Q
Q
Q
Яхши иссиқлик изоляциясида
катталиги 95-97% га етади.
Иссиқлик изоляциясини ўрнатишнинг бошланғич ҳаражатлари жуда
тез, қоида бўйича, бир йилдан кам вақтда ўзини оқлайди.
Иссиқлик изоляцияси саноат ускуналари ва трубопроводларни фақат
иссиқлик сарфи ва совуқдан сақлабгина қолмасдан, кўпгина ҳолларда ишлаб
чиқариш режимларини барқарорлаштириш ва технологик жараёнларини
интенсификациялашга ёрдам беради.
Масалан, электр станциялар буғли турбиналарининг иссиқлик
изоляцияси яхши бўлмаса, турбиналардаги подшипникларнинг кучли
тебраниши туғилади, бу эса уни ишга тушириш ва эксплуатация қилишга
тўсқинлик қилади.
Темир йўл транспортида иссиқлик изоляцияси ҳаракатдаги вагонларда
ишлатилади, масалан, йўловчи ва изотермик вагонларда.
Иссиқлик изоляция саноати учун табиий хом – ашёнинг кўп сонли
турлари ва бошқа саноат тармоқларининг турлича чиқиндилари – хом – ашё
базаси ҳисобланади.
Барча мумкин бўлган тоғ жинслари минерал пахта ва унинг асосида
иссиқлик изоляция маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом – ашё бўлиб
хизмат қилади: базальт, гранит, диабаз, диорит, трахит ва бошқа вулқон
сифат жинслар; доломит ва мергал.
7
Ноорганик иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқариш учун
хом – ашё ресурсларининг турлари, саноат чиқиндилари ичида биринчи
ўринни металлургия, домна шлаклари эгаллайди.
Домна шлаклари минерал пахтасини ишлаб чиқариш учун амалда
тугамас хом – ашё заҳирасини ташкил қилади. ТЭЦ буғли ўчоқларида
чангсимон ёқилғи ёқишда ҳосил бўлган кулни иссиқлик изоляция бетонлари
тайёрлаш учун ишлатилади.
Органик иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқариш учун хом
ашё сифатида ёғоч, торф, алоҳида турдаги қишлоқ хўжалик экинлари пичани,
ҳамда айрим ёввойи экинларнинг поялари, масалан, қамиш ишлатилади.
Иссиқлик изоляция пластмассалари турли кимёвий таркиби синтетик
смолаларидан фенол, полистирол ва бошқа таркиблар ишлаб чиқилади.
Иссиқлик изоляция материалларини тайёрлаш учун хом ашёни комплекс
қўллаш ва шу асосда иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқаришни
бошқа ишлаб чиқариш билан кооперациялашни амалга ошириш тавсия
қилинади. Масалан, домна шлакларидан минерал пахтани металлургия
комбинатларида, шиша толаларини шиша заводларида, ёғоч толали ва
фибролит
плиталарни
уй-жой
қуриш
комбинатларида,
газланган
пластмассаларни эса кимё саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил
қилиш фойдалидир.
Иссиқлик изоляция материаллари саноатини яқин йилларда
ривожлантиришнинг асосий масалалари қуйидагилардан иборат:
а) хом ашё базасини кенгайтириш;
б) иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқаришни ошириш ва
сифатини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқариш технологик жараёнларини
мукаммаллаштириш;
в) юқори самарали технологик ускуналар билан корхоналарни
таъминлаш;
г) тўлиқ завод тайёрлиги билан иссиқлик изоляция маҳсулоти ва
конструкцияларни ишлаб чиқишга ўтиш ва улардан қурилиш майдончалари
ҳамда монтаж участкаларида иссиқлик изоляция мосламаларини йиғиш
(монтаж қилиш);
д) ишлаб чиқаришда меҳнатнинг хавфсиз ва соғлом шароитларини
таъминлаш.
8
1. Ўқув
материаллари
9
1-маруза:
Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг ишлаб
чиқаришни
ривожланиши.
Пардозлаш
ва
иссиқлик
изоляция
материалларининг турлари. Фаннинг вазифаси
Do'stlaringiz bilan baham: |