577
Стратегия
– бу
стратегик фикрлаш, чуқур билим ва интуиция
асосида муҳитни келгуси шартларини
мавжуд прогнозларни тизимли
таҳлил қилиш натижасидир.
Стратегия
– бу корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган
раҳбар ходимларнинг бош мақсадга эришиш учун ташкилот олдида турган
вазифа ва муаммоларни олдиндан кўрабилган ҳолда ҳал этишнинг ва
бунинг учун зарур ресурсларни мақсадли тақсимлашнинг
умумий
концепцияси сифатида қарамоқ керак.
Ҳар бир иқтисодчи, шу жумладан меҳнат иқтисодчиси учун
Стратегиянинг биринчи қонуни – вақтдан ютиш қонунидир
.
Истиқболли стратегия қанча барвақт амалга оширила бошланса, унинг
самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Стратегиянинг иккинчи қонуни – мутлақ рақобат устунлигига
эришишдир.
Стратегик ғоя жаҳондаги товарлар бозорларида ҳам, меҳнат
бозорида ҳам рақобат ниҳоятда кескинлашган ҳозирги вазиятда узоқ
муддатли рақобат усутунлигини таъминлашга хизмат қилиши керак.
Стратегия стратеглар томонидан ишлаб чиқилади. Академик
В.Л.Квинтнинг таърифига кўра,
“Стратег
– бу – стратегиялаш
методологиясига суянган ҳолда стратегик фикрлайдиган, келажакни кўра
биладиган ва ҳис эта оладиган, зукко, интизомли ва оптимистик руҳдаги
профессионалдир. Стратег янги глобал қонуниятларни тезда илғаб олади,
стратегиялаш объектининг муваффақияти ва мақомини
ошириш учун
унинг фундаментал қадриятлари ва манфаатлари хусусида чуқур
билимларни эгаллайди»
1
.
Мамлакатнинг иқтисодиёт соҳасида вазирликлар ва унинг барча
соҳаларида, хусусан меҳнат иқтисодиёти билан шуғулланувчи стратеглар
салоҳиятли воқеаларни кўра билиши ва уларни стратегиялаш бўйича
фикрлаш қувватига эга бўлиши, уларда стратегия амалга ошириладиган ва
стратегиялаш объектини муваффақиятга етакловчи келажакнинг сиёсий,
иқтисодий,
технологик, экологик ва бошқа шартларини олдиндан
белгилаган ҳолда ўзини келажак шароитларида ҳис қила билиши зарур.
Улар стратегик режани амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш,
шунингдек, меҳнат соҳасида ҳам иш фаолияти олиб бораётган ходимлар
олдида кўзда тутилмаган кўнгилсизликлардан сақланиш йўлларини
аниқлаш, бундай ҳолатлар юзага келган ҳолда уларнинг салбий таъсирини
камайтириш, юз бериши муқаррар бўлган тўсиқлар ва асоратларни қандай
енгиб ўтиш кераклигини аниқлашга қодир бўлишлари керак.
Хитойнинг буюк мутафаккири Сунь-Цзы (милоддан аввалги 544 –
496 йй.) шундай деган:
1
Квинт В.Л. Стратегиялаш назарияси ва амалиёти [Матн] : дайджест. / В.Л.Квинт. – Т :
Тасвир, 2018. – Б.6.
578
Стратеглар мамлакат миқёсида ёки худудларда аҳоли билан иш олиб
борадиган ходимлар бўлиб, улар стратегик тафаккури туфайли мутлақ
янги ғояларни илгари суришга қодир ўта истеъдодли шахслар бўлгани
ҳолда ана шу инновацияларни
амалга ошириш етакчилари, яъни
лидерлардир.
Хар қандай жамоа орасида ажралиб чиққан етакчилар, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: