбияли, қаддини адл тутадиган 
бўлиши керак, сўзларни аниқ талаффуз қилиши лозим. Бақирмасдан, табиий овоз 
билан енгил ва очиқ куйлаши лозим. Чиройли қочиримларни шундай ижро 
килиш керакки, улар матнга халақит бериши ёки ўзгартириши мумкин эмас. Шу 
билан бирга қочиримларнинг сони эмас гўзаллиги мухимдир. 


85 
Цакконининг фикрича, «очиқ бош овози бу – куйловчи тарафдан қўшимча 
куч сарфланмай чиқаётган ёрқин ва ўткир товушдир. Айнан шу ўткирлиги учун 
бошқа товушлардан фарқ қилади. Очиқ кўкрак овози бу – хаттоки томоқдан 
чиқаётган товушлар ҳам худди кўкрак товушига ўхшайдиган товушлардир». У 
ундошларни тез аниқ ва кучли талаффузи, хар бир унли товушда вокализлар 
куйлашга мажбур қилар эди. «А» товушини кўп ҳаво талаб қилганлиги учун 
пассажларга ноқулай деб ҳисоблайди. Нафасни мусиқий жумлага етадиган 
даражада олишни маслаҳат беради. Халқумни харакатчанлигига эришиш учун 
трель билан шуғулланиш фойда беради, чунки «трель – пассажларга эришиш 
учун қисқа йўл» деб ҳисоблар эди. Цакконининг асосий принциплари – енгилдан 
мураккабга, секиндан тезгача умумий – услубий принципга айланди ва жаҳон 
хонандалик мактаблари асосига айланди. 
Михаил Преториус (1571 – 1621) «Мусиқа ҳақида умумий таълимот» 
(1620) асари муаллифи овоз сифатига камертон баландлигининг таъсири ҳақида 
гапиради. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, хонандалик педагогикаси ўз 
вақтининг қўшиқчилик амалиётига таянган ҳолда, овознинг физик ва акустик 
хусусиятлари, хонандалик санъатининг психологик, эстетик, тарихий 
факторлари, ички ва ташқи, жисм ва руҳнинг мутаносиб боғланиши, куйлаш ва 
гапириш товушлари, бош ва кўкрак, очиқ ва ёпиқ товушларни ўзаро келишиши, 
фикрлаб куйлаш каби тушунчаларни олға суради; артикуляция, дикция, енгил ва 
эркин товуш ҳосил килиш, ижрочининг техник тарафлари: қочирим, пассаж, 
трельларга эътибор бериб, қўшиқчиларни матнни ўзгартирадиган, унга халақит 
берадиган ортиқча безаклардан сақлар эдилар. 
Шундай килиб, XVII – XVIII асрларда кенг ривож топган италян операси 
ва айниқса кастратлар ижодида юқори даражадаги маҳоратга эришган 

Download 5,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish