К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-расм.Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларда меҳнат



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet321/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

15.7-расм.Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларда меҳнат 
унумдорлигининг 1% га ортишига нисбатан иш ҳақининг ортиши 
(%) 
Иккинчидан, иқтисодий ўсишга эришиш ялпи ички маҳсулот 
таркибида эскириб қолган ишлаб чиқариш фондларини замонавийлари 
билан алмаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун 
жамғаришга харажатларни кўпайтиришни талаб қилади. Аҳоли жон 
бошига истеъмол қилишни жамғариш билан бир йўла кўпайтиришга эса 
фақат меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш ҳисобига эришиш 
мумкин. 
15.5.
 
Э
НГ ЮКСАК МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИ 
КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
 
XIX асрнинг охирида америкалик иқтисодчи Ж.Б.Кларк француз олими 
Ж.Б.Сэйнинг (1767-1832) меҳнат капитал ва табиат қийматни яратиш 
жараёнида тенг иштирок этиши ғоясини ривожлантириш асосида энг юксак 
меҳнат унумдорлиги концепциясини яратган. 
Ж.Б.Кларк динамик ривожланаётган иқтисодиётда ижтимоий ишлаб 
чиқаришда жиддий ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатади. Бу 
ўзгаришлар қуйидагилар билан боғлиқ: 
• аҳоли сонининг ортиши; 
• капиталнинг кўпайиши; 
• ишлаб чиқариш усулларининг такомиллаштирилиши; 
Германия
Буюк Британия
АҚШ
Япония
0,8
0,7
0,6
0,6


478 
• саноат корхоналари шаклининг ўзгараётганлиги; 
• кам унумлироқ ишлаб чиқариш тадбирлари бекор қилиниб, серунумли 
ишлаб чиқариш тадбирлари жорий этилаётгани ва бошқалар. 
Америкалик иқтисодчи бундай шароитларда энг юксак меҳнат 
унумдорлигини таъминлаш бевосита меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқлиги 
назариясини ишлаб чиққан. Унинг ушбу концепциясида энг юксак маҳсулот 
дейилганда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир омилига тўланадиган “табиий”, 
“адолатли” даромад кўзда тутилган. Ж.Кларкнинг назариясида ишлаб 
чиқаришнинг ҳар бир омили ўзига хос унумдорликка эгалиги ва даромад 
келтириши асосланади. Бунда омилларнинг ҳар бири ўзига тегишли омил 
яратадиган даромадни олади. 
Энг юксак меҳнат унумдорлиги бошқа омилларнинг ўзгармай 
қолганида ушбу омил қўшилганда ёки олинганда жамланма маҳсулот ишлаб 
чиқаришдаги ўзгаришга тенг бўлади. Масалан, иш ҳақининг ставкаси 
мутаносиблик ҳолатида меҳнат маҳсулотининг энг юксак қийматидан ортиқ 
бўлиши мумкин эмас. Меҳнатнинг ҳар қайси бирлиги энг юксак бўлиши 
мумкинлиги учун тадбиркор ишлаб чиқаришга энг юксак меҳнат бирлигини 
жалб этиш учун ишлаб чиқариш жараёнида бошқа ҳар қандай меҳнат 
бирлигини ушлаб туриш мақсадида энг кўп иш ҳақи тўлаши керак бўлади.
Бошқа томондан, мутаносиблик шароитида иш ҳақи меҳнат 
маҳсулотининг энг юксак қийматидан кам бўлиши мумкин эмас. Бундай 
шароитда тадбиркор учун қўшимча омилни жалб этиш натижасида оладиган 
даромади харажатларидан юқори бўлгунича ходимларни ёллаш давом 
этаверади. Натижада иш берувчилар ўртасидаги рақобат меҳнат маҳсулоти 
энг юксак қийматига тенг бўлган иш ҳақи даражасини ўрнатади. Бундан 
меҳнатга унинг энг юксак маҳсулдорлигига мувофиқ равишда пул тўланиши 
англашилинади. 
Олимнинг фикрича, меҳнатининг маҳсулоти энг юксак қийматга тенг 
бўлган ходимнинг меҳнат унумдорлиги энг юксак меҳнат унумдорлигидир. 
Шунинг учун ушбу ходим томонидан яратилган меҳнатни “меҳнат 
маҳсулоти” дейиш мумкин. Маҳсулотнинг қолган қисми эса “ишлаб чиқариш 
маҳсулоти” билан “меҳнат маҳсулоти” ўртасидаги фарқдир ва у “капитал 
маҳсулоти” ҳисобланади. 
Жан-Батист Сэй (французча: Jean-Baptiste Say; 1767-
1832) – машҳур француз иқтисодчиси, сиёсий иқтисод 
классик мактабининг намояндаси. 
Асосий асари: 
Сэй Ж.-Б. Трактат по политической экономии. - М.: 
Дело: Акад. нар. хоз-ва при Правительстве Рос. Федерации, 2000. 


479 
Меҳнатнинг энг юксак унумдорлиги ишлаб чиқаришга тобора кўп иш 
кучи жалб қилингани сари пасайиб боради, чунки меҳнатнинг капитал билан 
таъминланиши даражаси камая бошлайди. Худди шунингдек кам сонли иш 
кучининг энг юксак меҳнат унумдорлиги фақат ишлаб чиқаришнинг капитал 
билан таъминланиши юқори эканлигининг натижасидир. 
Шу билан бирга агар иш кучи мобил бўлмаса ва, демак, бир меҳнат 
бозорида бир хил шароитда бир хил меҳнат учун тўланадиган иш ҳақи 
ўртасида тафовут мавжуд бўлса, жамланма маҳсулот кўпаймайди, чунки 
меҳнатга энг кўп маҳсулотга мувофиқ равишда иш ҳақи тўланмайди. 
Энг юксак меҳнат унумдорлиги концепцияси – бу ишлаб чиқариш 
омилларига талаб нархини шакллантирадиган концепция дейиш мумкин. 
Ҳозирги давр шароитларида бу энг юксак меҳнат унумдорлиги 
назариясининг мақомига эга бўлди ва у шу кўринишида фирманинг иш 
кўриши концепциясидан ўрин олди. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish