Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Воқеа, Клерк тўғри тавсифлаганидек, Юлдузлараро келишилган
вақт бирлиги бўйича бундан ўн бир ой муқаддам бошланганди. Ўша
ҳодисага икки кун қолганида, Жунц Бюронинг Сарқдаги
бўлинмаларини одатдаги текширувдан ўтказиш ниятида
сайёрага тушди. Уни ЮКТБ вакили — Саркнинг кимё саноат
чиқарадиган қандайдир эластик сақични жағ тишлари ортига
ўтказди-да, бир қоғоз узатди:
—
Доктор Жунц, кузатувчиларнинг бири хабар юборибди.
Жунц хабарни овоз чиқариб ўқиди:
—
Ўта муҳим аҳамиятга молик иш юзасидан батафсил
хабар
бериш учун ЮКТБ Бош штабининг кодлаштирилган алоқа
воситасини бўш сақлашни илтимос қиламан. Муҳим хабар
бутун Галактикага тегишли. Энг кичик траектория бўйича
қўнаман.
Вакил жилмайди.
—
Буни қаранг, жаноб! “Хабар бутун Галактикага тегишли”
эмиш. Бу ҳатто кузатувчи учун жуда зарур гап. Хабарни олишим
билан, дарров у билан юлдузлараро алоқа йўли орқали боғланиб
гап нимада эканлигини аниқроқ билмоқчи бўлдим. Бироқ унга
ҳеч гап уқтиролмадим. У фақат бир нарсани, яъни Флоринадаги
ҳар бир кишининг ҳаёти хавф остида эканлигини
таъкидлайверди. Биласизми, у ерда ярим миллиард одам бор. У
эси паст одамга ўхшарди. Шунинг учун тўғрисини айтсам,
сайёрамизга келганида у билан яккама-якка қолишни
истамайман. Сиз бунга нима дейсиз?
—
Суҳбатингиз ёзилганми?
—
Ҳа, жаноб, — у чўнтагини кавлади. — Мана.
Бу бир бўлак лента эди. Жунц уни асбобга қўйди ва қовоғини
солди.
—
Кўчирма нусха шекилли?
—
Ҳа. Асл нусхани Сайёралараро Транспорт Бюросига
жўнатганман. Мен уни "Тез ёрдам" хизмати билан кутиб олсак
www.ziyouz.com
kutubxonasi
44
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
яхшироқ бўлади, деб ўйлагандим. Балки унинг аҳволи оғирдир.
Жунц йигитнинг фикрига қўшилгиси келди. Чунки, ёлғиз ҳаёт
кечирувчи коинот тадқиқотчилари ақлдан озганларида,
уларнинг хатти-ҳаракатларида кутилмаган жиҳатлар
пайдо
бўлиши мумкин эди. Бироқ, Жунц ўйланиб қолди.
—
Тўхтанг-чи. У ҳали қўнгани йўқми? Вакил ҳайрон бўлди.
—
Назаримда у қўнган, лекин ҳали ҳеч ким менга бу ҳақда
хабар бермади.
—
Ундай бўлса, Транспорт билан алоқа ўрнатинг ва
тафсилотларни суриштиринг. У ақлдан озганми ёки йўқми,
барча маълумотларни қайд этишингиз керак.
Жунц эртаси куни, энг охирги текширувга келди. Бошқа
сайёраларда иши кўп бўлгани учун, у жуда шошаётганди. У
чиқиб кетар чоғидагина қайрилиб сўради:
—
Кузатувчи нима бўлди?
—
Ҳа, айтгандай, унутаёзибман, — деди вакил, —
Сунъий
йўлдошлар ҳам у ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Мен унинг
қувват спектрини фазога юбордим, улар бундай кема фазонинг
ҳеч қаерида йўқлигини айтишди.
Жунц қайтишни яна бир кунга кечиктирди. Келаси кун у
сайёра пойтахти — Сарк шаҳридаги Сайёралараро
Транспорт
Бюросига борди. Бу ерда у биринчи марта флориналик
бюрократлар билан тўқнашди, улар барча саволларга бош
чайқаб жавоб бердилар. Улар ЮКТБ тадқиқотчисининг Саркка
қўнмоқчи эканлиги тўғрисида хабар олишган, бироқ кема
қўнмаган.
—
Бу жуда муҳим, — қатъий туриб деди Жунц. —
У одам
қаттиқ бетоб. Улар тадқиқотчининг ЮКТБ хизматчиси билан
ўтказган суҳбати ёзувининг нусхасини олишдими?
Бюро аъзолари бу гапни эшитиб ҳайрон бўлишди. Ҳеч ким
бирор нарсани олганини эслолмади. У кишининг бетоблигига,
албатта, ачинамиз, бироқ ЮКТБнинг ҳеч қандай кемаси бу ерга
www.ziyouz.com
kutubxonasi
45