Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
узоқ кутмаган бўларди.
—
Валона, сен ҳаяжонланма, ҳозир сен дириллашни,
шовқинни эшитасан — бу юритгичларнинг овози. Сени оғирлик
босади. Бу тезланиш!
—
Тезланиш? Бу нима дегани?
—
Қўрқма, Лона. Бизда босим таъсирини йўқотувчи қурилма
йўқлиги учун озгина нохушлик бўлади. Деворга суяниб ол, агар
унга ёпишиб қолаётгандек бўлсанг, қаршилик кўрсатма.
Сезяпсанми, бошланяпти!
Рик бир бурчакка яхшилаб ўрнашиб олди — гипертатомли
юритгичларнинг гумбур-гумбури кучайгани сари босим ҳам
кучайиб борарди.
Валона оҳиста ингради, кейин индамай оғир-оғир нафас
олишга тушди. Унинг томоғидан ҳуштак чалингандек товуш
чиқди, бунинг сабаби гидравлик ёстиқчалар, камарлар билан
боғланмаган кўкрак қафаси ўпкага озгина бўлса-да, ҳаво
ўтказишга интилаёттанидан эди.
Рик қийналиб нафас оларкан, унинг руҳини кўтариш, ўзини
шу ерда эканлигини билдириш ниятида маъносига эътибор
қилмай, нималарнидир сўзлай бошлади. Қизнинг вужудини
тўлдираётган мавҳум келажак олдидаги қўрқув ҳисси тамоман
йўқолиши лозим.
Бу кема — ажойиб кема эди, лекин Валона ҳеч қачон
учмаган.
—
Валона, салдан кейин кема сакрайди — бунда биз
гиперфазога ўтиб, юлдузлараро масофанинг катта қисмини
босиб ўтамиз. Сен буни ҳатто сезмайсан. Фақат юрагинг бир
марта шиғ этади, холос. Рик бу сўзларни аста-секин, бўғинма-
бўғин қилиб айтдики, бунга анча вақт кетди.
Уларни босаётган оғирлик йўқола борди, деворга боғлаб
қўйган кўринмас занжирлар бўшашиб пастга қуладилар. Оғир
нафас олаётган Рик билан Валона ўтириб қолишди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
65
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Яраланмадингми, Рик?
—
Менми?! — Рик кемада қандай яраланиши мумкинлигини
ўйлаб, нафас ростлашга улгурмаган бўлса-да, кулиб юборди. —
Қачонлардир мен ойлаб бирон-бир сайёрага қўнмай учардим.
—
Нега? — сўради қиз. У яқинроққа эмаклаб келди-да,
ўзининг Рики шу ерда эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун,
қўлларини унинг юзига теккизди.
—
Ишим шунақа эди.
—
Ҳа, — тасдиқлади қиз. — Сен Ҳеч Нимани тадқиқ
қилгансан.
—
Тўппа-тўғри. Мен ҳудди шу иш билан шуғулланганман.
Сен бунинг маънисини тушунасанми?
—
Йўқ.
Рик қизнинг барибир ҳеч нарса англай олмаслигини биларди,
лекин гапиришни истарди. У кўрган-кечирганларини эслашни,
эслай олишидан лаззатланишни хоҳларди.
Биласанми, Бутун Олам юзлаб турли моддалардан ташкил
топган. Биз бу моддаларни элементлар деб атаймиз. Темир ҳам,
мис ҳам — элементлардир.
—
Мен уларни металл деб ўйлардим.
—
Жуда тўғри, лекин улар бундан ташқари элемент ҳамдир.
Кислород, азот, углерод, палладий — ҳаммаси ҳам элемент.
Лекин, борлиқда энг асосий элементлар – водород ва гелийдир.
Улар жуда оддий тузилганлар ҳамда жуда кўп учрайдилар.
—
Бу ҳақда илгари ҳеч эшитмагандим, — деди Валона.
—
Бутун Оламнинг тўқсон беш фоизи водороддан иборат,
қолганининг асосий қисми эса — гелий. Ҳаттоки, фазода ҳам
худди шундай.
—
Мен бир пайтлар, — деди Валона, — фазони бўшлиқ деб
эшитгандим. У ерда ҳеч нарса йўқ экан. Шу тўғрими?
—
Унчалик тўғри эмас. Деярли ҳеч нарса йўқ деса бўлади.
Мен коинот тадқиқотчиси бўлганман, бунинг маъниси шуки,
www.ziyouz.com
kutubxonasi
66
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
мен фазо қаърида кезар эканман, ундаги элементлардан оз
миқдорда олиб, уларни текширардим. Уларда қанча водород,
қанча гелий ва бошқа элементлар борлигини аниқлардим.
—
Нега?
—
Чунки элементлар фазода турли миқдорда тарқалган.
Баъзи жойларда гелий кўп бўлса, бошқа маконда натрий мўлроқ
ва ҳоказо. Ана шундай махсус таркибли тўпланмалар фазода
оқиб юрадилар. Булар коинот оқимлари дейилади. Агар
уларнинг хусусияти ва йўналиши ўрганилса, Бутун Оламнинг
келиб чиқиши ҳамда ривожланишни тасаввур этиш мумкин.
—
Буни қандай билиш
мумкин?
Рик ккиланди.
—
Ҳеч ким аниқ айтолмайди... — Шу тобда унинг
билимларга чўмган онги яйрар, Рик уларнинг тугаб қолишидан
чўчиганча сўзида давом этарди. — Кейин биз Галлактиканинг
ҳамма жойидаги зичликни, яъни коинот гази қуюқлигини
аниқлаймиз, бу кемаларнинг гиперфазодаги сакрашини
олдиндан белгилаш учун зарур. Ниҳоят...— у гапиришдан
тўхтади.
Валона диққат билан давомини кутди. Лекин Рик қотиб
қолгандек эди. Қоронғулиқда қизнинг бўғиқ товуши эшитилди:
—
Рик? Сенга нима бўлди, Рик?
У индамасди. Қиз Рикнинг елкасидан ушлаб силкий
бошлади.
—
Рик! Рик!
Шунда ҳозиргидек бардам, тетик Рик эмас, балки илгариги
ғамгин ва маъюс Рик жавоб берди:
—
Лона, биз ёмон иш қилиб қўйдик.
—
Нега? Қандай ёмон иш?
—
Қочмаслик керак эди. Бу кемага ҳам бекор чиқдик.
Рикнинг вужуди титрар, унинг пешонасини маржондай тер
www.ziyouz.com
kutubxonasi
67
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
қоплаган, Валона уни артар эди.
—
Нега? — сўради қиз. — Нега?
—
Агар Новвой куппа-кундуз куни бизни шаҳарда олиб
юрмоқчи бўлган экан, демак, у назоратчилардан хавфсирамаган.
Новвойни отиб ўлдирган назоратчи эсингдами?
—
Ҳа.
—
Унинг афт-башараси қанақа эди?
—
Унга қарашга ботинмагандим.
—
Мен эса ботингандим, унинг юзида ғалати бир маъно бор
эди. Лекин ўша дамда мулоҳаза қилиб ўтирмагандим...Лона, у
назоратчи эмасди! У — Резидент эди, Лона! У — назоратчи
кийимидаги Резидент эди!
Do'stlaringiz bilan baham: |