575
бугунги шароитда амалга оширилаётган ислоҳотларга мутлақо янгича
замонавий ёндашувлар талаб этилмоқда. Илғор хорижий тажрибани таҳлил
этиш, шунингдек кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш натижасида
мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини
либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни
амалга оширишга
йўналтирилган
2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси
қабул қилинди.
Ўзбекистон жуда бой табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга
эга бўлишига қарамасдан Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, аҳоли
жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунё
рейтингида 187 мамлакат ўртасида 141-ўринни эгаллайди.
Мамлакатда электр узатиш тармоқлари эскириб кетганлиги оқибатида
15-20% электр энергияси истеъмолчига етиб бормасдан, тармоқнинг ўзида
беҳуда йўқотилади. Республикада йилига газ ишлаб чиқариш ҳажми 55-57
млрд. куб метрни ташкил этгани ҳолда мазкур соҳа кўп йиллар давомида
модернизация қилинмагани туфайли “зангори олов”нинг 20-23% ҳам бой
берилади.
Шунингдек, иқтисодиётда бошқарув
тизими эскиргани, инновацион
ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий
қилинмагани маълум бўлиб қолди. Йирик лойиҳаларни белгилаш ва амалга
оширишда йўл қўйилган жиддий хатолар, технологик қолоқлик, ресурс ва
энергияни тежайдиган инновациялар, муқобил энергия манбаларини татбиқ
этишда орқада қолиш иқтисодий тараққиёт йўлида тўсиққа айланди.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган
вазифаларни амалга ошириш
жараёнида “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари
халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя ҳаётга изчил тадбиқ этилмоқда.
Халқ билан яқиндан мулоқот қилиш тизимнинг асоси бўлган Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси
фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик
институти сифатида амалда ўзини тўла оқламоқда. Улар Ўзбекистонда халқ
ҳокимияти номига эмас, амалда жорий этилаётганини кўрсатмоқда.
Ана шунинг учун ҳам мамлакатда миллий иқтисодиёт мутлақо янги
асосда ташкил этилмоқда,
уни янада эркинлаштириш, ишлаб чиқаришни
модернизация ва диверсификация қилиш чоралари кўриляпти. 2017 йилнинг
ўзида қўшимча 1,5 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини
берадиган 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. 12 та эркин
иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди, яна 50 та янги
саноат зонаси ташкил этилмоқда.
Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида пахта-тўқимачилик
кластерларини яратиш доирасида пахта хомашёсини бозор талаблари асосида
етиштириш, нарх-навони шакллантириш ва сотишни ташкил этиш бўйича
576
тажриба бошланди. Ушбу тажрибани мамлакат миқёсида ёйиш 1,4 млн. тонна
пахта толасини қайта ишлаш имкониятига эга мамлакат тўқимачилик саноати
эҳтиёжини
қондириш,
қимматли
хомашёнинг
асосий
қисмини
Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишлаш имконини беради. Шу
билан бирга
йилига 10-15 млрд. АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотларини
экспорт қилиш имкониятларини ишга солиш чоралари кўрилмоқда.
Шаҳар ва қишлоқларда 2017 йилда жами 3,5 млн. квадрат метрдан зиёд,
уй-жойлар қуриш дастури бошланган 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар кўп
намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди.
Ўзбекистон бир йил ичида 60 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар
билан 400 дан ортиқ битим ва келишувларга эришиб, қарийб 60 млрд. АҚШ
доллари ҳажмида савдо ва сармоявий шартномалар имзоланди, улар
ижросини таъминлаш мақсадида 40 та “йўл харитаси” ишлаб чиқилди
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг биринчи йилида
барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5% ни ташкил этди, экспорт ҳажми
қарийб 15,0% га кўпайди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 854
млн. АҚШ долларига етди. Давлатнинг олтин-валюта захиралари 2017
йилнинг ўзида 1,1 млрд. долларга кўпайди. Миллий валютани эркин
конвертация қилишга киришилди.
Миллий
иқтисодиёт
тармоқларига
маъмурий
таъсирлар
қисқартирилмоқда. Самарасиз ва зарар
билан ишлайдиган корхоналар
хусусийлаштирилиб, рақобатни кучайтириш учун монополияларга барҳам
берилмоқда,
ишлаб
чиқаришни
молиялаштириш
бўйича
бозор
механизмларига ўтиляпти. Ҳудудларда замонавий ишлаб чиқаришларни
шакллантириш ва ривожлантириш учун давлат-ижтимоий шериклик
муносабатлари йўлга қўйилади.
Ижтимоий соҳада аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, стипендия,
пенсия ва ижтимоий нафақаларни босқичма-босқич ошириш бўйича амалий
чоралар кўрилмоқда. Аҳолига қулай, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам
кўрсатишга эътибор кучайтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: