Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/103
Sana06.04.2022
Hajmi2,26 Mb.
#532500
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   103
Bog'liq
6.2-Tarix-fanini-oqitish-metodikasi

Семинар машғулотлари – 
ўқув фанларининг асосий, энг мураккаб 
мавзулари ѐки бўлимлари бўйича ўтказилади ва курсантлар томонидан 
маърузаларда ҳамда мустақил иш жараѐнида олинган билимларни текшириш, 
чуқурлаштириш, 
мустаҳкамлашни, 
материални 
мустақил 
равишда 
ўзлаштиришга кўмаклашишни, шунингдек, тинловчиларга материални 
оғзаки баѐн қилиш, баҳс олиб бориш кўникмаларини беришни мақсад қилиб 
қўяди. Мунозара машғулоти ижодий муҳокама, фаол дискуссия, курсантлар 
олдиндан тайѐрлаган маърузалар (рефератлар) бўйича фикр алмашиш ва 
бошқа интерактив шаклларда ўтказилади. Семинар машғулоти амалий 
машғулот элементларини ўз ичига олиши мумкин (масалалар, топшириқлар 
бажариш ва ҳакозо). Семинар машғулотлари давомида талабалар фаннинг 
асосий қоидалари ҳақидаги назарий билимларга эга бўлишлари керак. 
Талабалар мунозара машғулотига тайѐрланганда режада кўрсатилган 
саволларни ўрганиб олишлари ва мавзуга оид илмий адабиѐтлар, қонунлар ва 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилган ҳолда уларга ѐзма равишда 
жавоб ѐзишлари лозим. 
Семинар
- таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга 
киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга 
ошриш учун шароитни таъминловчи, машғулотни ўқитиш шаклидир. 
Семинар машғулотининг асосий мақсади 

назарий материални 
(билимларини) тартибга солиш, амалий малака ва кўникмаларини ҳосил 
қилиш, билимларини назорат қилишдир.
Семинар
қуйидаги вазифаларни ечишга қаратилган бўлади: 

маърузада баѐн қилинган назарий қоидаларни мустаҳкамлаш; 

фан бўйича билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш; 


70 

талабаларнинг 
илмий-тадқиқот, 
билиш 
қобилиятларини 
ўстириш; 

назарий ўқитиш жараѐнида эгалланган билимларнинг амалиѐтда 
тан олиниши. 
Семинар машғулотларига тайѐрланиш талабадан жиддий тайѐргарликни
талаб этади. Талаба мавзуга тегишли марихий манба, тадқиқотларни чуқур 
ўрганиши, ѐзиб келиши ва фикрини илмий далиллар билан асосли рақишда 
оғзаки баѐн этиши зарур. Семинар машғулоти баҳс-мунозарали тарзда 
бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Семинарда талабалар фаол қатнашиши 
талабанинг ўзлаштириш сифатини ва нутқ маданиятини оширади. Бунда 
кичик гуруҳларда ишлаш, педагогик технологиялар ва АКТ ютуқларидан 
кенг фойдаланиш замон талабидир.
Педагогика назарияси ва амалиѐтида семинар машғулотларининг уч 
тури фарқланади: 
семинаролди машғулоти, семинар ва махсус семинар. 

Семинаролди
машғулотлари, асосан, талабаларни мустақил 
ишнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида ўтказилади. 
Унда адабиѐтлар, маълумотнома-адабиѐтлар ва бошқа манбалар билан 
ишлаш усуллари ўргатилади, талабаларни бошланғич шаклда илмий-
тадқиқот ишларига ўтишга ҳозирлайди. Семинаролди машғулотлари семинар 
машғулотларининг тайѐргарлик шакли ҳисобланади ва одатда биринчи 
курсларда ўтказилади. 

Семинаролди машғулотларида ўқитувчи етакчилик қилади, чунки 
талабалар муайян ихтисослик бўйича ўқув ишларига кам эътибор берадилар, 
шунинг учун ҳам етарли даражада ташаббус кўрсата олмайдилар. 


Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish