ОЛИМ
Доктор Салим Жунц бир йилдан бери тоқати тоқ бўлиб
www.ziyouz.com
kutubxonasi
40
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
юрарди. Бетоқатлик вақт ўтиши билан камаймайди. Аксинча
кучаяди. Бироқ, шу ўтган даврда Сарк Разведкаси уни
шошмаслик
зарурлигини
билдириб
келди.
Чунки
хизматчиларнинг асосий қисми кўчиб келган флоринликлардан
иборат эди ва улар ўз обрўларига путур етказишни исташмасди.
***
Бир куни у Саркда жуда узоқ яшаганидан ҳатто бошмоқлари
ҳам шу ерда илдиз отиб кетган қария Эбл – транторлик вакил
билан суҳбат қурди.
—
Нега саркликлар давлат идораларида ўзлари чин дилдан
нафратланадиган кимсаларнинг хизмат қилишига йўл қўядилар,
—
деб сўради Жунц.
Эбл яшил май тўлдирилган қадаҳни тутар экан, кўзларини
қисди.
—
Сиёсат, Жунц, — деди у. — Сиёсат. Ҳамма гап саркча
мантиқ билан олиб борилаётган амалий генетикада. Саркликлар
аслини олганда пачоқ ва бир тийинга қиммат халқ, фақат
битмас-тутанмас олтин кони — Флоринага эга бўлганликлари
учун кеккаядилар. Шунинг учун улар ҳар йили Флоринанинг
шаҳар ва қишлоқларидаги йигитларнинг энг сара гулларини
олиб Саркка ўқишга жўнатадилар. Бундайроқларини турли
қоғозларни тўлдиришга, аризаларга қўл қўйиб туришга
ўтказадилар, ақл ва истеъдод эгаларини эса орқага, Флоринага
жўнатадилар, улар шаҳарларда маҳаллий ҳукмдор —
резидентликка тайинланадилар. Флоринанинг энг ақлли зотлари
саркликларга содиқлар, чунки улар Саркка хизмат қилар
эканлар, ғам-ташвиш, етишмовчилик нималигани билмайдилар,
лекин бу ишдан бўйин товласалар, фақат оддий флориналик
каби яшашгагина умид қилишлари мумкин. Бу эса, дўстим, асло
ҳавас қиладиган нарса эмас.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
41
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Қари дипломат бир кўтаришда қадаҳни бўшатди-да, давом
этди:
—
Бу ёғи... Резидентлар ҳам, Саркдаги идора ходимлари ҳам
ўз мавқеларини йўқотмай туриб фарзанд кўришга ҳақлари йўқ.
Ҳатто флориналик аёллардан ҳам. Сарк аёллари билан никоҳ
ўқитиш ҳақида эса гап бўлиши мумкинмас. Шундай қилиб,
флоринанинг энг яхши генлари бетиним чиқитга чиқиб
кетаверди ва бора-бора флоринада фақат ўтинчилар билан сув
ташувчиларгина қодди.
—
У ҳолда саркликлар хизматчисиз қолмайдими?
—
Бу келажак муаммоси.
***
Шундай қилиб, ҳозир коинот тадқиқотчиси — доктор Салим
Жунц Флорина ишлари Департаменти қабулхоналарининг
бирида ўтирар ва бюрократик лабиринтларда бетиним югуриб
юрган
флориналик
кичик
хизматчилар
уни
қачон
чақиришларини бетоқатлик билан кутарди. Ниҳоят, уни
дабдабали жиҳозланган хонага олиб кириб, Кичик Котиб Клерк
3
столи рўпарасидаги оромкурсига ишора қилишди. Ҳеч бир
флориналик қанчалик кўп ишга бош қўшмасин, барибир
Клеркдан юқорироқ мансабни эгаллай олмасди. Флорина
ишлари бўйича Кичик ва Катта Котиблар, албатта,
саркликлардан иборат эди. Жунц уларни юқори қаватларда
учратиши мумкин бўлса ҳам, бу идорада ҳеч қачон рўпара
келмаслигани яхши биларди.
Клерк бир сафга тизилган қат-қат маълумотлар тўпидаги ҳар
қоғозни, худди унда бутун Коинот сири яширингандек
ҳижжалаб текширарди. У ёш эди, балки мактабни яқинда
тугатгандир. Барча флориналиклар каби у ҳам оқ танли ва
3
Клерк — энг паст мавқедаги идора ходими
www.ziyouz.com
kutubxonasi
42
Do'stlaringiz bilan baham: |