Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Чунки, у — кирт, Самия бегим.
—
Эна, нега бошқа нарсалар бунчалик ялтирамайди?
—
Бошқа нарсалар кирт эмас, Самия бегим.
Хуллас, бор савол-жавоб шунақа бўларди. Бу мавзуга
бағишланган икки жилдлик
рисола уч йилгина аввал чоп
этилганди. Қиз уни диққат билан ўқиб чиқди. Ундан чиқарилган
хулоса энага фикри билан бир хил эди. Кирт — бу кирт, чунки у
кирт.
Тўғри, кирт ўз-ўзича ялтирамасди, махсус усул қўллаб
тўқилса, қуёш нурида исталган ранг ёки биратўла камалакнинг
барча рангларида товланарди. Бошқа бир усул эса толага олмос
жилосини берарди. Оддийгина ишлов бериш орқали матони 600
градусгача чидамли ва барча кимёвий моддаларга нисбатан
инерт
5
ҳолига келтириш мумкин эди. Толалардан юпқа мато
тўқиш учун уни ўта ингичка ипга ҳам айлантирардилар, бу
толаларнинг мустаҳкамлигига ҳеч бир пўлат қотишма
тенглашолмасди. Одамзотга маълум бўлган нарсаларнинг ичида
кирт ўзининг турли-туман жабҳаларда ва
жуда кенг
қўлланилиши билан ажралиб турарди. Агар кирт бунчалик
қиммат бўлмаганида уни беҳисоб техника соҳаларида
қўлланилувчи шиша, пластмасса ёки металл ўрнига ишлатиш
мумкин эди. У оптик асбобларда ягона ипли хоч сифатида,
гиператомли юритгичларда ишлатилувчи гидрохрон қолиплар
учун, хуллас, қайси жабҳада темир ҳаддан зиёд мўрт ва оғир деб
ҳисобланса, ўша ерда хизмат қиларди.
Лекин
кирт оз эди, жуда ҳам оз эди. Кирт хирмонининг
асосий қисми Галактикадаги энг антиқа кийимлар тикилувчи
матоларга сарф бўларди. Флорина миллионлаб сайёралардаги
аслзодаларни кийинтирарди, шунинг учун етиштирилган ҳосил
жуда оз-оздан тарқатиларди.
Самиянинг ёши улғайгач, у отасига мурожаат қилди.
5
Инертлик – кимёвий реакцияга киришмаслик
www.ziyouz.com
kutubxonasi
71
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Дада, кирт нима?
—
У - нон билан ёғ, Самия.
—
Мен учунми?
—
Фақат сен учун эмас, Самия. У
- бутун Сарк учун нон
билан ёғ.
Қиз Галактикадаги ҳар бир сайёра ўз ерида кирт ўстиришга
уриниб кўрганини билиб олди. Аввалига, Сарк ким кирт
уруғини ўғирлаган бўлса, уни ўлим жазосига ҳукм қилиш
ҳақида қонун чиқарди. Бироқ, бу контрабандани тўхтатолмади
ва Сарк қонунни бекор қилиш лозимлигини англаб етди. Энди,
ҳар бир кимса, у қаердан келган бўлмасин, кирт уруғини сотиб
олиши мумкин эди, лекин кирт матосининг оғирлиги
нархида
пул тўлаши шарт эди. Чунки, Галактикадаги Флоринадан бошқа
сайёрада кирт ўрнига оддийгина оппоқ, жозибасиз, толаси бўш,
бефойда пахта ўсиб чиқарди.
Минг хил усул қўллаб кўрилганди. Флорина тупроғидан
намуналар олинди. Флорина қуёши нурлари спектр
6
ини берувчи
сунъий ёруғлик манбалари қурилди. Тупроқларга Флорина
бактериялари юқтирилди. Кирт эса пинак бузмай оппоқ,
жозибасиз, толаси бўш ва оддий пахта бўлиб ўсиб чиқаверди.
Беш йилдирки, Самия Файф қизи кирт ҳақида, яъни у
ўсаётган сайёра, уни ундираётган кишилар тўғрисида
китоб
битишни орзу қиларди.
Бу орзу атрофдагиларнинг масхараомуз кулгусига сабаб
бўлса ҳам, Самия учун эзгу ният эди. У Флоринага учаман деб
туриб олди. Флоринада қиз бутун мавсумни далада ўтказиб,
сўнгра фабрикадаги ишларни кузатмоқчи эди. У истардики...
Унинг нималарни исташ-истамаслигининг нима фарқи бор?
Қизга қайтиш буюрилганди. Ҳозир унинг Саркка учишдан бўлак
иложи йўқ. Лекин, - у - Самия Файф қизи, Флоринага албатта
қайтади. Балки бир кун,
балки икки кун, балки бир ҳафтадан
6
С п е к т р - ёруғлнк нурининг тўлкин узунликлари бўйича ёйилмаси.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
72