ИСЁНЧИ
www.ziyouz.com
kutubxonasi
32
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Теренс шу заҳотиёқ ўзини тутиб одди.
—
Кетдик бу ердан! Тезроқ! — деди-ю, ташқарига отилди.
У беҳуш назоратчини устунлар орқасига олиб ўтсаммикан,
деб ҳам ўйлади, лекин ҳозир бунинг мавруди эмасди.
Улар ташқарига — зина олдига чиқишди. Атрофга иссиқлик
ва ажиб нур таратаётган қуёш пешиндан кейинги манзилига йўл
олганди. Юқори Шаҳарнинг ранглари зарғалдоқ тусга кира
бошлаганди.
—
Тезроқ юринг! — деди ҳаяжонланиб Валона.
Теренс унинг билагидан ушлаб қолди. У жилмаяётган бўлса-
да, паст товушда, қатьий қилиб деди:
—
Чопма! Одатдагидай юр, менинг ортимдан қолма.
Рикнинг қўлини ушлаб ол. У ҳам югурмасин...
Улар қадам ташлай бошлашди. Назарларида оёқлари елимга
ёпишиб қолаётгандек туюларди. Кутубхонада тўполон
бошландими? Ёки шундай туюляптими? Теренс ортига қарашга
ботинолмасди.
—
Бу ёққа, — деди у.
Йўлка устида қуёш нурларида жилоланаётган кўрсаткич
турарди: "Амбулаторияга кириш". Хизмат кўйлагидаги аёл
уларни узоқдан кўрди. Аввалига у иккиланиб туриб қолди.
Кейин қовоқларини уйганча, улар томон йўналди.
Теренс уни кутиб ўтирмади. У дуч келган йўлакка кескин
бурилди; кейин бошқасига ўтди. Уларни ҳозир барибир ушлаб
олишади. Шу вақтгача маҳаллий халқ касалхонанинг юқори
қаватида назоратсиз юрган эмас. Бу ёғи нима бўларкин?
Охир-оқибат уларни тўхтатишлари аниқ. Шунинг учун ҳам
Теренс тепасига "Пастки қаватга" деб ёзилган, кўзга унча
ташланмайдиган эшикни кўрганда кўнгли сал жойига тушди.
Лифт шу ерда экан. Теренс унга Валона билан Рикни итариб
киритди.
Ҳаддан зиёд синчков лифтерлар хизмат қилувчи катта,
www.ziyouz.com
kutubxonasi
33
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
имиллаган юк лифтларидан кўра, мана шуниси маъқул эди.
Бироқ,
маҳаллий
кишиларга
касалхона
лифтларидан
фойдаланиш ман этилганди. Лекин бу "жиноят" назоратчига
ҳужум қилишга нисбатан анча енгил қонунбузарлик
ҳисобланарди.
Улар пастки қаватга тушиб, ташқарига чиқишди.
—
Мен Рикдан роса хавотир олдим, Резидент! — тез-тез
шивирлади Валона. — Мен уни қайтиб олиб келмайсиз, деб
ўйладим ва...
—
Қандай қилиб Юқори Шаҳарга келиб қолдинг?
—
Ортингиздан кузатиб келаётгандим, лифтда юқорига
кўтарилганингизни ҳам кўрдим. Лифтер қайтиб тушгач, унга
сизлардан қолиб кетганимни айтдим. Кейин у мени юқорига
чиқариб қўйди.
—
Индамай-я?
—
Сал унинг жиғини эзишга тўғри келди.
—
Ё, Коинот! — ҳайратланди Теренс.
—
Шундай қилишга мажбур бўлдим, — итоаткорона
тушунтирди Валона. — Назоратчилар сизга қандайдир бинони
кўрсатишди. Уларнинг ўз учар машиналарида кетишларини
кутиб турдим-да, ўзим ҳам ўша бинога қараб йўл олдим. Фақат
ичкарига киргани ботинолмадим. Қайтиб чиқаётганингизда,
назоратчи сизни ушлаб қолганини кўрмагунимча беркиниб
туравердим...
Улар соя-салқин Пастки Шаҳар кўчаларидан кетиб
боришарди. Бу ерни Флорина даҳаларининг ўзига хос шовқини,
ҳидлари тутганди. Юқори қават улар учун яна томга
айланганди. Улар жуда ҳаддан ошишди, энди бу ерлар ҳам хавф-
хатардан ҳоли эмас.
Бу фикр Резидент онгида ғужғон ўйнаётган эди ҳамки, Рик
тўсатдан қичқириб юборди:
—
Анавини қаранглар!
www.ziyouz.com
kutubxonasi
34
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Теренснинг томоғига нимадир тиқилгандек бўлди.
Бу Пастки Шаҳар аҳолиси кўриши мумкин бўлган энг
даҳшатли манзара эди. Гўё Юқори Шаҳар даричаларидан
баҳайбат қуш учиб бирдан пастга тушар, яна чиқарди. Пастки
Шаҳарни булутдай қоплаб оларди. Бу — қуролланган
назоратчилар тўла ҳарбий машина эди.
Маҳаллий аҳоли шовқин солганча турли томонга қоча
бошлади. Уларда бундай қилиш учун тайинли асос ҳам йўқ эди,
бироқ ҳар эҳтимолга қарши ўзларини панага олишга
шошардилар.
Теренс иккиланар, Рик билан Волона эса унинг қарорини
кутишарди. Резидентнинг хавотири оша бошлади. Энди қаёққа
қочадилар? Агар жойларида қолсалар-чи, унда нима бўлади?
Улар томон бир келбатли кимса лўкиллаб яқинлашди. Гўё бу
ёғига нима қилишни билмагандай у бир фурсат туриб қолди.
Кейин лоқайдлик билан деди:
—
Хоровнинг новвойхонаси чап кўчадаги иккинчи уйда,
кирхонадан кейингиси. — У орқасига бурилди-да, жўнаб қолди.
—
Кетдик новвойхонага, — деди ҳаяжонланиб Теренс.
Ўйлаб ўтиришга вақт йўқ эди.
У терга тушганча чопиб борар, шовқин-сурон аралаш
назоратчилар карнайидан акиллаб чиқаётган буйруқларни
эшитарди. У орқасига қаради. Беш-олти назоратчи машинадан
тушганча, ҳар тарафга югура бошлагандилар. Теренс эса
резидентлик кийимида Юқори Шаҳарни кўтариб турган
устунлардек яққол кўзга ташланарди.
Икки назоратчи тўғри улар томон чопишга тушганди. Теренс
улар кимни мўлжаллаб келишаётганини, ўзиними ёки
бошқаними, англай олмади, очиғи бунинг аҳамияти ҳам йўқ эди.
Кутилмаганда назоратчиларнинг иккиси ҳам, новвойхонани
кўрсатган келбатли кишига урилиб кетишди. Улар анча яқин
келиб қолгандилар. Теренс келбатли кимсанинг бўғиқ
www.ziyouz.com
kutubxonasi
35
Do'stlaringiz bilan baham: |