Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

Keywords:
assessment of the quality of education, PIRLS, 4th grade pupils, reading 
literacy, reading comprehension, information, literary texts, informational texts. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори1асосида халқ 
таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик 
кўришга киришилган бўлиб, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни 
амалга ошириш миллий маркази PIRLS, TIMSS, PISA дастурларига доир ўқувчиларнинг 
ўқиш, математик ва табиий-илмий саводхонлиги, ижодий фикрлашини баҳолаш ва 
ривожлантиришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга 
йўналтирилган илмий изланишлар олиб бормоқда. Ушбу тадқиқотлар қаторида PIRLS 
халқаро дастури ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини баҳоловчи дастур сифатида алоҳида 
ўрин тутади.
Ўқиш саводхонлиги - тушуниш ва шахс томонидан қадрланадиган ҳамда жамият 
томонидан талаб этиладиган барча ёзма тил шаклларидан фойдалана олиш қобилиятидир. 
Ўқувчи турли шаклдаги матнлардан мазмун ҳосил қилади. Улар ўрганиш, мактаб ва 
1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш 
соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон 
қарори.


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
 
10 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
кундалик ҳаётда ўзлари каби бошқа ўқувчилар жамоасига қўшилиш ва вақтини самарали 
ўтказиш учун ўқийдилар. Ўқиш саводхонлиги – шахс ўзининг билим ва салоҳиятини 
ривожлантириш, жамиятда ўз ўрнини топиш мақсадига эришиши йўлида матнларни 
тушуниш, улардан фойдаланиш, улар устида мулоҳаза юритиш ҳамда уларга муносабат 
билдириш қобилияти ҳамдир. 
Ўқиш жараёнининг бошланиши, ўртаси ва охирида ўқувчи тил кўникмаларининг, 
когнитив ва метакогнитив стратегиялар ҳамда мазмун шакллантиришда бирламчи билим ва 
кўникмалар мажмуасидан фойдаланади. Бундан ташқари, ўқиш муҳитини юзага 
келтирадиган шароит ўқувчини ўқишга рағбатлантириш ва қизиқтириш орқали матн 
мазмунини шакллантиришга ёрдамлашади, аммо шароит матн мазмунини тушуниш 
имконини бермайдиган муайян талабларни юзага келтириши ҳам мумкин. Ўқувчи ўзини 
ўраб турган дунё ва ўзи ҳақида тасаввурга эга бўлиши учун турли матнларни ўқиб ўрганиши 
мумкин. Ҳар бир турдаги матн ўқувчига матнни талқин қилишига имкон берувчи содда 
шакллар ва қоидалардан иборатдир. 
PIRLS халқаро тадқиқоти бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш 
кўникмалари қай даражада ривожланганлиги ҳақидаги маълумотларни халқаро миқёсда 
таққослаш имконини берадиган, ўқиш ва ўқитишни яхшилашда таълим соҳасидаги давлат 
сиёсатига хизмат қилиши мумкин бўлган таҳлилларни тақдим этадиган йирик халқаро 
баҳолаш дастури ҳисобланади. 
Тадқиқотда дунё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистоннинг бошланғич таълим 
битирувчилари бошқа давлатлардаги тенгдошларига нисбатан қанчалик даражада яхши 
ўқийди? Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги қай даражада? Ўқиш 4-синф ўқувчилари учун 
севимли машғулотми? Оила томонидан саводхонликни ривожлантиришга қандай ҳисса 
қўшилмоқда? Бугунги кунда мамлакатда ўқишни ўргатиш жараёни қандай ташкил этилган? 
Ўқишни ўргатиш жараёнининг бошқа давлатларга нисбатан ўзига хослиги борми, агар 
шундай бўлса у нимада намоён бўлади? Бошланғич синфларимизнинг ўқитувчилари 
фойдаланаётган методлар бошқа мамлакат ўқитувчилари фойдаланаётган методлардан фарқ 
қиладими? каби асосий масалалар ўрганилади. 
Ушбу халқаро дастур боланинг мустақил инсон сифатида ривожланишида катта 
аҳамият касб этиб, бошланғич таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш 
кўникмаларини халқаро миқёсда баҳолайди. PIRLS дастурида асосий эътибор 4-синф 
ўқувчиларига қаратилади, бунинг боиси одатда, ушбу ривожланиш даврида ўқувчилар ўқиш 
кўникмасини ҳосил қилган бўлиб, энди бу кўникмадан бошқа фанларни ўрганишда 
фойдаланаётган бўлади.
Маълумки, ўқиш саводхонлиги инсонларнинг ўқишдан кўзлаган мақсадлари билан 
бевосита боғлиқдир. Кўпгина ёш ўқувчилар эндигина ўқишни бошлаганларида асосан 
ҳикояли матнлар (масалан, ҳикоялар ёки суратли китоблар) ёки ўқувчиларга ўзларини ўраб 
турган муҳит ҳақида информацион ва саволларига жавоб берувчи маълумотларга бой 
матнларни ўқийди. Ўқув дастурига кўра, китоб ва бошқа босма материаллардан маълумот 
олиш учун ўқиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги боис, ёш ўқувчилар ўқиш саводхонлигини 
ривожлантириб, ўрганиш учун ўқишлари кераклиги талаб қилинмоқда. 
PIRLS матнларининг ўзига хос хусусиятлари. 
PIRLS тадқиқотида асосий эътибор 4 синф ўқувчиларига қаратилган бўлиб, бу 
бошланғич синф ўқувчиларининг синф ва синфдан ташқари ўқишини баҳолашда иккита кенг 
қамровли мақсадга, яъни “бадиий тажриба орттириш”, “ахборотни олиш ва ундан 
фойдаланиш”га қаратилади. 
Бадиий матнлар. Шуни таъкидлаш лозимки, бадиий китобларни ўқишда ўқувчилар 
воқеалар, воқеа жойлари, образлар, оқибатлар, персонажлар, асар муҳити, ҳиссиётлар ва 
ғоялар билан йўғрилган матнни ўқийди ва матндан ҳузурланади. Aдабиётни тушуниш ва уни 
қадрлаш учун, ҳар бир ўқувчи матнда (асарда) содир бўладиган воқеалар, ҳиссиётлар, тилдан 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish