НАЗОРАТЧИ
Рик ғира-шира пайтда уйғонди. У узоқ ётиб, ўз онги ҳақида
ўйлади. Ўтган тун мобайнида қалбининг қандайдир яраси
тузалгандек, кўнгли тўлгандек эди. Бу, икки кун аввал, ўша,
"эслашга" тушгандан сўнг рўй бера бошлаганди. Бундай жараён
кеча кун бўйи давом этди. Юқори Шаҳарга боргани, кутубхона
ва назоратчига қилинган ҳужум, ундан кейинги кечишлар ва
Новвой билан бўлган учрашув — буларнинг ҳаммаси унга
ферментдек
4
, малҳамдек таъсир кўрсатди. Миянинг анчадан
бери қуруқшаб ётган ҳужайралари ўзларининг заиф бўлса-да,
фаолиятини бошладилар. Ҳозир, у уйқуга тўйгач, уларда
қандайдир ҳаракат сезиларди. Рик фазо ва юлдузлар, ёлғизона
узоқ кезиб юришлар, буюк жимжитлик ҳақида хаёл сурди.
Ниҳоят, у бошини кўтариб қизни чақирди:
—
Лона!
—
У шу заҳотиёқ уйғонди, тирсагига тиралиб турди-да, Рик
томонга боқди.
—
Лона, менинг аҳволим жуда яхши. Мен яна у-бу
нарсаларни эсладим. Мен кемада бўлганман ва аниқ
биламанки...
Бироқ қиз уни эшитмасди. У Рикка тескари қараб, кўйлагини
кийди, олдидаги илгак-чокни силади-да, белбоғини асабийлик
билан тортиб қўйди. Кейин оёқ учида яқинлашди.
4
Фермент — организмдаги кимёвий ўзгаришларга ёрдам берувчи мураккаб органик
модда.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
59
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Жим, товушингни баланд чиқарма.
—
Резидент қани?
—
У йўқ. У... У кетди.
Хона ёришди ва Новвойнинг келбатли қомати кўринди.
Унинг қалин лаблари табассумдан қулоқларига етай дерди.
—
Вақтли
уйғонибсиз.
Улар
индашмади.
—
Бугун сиз жўнайсиз.
Резидент кетгандан сўнг, унинг Рикка қандай кўз билан
қарагани, қизнинг ёдида эди.
—
Сиз тўғрингизда тегишли жойга хабар қилинди.
Хавотирланмасангиз ҳам бўлади.
У кетди, лекин тез орада овқат, кийим ва икки тоғорачада
сув кўтарганча қайтиб келди. Кийим янги ва қандайдир
ажабтовур эди.
Новвой уларнинг овқатланишини кузатиб ўтирда-да, кейин
сўз қотди:
—
Мен сизга янги исм ва янги таржимаи ҳол бераман. Ҳеч
нарсани эсдан чиқариб қўймаслик учун, менга диққат билан
қулоқ солинг. Сиз флориналик эмассиз, тушундингизми? Сизлар
Вотекс сайёрасидан Флоринага келган ака-сингилсизлар...
У барча икир-чикирларни батафсил айтиб берди-да,
саволлар бериб жавобларини текшириб кўрди.
Рикка ўзининг ёдда сақлаш, тушунувчанлик қобилиятини
кўрсатиш хуш келаётганди, лекин Валона ташвишланаётгандек
туюларди.
Новвой буни сезди.
—
Менга қара, ҳой қиз. Агар сен ғаламислик қилсанг, шу
ерда қоласан, шеригинг эса жўнаб кетади.
—
Йўқ, йўқ... (титраб кетди Валона). — Мен сизга асло
www.ziyouz.com
kutubxonasi
60
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
халақит қилмайман. Новвой уларни кўчага олиб чиққанда, қуёш
тиккага келиб қолганди. Рик ҳайрат билан эгнига боқарди.
Кийим ҳам шунчалик ажабтовур бўладими? Валона ҳеч ҳам
қишлоқи қизга ўхшамасди. Ҳатто оёқларини ҳам қандайдир
мато ёпиб турар, пойафзалининг пошнаси шунчалик баланд
эдики, у эҳтиёткорлик билан юришга мажбур эди.
Атрофга тўпланиб олган йўловчилар уларга разм солиб
қарашар, бир-бирлари билан фикр алмашишарди. Буларнинг
кўпчилиги бозор-дўконларга йўл олган ғамгин ва тунд аёллар,
йиртиқ-ямоқ кийган бекорчи болалар эди. Новвой уларни
сезмаётганди гўё. У қўлига каттагина таёқ ушлаб олганди.
Шу пайт орқа томондаги халойиқ ҳаяжонга тушди ва Рик
назоратчиларнинг қорамтир-кумуш кийимини пайқади.
Худди шу дақиқада бир ҳодиса рўй берди. Қуролли
назоратчи пайдо бўлди, у ўқ узди. Новвой йиқилди ва улар яна
қочишга тушдилар. Наҳотки назоратчилар уларни бир умр
таъқиб этсалар?
***
Улар шаҳар четидаги хароба жойга келиб қолишди. Валона
ҳансирар, янги кўйлагининг баъзи жойлари тердан намиққан
эди. Рик нафас ололмай қолди.
—
Бўлди, бошқа югуролмайман.
—
Юр, қочиш керак!
—
Тўхта. — У деворга суяниб олди, лекин Валона уни
судрарди. — Сўзимга қулоқ сол.
Ваҳима аста-секин уни тарк этди.
—
Лона, биз қаерга қочяпмиз, нега қочяпмиз? Биз ахир ўзга
сайёраликлар кийимидамиз-ку... Мана, қара Новвой бизга нима
берган, Рик ҳаяжонланар экан, чўнтагидан кичкинагина
китобчага ўхшаш нарса чиқарди. Унинг у ёқ-бу ёғини ўгириб
www.ziyouz.com
kutubxonasi
61
Do'stlaringiz bilan baham: |