Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 4,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/106
Sana06.04.2022
Hajmi4,65 Mb.
#531862
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106
Bog'liq
пардозлаш-бакалавр-УМК

 
Фойдаланилган адабиётлар. 
1
. A. Bhatia, Overview of Insulation Materials, 2010. 
2
. Maxmudova N.A., Nuriddinov X.N. “Pardozlash va issiqlik izolyatsiya 
materiallari”, O’quv qo’llanma, Nosir nashriyoti, 13,4 b.t. Toshkent 2010 
3
. Махмудова Н.А. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг 
технологик асослари. Дарслик. Т., “Ўзбекистон файласуфлар миллий
жамияти”, 2013. 
4
. Большаков В.И., Куличенко И.И., Мартыненко В.А., Бурейко С.В. 
Эффективность производства и использования ячеистого бетона в 
современном строительстве. Выпуск 2. 2001. 
5
. Большаков В.И., Куличенко И.И., Мартыненко В.А., Бурейко С.В. 
Перспективные задачи инженерной науки. Выпуск 2. 2001. 
6
. Нехорошев А.В., Цителаури Г.И., Хлебионен Е., Жадамба Ц. 
Ресурсосберегающие технологии керамики, силикатов и бетонов. 1991. 
 
13-маьруза: 
Иссиқлиқ изоляцияли ғовак бетонлар. Физика-
механикавий хоссалари. 
Режа: 
1. Физик-механик хусусиятлари 
2. Автоклав ғовак бетонлардан маҳсулот ишлаб чиқариш 
3. Автоклав кўпик бетон ва кўпик силикат маҳсулотлар ишлаб чиқариш 


94 
Таянч иборалар: 
ғовак бетонлар, газобетоннинг кўпчиши, сферик, 
конструкцив ғовак бетонлар
 
Ғовак бетонларнинг физик-механик хусусиятлари – ғовак ҳосил 
килиш усуллари, ғовак ўлчамлари, боғловчи моддалар турлари, қотиш 
шароити ва бошқа технологик омилларга боғлик. Ғовак бетонлардаги айрим 
хусусият кўрсаткичлари умумий қонуниятга бўйсунади. Масалан, иссиқлик 
ўтказувчанлик коэффициенти ғовак бетонлар ҳажмий оғирлигининг 
функцияси ҳисобланади, боғловчи модда тури ва бетон тайёрлаш усулига 
боғлик эмас. Ҳажмий оғирлик ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 
ўртасидагича боғлиқликни, ғовак ҳосил қилувчи материал деворлари бир хил 
ёки ўз таркиби бўйича жуда яқинлиги билан тушинтирилади.
Ғовак бетонларнинг ғоваклиги, номланишига кўра, ғовакларнинг
кўплиги билан характерланади. Бундай тузилиш ғовакларнинг бир жинслиги 
ва уларнинг материалда бир текис тақсимланганлиги билан фарқланади. 
Аммо, ғовак бетонларнинг алоҳида турлари бошқача ғоваккка эга бўлиши 
ҳам мумкин. Масалан, газбетон кўпчиш жараёнида ҳажми тепага караб 
кенгаяди, шунинг учун ғовакларни бир қисми сферик эмас, балки шу 
йўналишда чўзилган шаклга эга бўлади. Бу газбетон мустаҳкамлигига таъсир 
кўрсатади, бунга турли йўналишларда мустаҳкамликнинг тебраниши 20% 
гача етиши мумкин. Газбетон очиқ ва ёпиқ, яъни бирлашган ғовакларга, 
кўпикбетон эса кўпинча ёпиқ ғовакларга эга.
Ғовак бетонларнинг барча турларида алоҳида ғовак ўлчамлари 
тахминан бир хил; ғоваклар ўртача ўлчами 0,6-0,8 дан то 2-2,2 мм гачани 
ташкил килади. Ғовак массаларни кайта ишлашнинг айрим технологик 
усулларини қўллаб, масалан, газбетонни тебратишни, ғоваклар катталигини 
бошқариш мумкин. 
Иссиқлик изоляцион ғовак бетонларда умумий ҳажмий ғовакк 75-90% 
ни, иссиқлик изоляцион-конструктив бетонларда эса 50-60% ни ташкил 
қилади.
Ғовак бетонларнинг ҳажмий оғирлиги кенг чегарада: 300дан 1200 
кг/м
3
гача бўлиниши мумкин.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича иссиқлик изоляцион 
бетонларга ҳажмий оғирлиги 500кг/м
3
гача бўлган ва 300,350, 400, 450 ва 500 
маркага эга ғовак бетонлар киради.


95 
Иссиқлик изоляцион – конструктив ғовак бетонлар оддий иссиқлик 
изоляцион ғовак бетонлардан ҳажмий огирлигининг қиймати билан 
фарқланади. Уларнинг ҳажмий оғирлиги 600 дан 1200кг/м
2
гача бўлади.
Ғовак бетонлар мустаҳкамлиги унинг ҳажмий оғирлиги билан 
характерланади.
Аммо, бир хил ҳажмий оғирликка эга ғовак бетонларда, масалан 
газбетонлар мустаҳкамлиги фарқланиши мумкин. Буни асосий сабаблари:
а) газбетон қоришмаси компонентларининг турлича майдалиги ва бу 
компонентларда янги кимёвий фаол юзаларнинг ҳосил бўлиш даражаси;
б) материал тузилишидаги ва унинг ғоваклик характеридаги фарқлар.
Ғовак бетонлар мустаҳкамлиги ошади: 
а) ғоваклар ўлчамини камайиши билан;
б) материалда ғовакларнинг бир текис тақсимланишининг ошиши 
билан;
в) сфера шаклидаги ёпиқ ғоваклар сонини ошиши билан. 
Охирги йиллар изланишлари технологик омилларнинг ғовак бетонлар 
мустаҳкамлигига таъсирини аниқлади ва шу билан бирга уларнинг 
мустаҳкамлигини оширишнинг ишлаб чиқариш имкониятларини топди. 
Бундай омилларга қуйидагилар киради:
1) боғловчи модда тури ва унинг майдалик даражаси. 
Портладцементни айниқса, юқори маркали портландцементни ишлатилиши 
ғовак бетонлар мустаҳкамлигини оширади. Масалан, оҳак-қумли боғловчига 
50 кг портланцемент қўшилиб тайёрланган газсиликат мустаҳкамлиги цемент 
қўшилмаган газсиликат мустаҳкамлигидан 20-40% га кўпаяди.
Цемент қўшиш кўпинча ғоваклараро тўсиқлар микроструктораси ва 
мустаҳкамлигини ва шунга кўра, материал мустаҳкамлигини ҳам аниқлайди. 
Газбетонда 
«клинкер 
захираси»нинг 
ортиши 
қурилиш 
конструкцияларида газбетон хизмати муддатини чўзади. 
2) хом ашё материаллари, айниқса, қумтупроқ(кремнозем) ва шлакли 
материаллар майдалигини ошириш, ғовак бетонлар мустаҳкамлигини 
оширишнинг ишончли воситасидир. Шунга кўра, домна донали шлакининг 
солиштирма юзасининг 3000-3500 дан 5000-6000см
2
/г га ошиши, 
газшлакбетон мустаҳкамлигини тахминан 1,5 баробар оширишга имкон 
беради. 


96 
3) қолипловчи қоришманинг сув қаттиқ нисбати (В/Т) ғовак 
бетоннинг физик-кимёвий хусусиятларига, хусусан унинг мустаҳкамлиги 
ортишига кучли таъсир курсатади. Шунга кўра, ҳажмий оғирлиги 600кг/м
3
бўлган ғовак бетон мустаҳкамлиги В/Т нинг 0,46 дан 0,66 гача ошишида 36 
дан 57кг/см
2
га ошади.
4) кремнетупроқ(кремнезем) материал оғирлигининг боғловчи модда 
С оғирлигига нисбати ғовак бетон мустаҳкамлигига сезиларли таъсир 
кўрсатади. 
С катталигини ўзгартириб, 
маълум 
даражада 
унинг 
мустаҳкамлигини бошқариш мумкин. 
Ғовак бетонларнинг сув шимувчанлиги боғловчи модда турига 
боғлиқ: оҳак, магнезит ва гипс қўшилган бетонлар портландцемент қўшилган 
бетонларга нисбатан катта сув шимувчанликка эга. Шунинг учун, газсиликат 
ва кўпиксиликат маҳсулотларни ҳаво нисбий намлиги 60% дан ошмаган 
хоналарда қўллашга рухсат берилади.
Ғовак бетонларда очиқ ғовакларнинг ошиши билан сув шимувчанлик 
ҳам ошади. Иссиқлик изоляцион газ бетонни сув шимувчанлиги 45-60% 
иссиклиик изоляцион - конструктив бетонларда эса 20 дан 50% гача бўлади. 
Ғовак бетонларнинг совуққа чидамлилиги уларни қурилишда қўллашнинг 
ижобий тажрибаси билан текширилган.
Тажриба изланишлари ҳам шуни тасдиклайди. Шунга кўра, газбетон 
мустаҳкамлиги 25 марта кетма-кет музлатиш ва эриш циклидан сўнг, 700 
марка газбетон учун 20% ни, 1000 марка учун - 18% ни ташкил қилади.
Юқорида таъкидланганидек, қурилиш материалларининг совуққа 
чидамлилиги, уларда «резерв» ғоваклар мавжудлигига боғлиқ. Изланишлар 
шуни кўрсатадики, ғовак бетонлар резерв ғовакларига ғоваклар умумий 
ҳажмининг 10% га яқини тўғри келади, у сув билан тўлдирилган бўлиб, бу 
сувнинг музга айланишда кенгайиши учун етарли ҳисобланади.
Ғовак бетонлар иссиқлик ўтказувчанлиги ғоваккка, ҳажмий 
оғирлигига, намликка, ҳарорат ва бошқа омиллар томонидан ўрганилган. Бу 
соҳадаги кўпгина ишлар натижаларини умумлаштириб, қуйидаги якунларни 
қилиш мумкин:
1) ғовак бетонлар иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти қуруқ 
ҳолатда унинг ҳажмий оғирлигига тўғри пропорционал равишда ўзгаради;


97 
2) ғовак бетонлар иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти бошланғич 
хом ашё турига ва ғовак ҳосил қилиш усулига мутлақо боғлиқ эмас; 
3) ғовак бетонлар иссиқлик ўтказувчанлигига уларни намланиш 
даражаси кучли таъсир этади.
Ҳароратга ва ёнғинга чидамлилик. Ғовак бетонлар ҳарорат 
чидамлилиги юқори эмас. Ғовак бетонлар маҳсулотларини ишлатишнинг 
чегаравий ҳароратлари ноавтоклав ва автоклав газбетон ва кўпикбетон учун 
тахминан 400
0
С га тенг деб қабул қилиниши мумкин. Жуда юқори 
ҳароратларда цемент тошининг дегидратацияси бошланади ва бетон 
мустаҳкамлиги кескин пасаяди. Ғовак бетонлар ёнмайдиган қурилиш 
материалига киради. Бундай маҳсулотлар юқори ёнғинга чидамлиликка эга
чунки у оддий зич бетонларга қараганда, катта ғоваклик ва паст иссиқлик 
ўтказувчанликка эгадир. 

Download 4,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish