Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
ўхшамайдилар. Улар сенинг флориналик эканлигингни
билмайдилар ва жуда хушмуомалалик билан гаплашадилар.
—
Сиз уни 17-майдондан топасиз, хоним. Вотексга
парвозингиз бехатар бўлсин. Текширувчи бу сўзларни алоҳида
назокат билан айтди.
Сўнгра у ўзининг севимли машғулотига: дўстларига
қўнғироқ қилишга, Юқори Шаҳарнинг
энергетик нурларидаги
шахсий суҳбатларга билинтирмай уланиб олишга тутинди. У
қандай хато қилганини англашига ҳали бир неча соат бор эди.
Бу кема 17-майдондаги патта олинган кемага қараганда анча
кичик ва ярқироқ эди. Унинг тўртта ҳаво тирқиши
беркитилмаган экан. Асосий эшик билан унга туташган зина —
очиқ оғиз-у, ундан чиқиб турган тилни эслатарди.
—
Кема ичини шамоллатишяпти, — деди Рик. — Одам
ташувчи кемаларни кўп марта ишлатилган сиқилган кислород
ҳидини йўқотиш ниятида учиб кетишдан оддин ҳамиша
шамоллатишади.
Валона унга қаради.
—
Сен қаердан биласан?
Рик ўзида ғурур пайдо бўлаётганини сезди.
—
Шундоқ биламан. Ҳозир у ерда ҳеч ким йўқ. Шамолда
туриш кимга ҳам ёқарди. — У ташвишланиб атрофга боқди. —
Қизиқ, нега одам бунчалик кам.
Кема шлюзига киришлари билан уларга ҳаво оқими урилди.
Валонанинг кўйлаги ҳаводан шишиб кетди, у этакларини ушлаб
туришга мажбур бўлди.
—
Бу ерда доимо шундайми? — сўради қиз. У ҳеч қачон
фазовий кемада учмаган, ҳатто орзу ҳам қилмаган. Унинг юраги
қаттиқ урар, лаблари қимтилганди.
—
Йўқ. Фақат шамоллатиш пайтида.
Рик хурсанд бўлиб, қаттиқ металлардан ясалган йўлак
бўйлаб юрар экан, бўм-бўш хонага ҳавас билан тикиларди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
63
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Мана, — деди у. —Бу ошхона. Лекин, овқат
унчалик
муҳим эмас. Маълум муддат усиз ҳам яшаса бўлади. Асосийси
—
сув.
У мўъжаз, шинам ёпиқ тахмонлардаги ашқол-дашқолларни
титкилаб қопқоқли катта идиш топди. Сув жўмрагини нигоҳи
билан қидирди ва ундан вишиллаб ҳаво, кетидан сувнинг отилиб
чиқишидан енгил тортиб мийиғида кулиб қўйди.
—
Энди бир нечта консерва оламиз. Кўпининг кераги йўқ.
Сезиб қолишлари мумкин. Рик ёнғиндан сақланиш, табобат
жиҳозлари, дори-дармонлар ва пайвандлаш асбоблари
сақланадиган кичик хонани топди.
—
Лона, шу ерга жойлаша қоламиз, — деди у иккиланиброқ.
—
Бу ерга жуда камдан-кам ҳолларда кўз ташланади. Биз чироқ
ёқмаймиз, акс ҳолда қувват сарфланаётганлиги билиниб қолади
ҳамда ҳожатхонадан, фақат тунги навбатчиларнинг кўзига
тушмаслик учун, дам олиш соатларида фойдаланишимиз лозим.
Тўсатдан ҳаво ҳаракати тўхтади.
Бир маромдаги енгил
вишиллаш ўрнини сокинлик эгаллади.
—
Тез орада улар кемага чиқадилар, кейин парвоз қиламиз.
Рик тонгда уйғонганида ўзини туппа-тузук одам деб ҳис
этган бўлса, ҳозир қўли Галактиканинг ҳар чеккасига етадиган
буюк зот деб фаҳмларди. Юлдузлар — коптокча эдилар,
туманликлар — олиб ташланиши лозим бўлган ўргимчак
инининг қолдиқлари эди.
У кемада эди! Хотиралар бир-бирларини суришиб-шарқираб
оқиб келардилар. У
кирт майдонларини, фабрикани, қоронғида
бир нима деб ғўлдираётган Валонани ҳам унутаёзганди. Булар
фақат ёдига тушаётган фильмнинг
узилган жойларидек туюлар
ва уларнинг учлари аста-секин уланардилар.
Кема!
Агар Рикни илгарироқ кемага олиб келишганида, миясидаги
куйдирилган ҳужайраларнинг қайта жонланишини бунчалик
www.ziyouz.com
kutubxonasi
64