Тошкент давлат аграр университети н. Т. Хакимова, Р. К. Саттарова



Download 5,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/111
Sana08.04.2022
Hajmi5,42 Mb.
#536219
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   111
Bog'liq
МИКРОБ ваУМ.фит1 (Ўқув қўлланма) — копия (1)

Керакли жиҳозлар:
Микроскоп, буюм ва қоплоғич ойначалар, 
бактериологик сиртмоқ, шиша таёқчалар. Бўёқлар (фуксин ва метилен кўки) 
1% ли фенол эритмаси, 0,2% мис купороси, эфир, FeCl
2
эритмаси. 
1. 
2
3
 
Сут кислотали бижғишга сабаб бўладиган бактериялар: 
1-2.Streptococcis lactis; 3-Bact. bulgaricum 
 
 
МАВЗУ: МОЙ КИСЛОТАЛИ БИЖҒИШ 
 
Топшириқ ва машғулот ўтиш тартиби: 
Мой кислотали 
бактерияларнинг морфологиясини ўрганиш, ҳамда мой кислотали реакция 
сифати аниқланилади. Ҳар бир талаба мой кислота бактерияларини 
морфологик белгиларини кўриш учун препарат тайёрлайдилар ва бўяб 
микроскопда кўрилади. Натижаларни дафтарларга ёзиб борилади. 
Методик кўрсатма:
Мой кислотали бижғиш – қанднинг анаэроб шароитда парчаланишидан 
мой кислота, СО
2
ва Н
2
ҳосил бўлиши демакдир:
С
6
Н
12
О
6
= СНСН
2
СН
2
СООН+2СО
2
+2Н
2
+15-17 кал 
Мой кислотали бижғиш - мой кислота бактерияларининг анаэроб 
нафас олиши демакдир. Мой кислота бактерияларнинг ҳаммаси қатъий 
анаэроблар бўлиб, ҳаракатчан, спорали таёқчалардир. 
Мой кислота бактерияларнинг электив культурасини олишда бир неча 
хил муҳитдан фойдаланилади. 1) хом картошка тўғраб пробиркага солинади. 
Пробиркада анаэроб шароит туғдириш учун устидан анчагина сув қуйилади, 
ишқорий реакция ҳосил қилиш учун бир оз бўр қўшилади, пробирканинг 
оғзи ёпилиб, спорасиз барча бактерияларни ўлдириш учун сув ҳаммомида 8-
100
о
да 10 минут қизитилади. Сўнгра пробиркалар термостатга қўйилади. 2) 
100 мл нўхат бульонига 2 г сахароза ёки крахмал, 0,5 г пептон, 0,5 г ош тузи, 
2 г бўр қўшиб муҳит тайёрлаб, мой кислота бактерияларнинг электив 
культураси олинади. Бунинг учун 150-200 мл ли стерилланган колбага ярим 


31 
чой қошиқда тупроқ солинади. Тупроқ устига 40-50 мл юқоридаги озиқли 
муҳитдан солиб, колбани электроплитага 1-2 минут қўйиб, спорасиз 
бактерияларни ўлдириш учун қайнатилади, сўнгра колбадаги муҳит 100 мл 
гача етказилади. Колбанинг оғзи эгри най ўтказилган каучук пробка билан 
беркитилади, сўнгра колбага ёрлиқ ёпиштириб 6-7 кун давомида 27-30
о
С 
термостатга қўйилади. 
Мой кислота бактерияларининг электив культурасини текшириш

Термостатдаги картошка тўғраб солинган пробиркада ва колбадаги нўхат 
бульонида мой кислота хосил бўлади. Мой кислота ҳосил бўлганини газ 
ажралиб чиққанида биламиз. Пробиркадаги ва колбадаги бижғиган 
суюқликдан “эзилган” томчи усули билан тайёрланган препаратда дуг ёки 
“клостридий” шаклидаги, ҳамда барабан таёқчаси ёки “плектиридий” 
шаклидаги йирик харакатчан спорали таёқчалар кўринади. Булар мой 
кислота бактериялардир. Уларда запас озиқ модда гранулёза бор. Бу модда 
крахмалга ўхшайди. 

Download 5,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish