4
КИРИШ
Иссиқлик изоляция материаллари деб, юқори ғовакликга эга ва
оқибатда кам иссиқлик ўтказувчан қурилиш материалларига айтилади.
Юқори ғоваклик деярли барча иссиқлик
изоляция материалларининг
бош ва умумий хусусияти бўлиб, уларнинг асосий техник хоссаларини
аниқлайди.
Турли технологик усулларни қўллаб, иссиқлик изоляция материаллари
ғоваклигини назорат қилиш ва шу ёрдамида материалларга керакли
сифатларни бериш мумкин.
“Иссиқлик изоляция материаллари технологияси” фанининг моҳияти
турли хусусият ва кўринишдаги хом – ашёдан кескин фарқланувчи
ишлаб
чиқариш технологик схемалари бўйича олинган ва халқ хўжалигида турли
соҳаларда қўлланувчи материалларни ўрганиш билан боғлиқ.
“Иссиқлик изоляция материаллари технологияси” фанининг алоҳида
бўлимлари ўхшаш ўқув фанлар билан узвий боғлиқ, масалан; боғловчи
моддалар, қурилиш материаллари ва буюмлари технологияси ҳамда
бошқалар.
Қўлланилаётган хом – ашё ва уларни қайта ишлаш усуллари турли-
туманлигига қарамасдан, барча иссиқлик изоляция материалларини ишлаб
чиқаришда битта умумий ва, шу билан бирга, муҳим технологик масала
мавжуд бўлиб бу юқори ғовак материал олишдир. Бу эса “Иссиқлик изоляция
материаллари технологияси” фанининг бир ўзида бундай материаллар ишлаб
чиқаришнинг кўп сонли усулларини ўрганишга имкон беради.
Иссиқлик изоляция материаллари бино ва иншоотлар қурилиш
конструкциялари,
шунингдек,
технологик
аппаратуралар,
иссиқлик
қурилмалари ва турли трубаларни иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Иссиқлик изоляция материалларини қурилишда қўллаш:
а) йиғма қурилиш учун маҳсулот ва конструкцияларни заводда
тайёрлаш йўли билан қурилиш ишлари индустрияси даражасини оширади;
б) асосий қурилиш материаллари: цемент, ғишт, ёғоч, металл ва бошқа
материалларга бўлган катта талабларни камайтиради;
5
в) тўсиш қурилиш конструкциялари (деворлар, тўсиқлар) оғирлигини
камайтиради,
кўтарувчи
қурилиш
конструкцияларини
енгиллатади
(пойдеворлар, устунлар);
г) биноларни иситиш учун ёқилғи сарфини камайтиради.
Қурилишда
иссиқлик
изоляция
материаллардан
самарали
фойдаланишни турар-уй деворлари мисолида кўриш мумкин.
Ташқи йирик панелли деворлар учун техник - иқтисодий кўрсаткичлар
1 - жадвал
Девор турлари
Деворлар
қалинлиги
см
Оғирлиги
кг
Монтаж
қилинган
конструкция баҳоси,
%
1
2
3
4
Ғиштдан терилган девор
66
1240
100
Панеллар: 700
маркали
ғовак бетондан охак
асосида бир қатламли
30
250
54
Темир-бетон
минерал
пахтали
ярим
қаттиқ
плиткали
21
257
88
Кўпик –шишали, шишали
темир-бетон
16
171
99
Жадвалдан турли иссиқлик изоляция материалларм билан иситилган
ташқи йирик панелли деворларнинг 1 м
2
қалинлиги ва оғирлиги турар уйлар
учун аввалдан одат бўлган 2,5 ғишт қалинлигидаги ғиштли деворга нисбатан
қанчага камайишини кўриш мумкин.
Биноларни тиклаш учун сарф бўлган қурилиш материалларининг
тахминий кўрсаткичи бинонинг ташқи периметри бўйича 1 м
3
га
кетган кг
бирликдаги оғирлигидир.
Саноатда иссиқлик изоляцияси – иссиқликни йўқотишни қисқартириш
ва ёқилғи иқтисодида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Уни электр
станцияларда, металлургия, машинасозлик, нефт, кимё ва саноатнинг бошқа
соҳаларида қўлланилади. Саноат ускунаси (буғ ўчоқлари, трубопроводлар,
6
печ ва бошқалар) изоляцияси учун қўлланувчи иссиқлик изоляция
материалларининг ўртача 1 т си йилига шартли ёқилғидан 200 т
гача
иқтисодни беради.
Турли трубопроводлар иссиқлик изоляция материалларининг кенг
қўлланиш соҳасидир.
Саноат ускуналари ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси
иқтисодий самарадорлиги даражасини, кўпинча, иссиқликни
тежаш
коэффициенти η деб аталувчи катталик билан баҳоланади.
Агарда изоляциягача иссиқлик ускунасининг ташқи муҳитга иссиқлик
йўқотишини Q
1
деб, изоляциядан кейинги ўша ускунанинг иссиқлик
йўқотишини эса Q
2
деб белгиласак, иссиқликни тежаш коэффициенти
бўлади.
%
100
1
2
1
Do'stlaringiz bilan baham: