Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 4,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/106
Sana06.04.2022
Hajmi4,65 Mb.
#531862
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   106
Bog'liq
пардозлаш-бакалавр-УМК

Фойдаланилган адабиётлар. 
1
. A. Bhatia, Overview of Insulation Materials, 2010. 
2
. Maxmudova N.A., Nuriddinov X.N. “Pardozlash va issiqlik izolyatsiya 
materiallari”, O’quv qo’llanma, Nosir nashriyoti, 13,4 b.t. Toshkent 2010 


82 
3
. Махмудова Н.А. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг 
технологик асослари. Дарслик. Т., “Ўзбекистон файласуфлар миллий
жамияти”, 2013. 
4
. Большаков В.И., Куличенко И.И., Мартыненко В.А., Бурейко С.В. 
Эффективность производства и использования ячеистого бетона в 
современном строительстве. Выпуск 2. 2001. 
5
. Большаков В.И., Куличенко И.И., Мартыненко В.А., Бурейко С.В. 
Перспективные задачи инженерной науки. Выпуск 2. 2001. 
6
. Нехорошев А.В., Цителаури Г.И., Хлебионен Е., Жадамба Ц. 
Ресурсосберегающие технологии керамики, силикатов и бетонов. 1991. 
12-маьруза: 
Иссиқлик изоляция полимер материаллари тури. 
Хоссалари. Ишлаб чиқариш ривожи. Полимерларнинг қўлланилиши. 
Режа: 
1.
Хом ашё материаллари 
2.
Умумий хусусиятлари 
3.
Турлари
Таянч иборалар
: полимер материаллар, синтетик смолалар, 
ғовак характери, полимеризация, поликонденсация 
Иссиқлик изоляция пластмассалар деб, синтетик смолалардан 
олинувчи органик юқори ғовак материалларга айтилади, улар қурилиш, 
саноат ва бошқа техника соҳаларида иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади. 
Иссиқлик изоляция пластмассалар яна газ тўлдирилган ёки 
кўпиртирилган пластмассалар, кўпикпласт ёки ғовакли пластлар ҳам деб 
номланади.
Турлари 
Иссиқлик 
изоляцион 
пластмассаларни 
турли 
полимерлардан 
тайёрланади. 
Иссиқлик изоляция пластмассаларни алоҳида гуруҳларга бўлишнинг 
асосий классификацион белгилари қуйидагилар: 
а) материал олиш учун қўлланувчи асосий хом ашё тури; 
б) материал олиш усули; 


83 
в) ғовак характери ва ҳажмий оғирлиги; 
г) иссиқлик изоляция пластмассалар аҳамияти ва қўллаш соҳаси. 
Иссиқлик изоляция пластмассалар классификацияси схемаси 
Кўпикли пластмассалар қуйидагиларга бўлинади: 
а) бошланғич полимерлар тури бўйича: 
1.
полимеризациялашган; 
2.
поликонденсацион; 
б) ҳажмий оғирлигига кўра: 
1.
енгил; 
2.
енгиллашган. 
Бошланғич полимер ҳажмий оғирлиги ярмидан кичик ҳажмий 
оғирликка эгалари енгил кўпикли пластмассалар, полимер ҳажмий оғирлиги 
ярмидан катта ҳажмий оғирликка эгалари эса енгиллашган кўпикли 
пластмассалар дейилади. 
в) олиш усулига кўра: 
1)
прессланган; 
2)
пресланмаган; 
3)
қуйилган ва сепилган; 
г) қотириш усулига кўра: 
1)
совуқ қотириш; 
Полимерлашган полимерлар 
Поликонденсацион полимерлар 
Термопластик пенопластлар 
Термореактив пенопластлар 
Прессли усул 
Прессиз усул 
Қуйиш ва пуркаш 
усули 
Ёпиқ ғовакли 
Аралаш ғовакли 
Товуш изоляцион 
учун 
Иссиқлик изоляция учун 
Саноат ва фуқаро 
қурилиш 
Саноат ускуналари ва 
қувурлар 
Музлаткичлар
Транспорт 
воситалари 


84 
2)
иссиқ қотириш; 
д) физик структурасига кўра, газ тўлдирилган пластмассалар қуйидагиларга 
бўлинади: 
1)
ғовак пластмассалар (кўпикпластлар), улар майда ёпиқ ғовак тузилиши 
билан характерланади; 
2)
ғовак (ғовакпластлар) – бирлашган ғоваклар ёки газ билан тўлган 
бўшлиқли тизимга эга материаллар. 
Бу бўлишлар шартли ҳисобланади, чунки материалда бир вақтнинг 
ўзида ҳам ғоваклар, ҳам бирлашган тешиклар бўлиши мумкин. Бундай 
материал аралаш структурага эга. Мунтазам такрорланувчи, тўғри геометрик 
шаклга эга ва асалари инини эслатувчи ғовак сотовий пластмассалар алоҳида 
гуруҳни ташкил қилади. Улар махсус гофрировкаланган қоғоз, газлама ёки 
алюмин фольга, ёпиштирилган полимерли маҳсулотлардир(31-расм).
е) тўлдирувчилар турига кўра: 
1)
тўлдирувчиларсиз; 
2)
минерал тўлдирувчили; 
3)
органик тўлдирувчили. 
Толасимон тўлдирувчили иссиқлик изоляция пластмассалар пластмасса 
қўлланилган толасимон материалларга ўхшаш ҳисобланади: минерал пахтали 
ва ёғоч толали плиталар. Фарқи шундаки, бу ерда толасимон тўлдирувчи 
пластмасса қўшимча ҳисобланади, у ерда эса, аксинча, пластмасса толага 
қўшимча бўлиб хизмат қилади: 
ж) ишлатилишига кўра: 
1)
иссиқлик изоляция; 
2)
товуш изоляция; 
з) қўллаш соҳаларига кўра: 
1)
саноат ва фуқаро қурилиши учун; 
2)
саноат ускуналари ва қувурлар изоляцияси учун; 
3)
музлаткичлар учун; 
4)
транспорт воситалари: темир йўл, сув ва ҳаво воситалари учун. 

Download 4,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish