62
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг енгил газобетонларни
микрокремнезем асосида олиш мумкин экан (250–300 кг/м
3
). Афсуски
бундай
газобетонларнинг мустахкамлиги жуда ҳам паст (тахминан 2 кг/cм
2
) эканлиги
билан ажралиб туради. Бундан келиб чиқиб сифатли газобетон олиш учун
хом ашёнинг янги турларини топиш ва
унинг технологиясини янада
такомиллаштириш бўйича изланишларни давом эттириш лозим.
Ҳозирги кунда МДҲ мамлакатларида сопол деворбоп материалларнинг
самарадорлгини ошириш йўллари устида ишлар олиб борилмоқда. Масалан,
Россиянинг сопол буюмлар ишлаб чиқарувчи энг йирик корхоналаридан
бири бўлган «Голицин сопол буюмлар заводи» АЖ
махсулотларнинг жуда
ҳам кенг ассортиментини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ушбу корхона 9
хил рангдаги ғиштларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган
.
(8.4.-расм).
Олинаётган ғиштлар сиртларининг ўта силлиқлиги, геометрик
ўлчамларининг аниқлиги, юқори мустаҳкамлиги (М125–М150), стандарт
бўйича талаб этиладиган F–50 га нисбатан 2–3 баробар юқорироқ бўлган
музлашга чидамлилиги – бу барча кўрсаткичлар
ушбу корхонада хом
ашёнитайёрлашга катта эътибор берилиши, технологик линияни юқори
сифатли дастгохлар билан жихозланиши ва технологиясининг мукаммаллиги
эвазига эришилади.Стандарт шакл ва ўлчамли ғиштдан ташқари корхона
яримталик, бир яримталик ва иккиталик, хамда ён қирраси доиравий ёки 45
градусли, трапецисимон, олтибурчакли каби ғишлар ишлаб чиқаради (8.5.-
расм).
Корхонанинг янги махсулотларидан бири ғоваклаштирилган сопол тош
(иккиталик ғишт кўринишида) ҳисобланиб, бинонинг иссиқликдан
ҳимоясини ташқи деворларнинг қалинлиги 64 см бўлганда қўшимча
иситишсиз таъминлайди. Иссиқликдан ҳимоялаши ва нархига кўра бундай
деворни самарали ғовакли бетонлардан қурилган деворга тенглаштирса
бўлади, бироқ мустахкамлиги ва ўзоққа чидамлилиги бўйича улардан анча
афзалроқдир.
расм. Ишлаб чиқарилувчи ғиштларнинг
турлари
63
расм. «Голиция сопол буюмлар заводи» ОАЖ махсулотлари
Ҳозирги кунда МДҲ мамлакатларининг қурилиш бозорини арзонроқ
нархлардаги Хитойда ишлаб чиқарилган ғишт эгаллаб бормоқда. Бироқ
бундай ғиштлар зичроқ (демак янада «совуқроқ») бўлиши билан бирга
ўлчамлари бўйича махаллий стандартлар талабларига мос келмайди. Демак,
ғиштли деворнинг умумий қалинлигини ўзгартирмасдан уни кичикроқ
ўлчамли ғиштдан қурганда қурувчилар чокнинг қалинлигини
оширишга
мажбур бўладилар ва натижада девор ҳам шунга яраша «совуқроқ» бўлади.
Бундай шароитларда, яъни янги деворбоп материалларни ишлаб чиқиш
устида изланишлар давом этаёганда, ишлаб чиқарувчилар замонавий иссиқлик
изоляцияловчи материалларни ишлатишни кўзда тутувчи кўп қатламли деворлар
конструкцияларига мурожаат қилишди. Бундай материаллар хақида кейинги
маърузаларда маълкмот берилади.
Деворларни қуришнинг турли вариантларини ўзаро таққослаш мақсадида
ҳар хил материалардан қурилган деворларнинг кўрсаткичларини
келтириб
ўтамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: