Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 4,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/106
Sana06.04.2022
Hajmi4,65 Mb.
#531862
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
пардозлаш-бакалавр-УМК

Режа:
1.
 
Иссиқлик изоляция материаллари. 
2. Пардозлаш материаллар ҳақида маълумот. 
Таянч сўзлар:
иссиқлик изоляция, хом ашё, ташқи йирик девор 
панеллар, иссиқликни тежаш коэффициенти.
Иссиқлик изоляция материаллари деб, юқори ғоваккка эга ва оқибатда 
кам иссиқлик ўтказувчан қурилиш материалларига айтилади. 
Юқори ғовак деярли барча иссиқлик изоляция материалларининг бош ва 
умумий хусусияти бўлиб, уларнинг асосий техник хоссаларини аниқлайди. 
Турли технологик усулларни қўллаб, иссиқлик изоляция материаллар 
ғоваклигини назорат қилиш ва шу ёрдамида материалларга керакли 
сифатларни бериш мумкин.
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанининг моҳияти 
турли хусусият ва кўринишдаги хом ашёдан кескин фарқланувчи ишлаб 
чиқариш технологик схемалари бўйича олинган ва турли соҳаларда 
қўлланувчи материалларни ўрганиш билан боғлиқ. 
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанининг алоҳида 
бўлимлари ўхшаш ўқув фанлар билан узвий боғлиқ, масалан: боғловчи 
моддалар, қурилиш материаллари ва буюмлари технологияси ва бошқалар. 
Қўлланилаётган хом ашё ва уларни қайта ишлаш усуллари турли-
туманлигига қарамасдан, барча иссиқлик изоляция материалларини ишлаб 
чиқаришда битта умумий ва шу билан бирга муҳим технологик масала 
мавжуд бу юқори ғовак материал олишдир. Бу эса “Пардозлаш ва иссиқлик 
изоляция материаллари” фанининг бир ўзида бундай материаллар ишлаб
чиқаришнинг кўп сонли усулларини ўрганишга имкон беради. 
Иссиқлик изоляция материаллари бино ва иншоатлар қурилиш 
конструкциялари, 
шунингдек 
технологик 
аппаратуралар, 
иссиқлик 
қурилмалари ва турли трубаларни иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади. 
Иссиқлик изоляция материалларини қурилишда қўллаш: 
а) йиғма қурилиш учун маҳсулот ва конструкцияларни заводда тайёрлаш 
йўли билан қурилиш ишлари индустрияси даражасини оширади; 
б) асосий қурилиш материаллари: цемент, ғишт, ёғоч, металл ва бошқа 
материалларга бўлган катта талабларни камайтиради; 


10 
в) тўсиш қурилиш конструкциялари (деворлар, тўсиқлар) оғирлигини 
камайтиради, 
кўтарувчи 
қурилиш 
конструкцияларини 
енгиллатади 
(пойдеворлар, устунлар); 
г) биноларни иситиш учун ёқилғи сарфини камайтиради. 
Қурилишда 
иссиқлик 
изоляция 
материаллардан 
самарали 
фойдаланишни турар-уй деворлари мисолида кўриш мумкин. 
Ташқи йирик панелли деворлар учун 
техник-иқтисодий кўрсаткичлар 
1 - жадвал
Девор турлари 
Деворлар 
қалинлиги 
см 
Оғирлиги
кг 
Монтаж қилинган
конструкция баҳоси, 
% да 




Ғиштдан терилган 
девор
66 
1240 
100 
Панеллар: 700
маркали ғовак
бетондан охак 
асосида бир 
қатламли 
30 
250 
54 
Темир-бетон 
минерал пахтали 
ярим қаттиқ 
плиткали 
21 
257 
88 
Кўпик –шишали 
шишали темир-
бетон 
16 
171 
99 
Жадвалдан турли иссиқлик изоляция материаллар билан иситилган 
ташқи йирик панелли деворларнинг 1 м
2
қалинлиги ва оғирлиги, турар уйлар 
учун аввалдан одат бўлган 2,5 ғишт қалинлигидаги ғиштли деворга нисбатан 
қанчага камайишини кўриш мумкин.
Биноларни тиклаш учун сарф бўлган қурилиш материалларининг 
тахминий кўрсаткичи бинонинг ташқи периметри бўйича 1 м
3
га кетган кг 
бирликдаги оғирлигидир. 
Саноатда иссиқлик изоляцияси – иссиқликни йўқотишни қисқартириш 
ва ёқилғи иқтисодида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Уни электр 


11 
станцияларда, металлургия, машинасозлик, нефт, кимё ва саноатнинг бошқа 
соҳаларида қўлланилади. Саноат ускунаси изоляцияси учун (буғ ўчоқлари,
трубопроводлар, печ ва бошқалар) қўлланувчи иссиқлик изоляция 
материалларининг ўртача 1 т си йилига шартли ёқилғидан 200 т гача иқтисод 
беради. 
Турли трубопроводлар иссиқлик изоляция материалларининг кенг 
қўлланиш соҳасидир. 
Саноат ускуналари ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси 
иқтисодий самарадорлиги даражасини кўпинча иссиқликни тежаш 
коэффициенти η деб аталувчи катталик билан баҳоланади. 
Агарда изоляциягача иссиқлик ускунасининг ташқи муҳитга иссиқлик 
йўқотишини Q
1
деб, изоляциядан кейинги ўша ускунанинг иссиқлик 
йўқотишини эса Q
2
деб белгиласак, иссиқликни тежаш коэффициенти 
%
100
1
2
1

Download 4,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish