15.4-расм. Меҳнат ташкилотининг тизимли тузилмаси ва унинг
ижтимоий муҳит билан алоқалари
Бирламчи меҳнат жамоаларида аҳлоқий-психологик муҳитни
яратишнинг ўз омиллари мавжуддир. Улар макро- ва микромуҳитга
таснифланади.
Меҳнат
жамоасининг
ишлаб чиқариш-
техника кичик
тизими
Меҳнат
жамоасининг
иқтисодий
кичик тизими
Меҳнат
ташкилоти -
ходимлар
ижтимоий
бирлиги
Ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш
моделлари
Ҳокимият
Ишлаб чиқариш
Фан ва техника
Технология
Ресурс етказиб
берувчилар
Ижтимоий
бирлашмалар
Мафкура
Ижтимоий-
иқтисодий
ривожланиш
моделлари
Қонунлар
Бозор
Меҳнат бозори
Оила
Қадриятлар
Маданият
469
Макромуҳит омилларига:
• ижтимоий аҳлоқ;
• жамиятни ижтимоий-иқтисодий ташкил этишнинг асосий
хусусиятлари;
• бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда меҳнат
жамоасининг фикрининг ҳисобга олиниши;
• ижтимоий ҳуқуқлар ва кафолатлар киради.
Микромуҳит омиллари кундалик меҳнат фаолиятининг бевосита
шарт-шароитларидир. Улар моддий-ашёвий ҳамда ижтимоий омилларга
бўлинади.
Моддий-ашёвий омилларга аниқ меҳнат функцияларининг мазмуни,
иш жойининг ҳолати тааллуқлидир. Меҳнатни ташкил этишнинг
хусусиятлари – сменалик, ходимларнинг ўзаро бир-бирларини
алмаштириш имкониятлари, меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, меҳнатни
рағбатлантириш чоралари, шунингдек, санитария-гигиена шарт-
шароитлари, бинолардаги ҳарорат, шовқин даражаси ва ҳоказолар киради.
Ижтимоий омиллар дейилганда, биринчи навбатда, бирламчи меҳнат
жамоалари аъзолари ва ходимлар гуруҳлари ўртасидаги алоқалар
тушунилади. Расмий алоқалар ва уларни амалга ошириш тартиби расмий
ҳужжатларда: меҳнат жамоасининг ташкилий тузилмаси, унинг
бўлинмалари тўғрисидаги қоидалар ва мансаб йўриқномаларида белгилаб
қўйилади.
Меҳнат
унумдорлигини
оширишнинг
омили
сифатидаги
ходимларнинг
меҳнат
натижаларидан
моддий
ва
маънавий
манфаатдорлиги турлича намоён бўлади. Бунинг учун меҳнат
интенсивлигини
ошириш
кўзланган
натижа
бермайди.
Аммо
ходимларнинг меҳнат натижаларидан манфаатдорлиги уларни меҳнатнинг
ташкил этилишини такомиллаштиришга ундайди. Шу тариқа ижтимоий
омил ташкилий ва моддий-техник омиллар орқали амалга ошади.
Бироқ меҳнат унумдорлигини оширишга фақат моддий ва маънавий
манфаатдорлик орқали эришиб бўлмайди. Бу ходим меҳнат фаолиятининг
кўзланган мақсадларига эришиш учун зарур қобилиятга эга бўлиши
лозимлиги билан изоҳланади. Ходимнинг жисмоний салоҳияти унинг
соғлиғи билангина эмас, балки умуман турмуш шароитлари билан
боғлиқлиги сабабли ижтимоий-иқтисодий омиллар корхона ишлаб
чиқариши билан чегараланиб қолмасдан у ёки бу ижтимоий гуруҳнинг
турмуш тарзи билан ҳам боғлиқдир. Бу меҳнат унумдорлигини ошириш
учун ижтимоий омиллардан оқилона фойдаланишда ҳисобга олиниши
керак.
470
Do'stlaringiz bilan baham: |