К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet314/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

15.4.3.
 
Т
АШКИЛИЙ
-
ИНСТИТУЦИОНАЛ ОМИЛЛАР
 
Меҳнат 
унумдорлигини 
оширишнинг 
ташкилий-институционал 
омиллари
га корхоналар, шу билан бирга иқтисодиёт тармоқлари ва 
умуман миллий иқтисодиёт даражасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш 
киради. Бунда корхоналарнинг минтақаларда жойлаштирилиши, уларнинг 
ихтисослаштирилиши ва кооперациялашиши, моддий–техник ва қувватга 
оид таъминот, транспорт ва таъмирлаш хизматини йўлга қўйиш катта 
аҳамиятга эга. 
Корхонанинг ўзида меҳнат унумдорлиги даражасига ишлаб 
чиқаришни ташкил этишда ривожланаётган бозор талабларини ҳисобга 
олган ҳолда жорий ва истиқболли режалаштириш, ишлаб чиқаришни 
ташкилий–техник тайёрлаш, мавжуд техника воситаларини модернизация 
қилиш, уларнинг узлуксиз ишлаши ва моддий–техник таъминотни йўлга 
қўйиш таъсир кўрсатади. 
Барча ташкилий тадбирлар бир–бирлари билан узвий боғлиқ бўлиб, 
ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувнинг ягона тизимини ташкил этади. 
Меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги камчиликлар билан боғлиқ 
иш вақтининг барча йўқотишлари меҳнат унумдорлиги даражасини 
пасайтиради, иш вақти йўқотилишининг камайиши эса унинг ўсишини 
таъминлайди. 
Корхонада меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш – бу 
ходимларнинг меҳнат жараёнида ишлаб чиқариш воситалари билан ҳамда 
ўзаро муносабатларини умумий мақсадга эришиш учун самарали меҳнат 
фоалиятини амалга ошириш учун барча шарт–шароитларни яратишдир 
(15.5–расм). 
Замонавий ишлаб чиқариш ходимлар касб малакасини муттасил 
ошириб боришни талаб қилади. Шу мақсадда корхоналарда ходимларнинг 
малакасини ошириш
 
тизими яратилади. Бу тизим малака ошириш 
курсларидан иборатдир.
Меҳнат
 
тақсимоти
меҳнатни ташкил қилишнинг муҳим унсури 
ҳисобланади. Бу ишлаб чиқариш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ҳар 
бир ходим ва ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмасига хизмат вазифалари, иш 
турлари, технологик операциялар бўлиб берилади. 
Меҳнат тақсимотининг қуйидаги турлари фарқланади: 

функцияли – ходимларнинг ишлаб чиқаришдаги функцияларидан 
келиб чиққан ҳолда улар ишчилар, хизматчилар, шогирдлар ва ҳоказоларга 
бўлинади; 

технологик – бу иш ва маҳсулот турлари, технологик операциялар 
бўйича тақсимотдир. Меҳнат тақсимотининг бу тури иш мазмунини 
белгилайди. Ходим меҳнат жараёнида тор ихтисослашиш асосида иштирок 


471 
этса, унинг ишида зерикарлилик, кенг ихтисослашишида эса ишни 
сифатсиз бажариш эҳтимоли пайдо бўлади; 

касбий
 
– меҳнат тақсимотининг бу туридан келиб чиққан ҳолда 
ишлаб чиқаришда турли касб–кордагиларга эҳтиёж аниқланади; 

малакали – ходимлар касб малакаси ва иш тажрибасидан келиб 
чиққан ҳолда ихтисосликлар ва касблар бўйича тақсимланади.

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish