Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/103
Sana06.04.2022
Hajmi2,26 Mb.
#532500
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   103
Bog'liq
6.2-Tarix-fanini-oqitish-metodikasi

Билим – 
атроф муҳит қонуниятлари, қонунлари, ҳодисалари, 
далиллари шунингдек, фаолият усуллари ҳақидаги тушунча ва 
тасаввурларнинг ўзлаштирилиши, тизимга солиниши ҳамда хотирада 
мустаҳкамланиши 

Кўникма – 
таълим олувчиларнинг
 
меҳнат жараѐнидаги 
ҳаракатини муайян шароитда мақсадга мувофиқ бўлган ҳаракат усулларидан 
фойдаланиб, муваффақиятли бажариш қобилияти 

Малака – 
таълим олувчиларнинг меҳнат жараѐнидаги 
ҳаракатини аниқ, тез ва мақсадга мувофиқ тарзда автоматик равишда 
бажариш қобилияти 
Олий мактабдаги ўқув машғулотларининг шаклларига маъруза, 
семинар, амалий, лаборатория иши, маслаҳат, ўқув педагогик амалиёти, 
мустақил иш, назорат иши курс иши, битирув малакавий ишни 
тайёрлаш, магистрлик диссертациясини тайёрлаш киради. 
 
3.2.
 
Маъруза ва унинг асосий вазифалари, самарадорлик 
шартлари 
Маъруза – 
олий ўқув юрти таълим тарбия жараѐнида кенг қўлланиб 
келаѐтган шакллардан биридир. Маърузаларда қатнашиш мажбурий 


66 
ҳисобланиб, унда талаба касбий тайѐргарлик учун зарур бўлган билимларни 
эгаллайди. Маърузалар мазмунида муайян фандаги муаммолар, нуқтаи 
назар, манбалар, ғояларнинг мазмуни очиб берилади, умумлаштирилади. 
Маъруза
– ўқув машғулотларининг муҳим турлари сифатида фаннинг 
методологиясини очиб беради, шунингдек, ўрганилаѐтган фан бўйича илмий 
билимлар беради, дунѐқарашни шакллантиради, ўрганилаѐтган мавзунинг энг 
муҳим масалаларини кeнг таҳлил қилади, курсантларнинг билиш фаолиятини 
фаоллаштиради, материални мустақил ўрганишнинг асосий йўналишлари ва 
методикасини кўрсатиб беради. Шу билан бирга, маъруза машғулотларида 
кўриб чиқиладиган саволларнинг асосий илмий-назарий қоидалари ва 
уларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятидаги амалий аҳамияти очиб берилади ва 
мазкур фан бўйича мавзулар режасида назарда тутилган тегишли мавзуларни 
ўрганиш бўйича тавсиялар берилади.
Маъруза
 
– у ѐки бу илмий масалани тўғри, мантиқий изчилликда ва 
аниқ изоҳлаб бериш бўлиб, бунда ўқитувчи шахсининг барча бойлиги: онги, 
ҳиссиѐти, иродаси, туйғуси, эътиқоди орқали талабалар ички дунѐси билан 
мулоқотда бўлишининг энг самарали, жонли шаклидир. Бунда ўқитишнинг 
йўналтирув, ахборот бериш, методологик ва тарбиялов функцияларини 
рўѐбга чиқаришга ѐрдам беради.
Маъруза
 
- ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли ҳисобланиб, 
қуйидаги вазифаларни амалга оширишга имкон беради:
-
йўналтириш -
талабаларнинг диққати ўқув материалининг асосий 
қоидалари, уни ўрганишдаги ҳамда бўлғуси касбий фаолиятидаги роли ва 
аҳамияти, уни ўзлаштириш методларига жалб қилинади.
-
ахборот бериш -
 
ўқитувчи томонидан асосий илмий фактлар, 
қоидалар, хулосаларнинг моҳиятини очиш чоғида амалга оширилади. 
-
методологик - 
маъруза вақтида ўқитиш усуллари таққосланади, 
илмий изланишнинг асослари намоѐн этилади. Қўллаш тадқиқот 
методларини қиѐслаш, чоғиштиришга, илмий изланишнинг тамойиллари ва 
ѐндашувларини аниқлашга ѐрдам беради.
-
тарбиялов -
маъруза жараѐнида ўқув материалига ҳиссий баҳо 
бериш муносабатларини уйғотиш, қизиқишларини ўстириш, мантиқий 
фикрлаш ва исботлашни ойдинлаштириш йўли билан амалга оширилади. 
-
ривожлантирувчилик -
билим олиш қизиқишларини, яъни 
мантиқий 
фикрлаш 
ва 
исботлаш, 
интеллектуал 
қобилиятларини 
ривожлантиришга ѐрдам беради. 
Маъруза жараѐнида профессор-ўқитувчи билан талаба ўртасида
бевосита алоқа ўрнатилади, маъруза мазмунида ҳали дарсликка кирмаган 
янги фикр ва ғоялар, янги нуқтаи назарлар баѐн қилинади. Маърузу талабага 


67 
билимлар оламига кириш йўлларини кўрсатади. Маърузачи ўқув 
дастурининг бутун мазмунини эмас, балки муҳим, мураккаб жойларини 
аниқлаб, уни очиб беради, фандаги фаразларни келтириб, мустақил фикр 
юритишга ундайди, муаммолар қўйиб, уни ҳал қилиш йўлларини кўрсатади. 
Айниқса, қуйи курс талабалари учун маърузалар муҳим роль ўйнайди, 
чунки маъруза талабани фан оламига олиб кириш билан бирга билимларни
мустақил эгаллашнинг манбалари, йўллари, воситаларини кўрсатади. 
Профессор-ўқитувчи маърузада қарама-қарши фикрлар, нуқтаи назарларни 
айтади, талаба манбалар устида мустақил ишлаш, танқидий фикрлаш йўли 
билан илмий хулосага келади. 
Олий мактабда маъруза ўқиш, одатда юқори малакали, тажрибали 
ўқитувчилар (фан номзодлари, докторлар, доцентлар, профессорлар)га 
топширилади. Маърузада ҳозирги замон фани - мамлакатимиз ва чет эл 
олимларининг эришган мувафақиятлари ҳақида илмий ахборотлар берилади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, маърузада ҳал қилинадиган 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish