Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
тадкиқоти бўйича айрим адабиёт намуналарини махсус сақланишга
қўйиб, уларни сўраган ҳар бир кимсани, агар у сарклик эканлигини
исботлай олмаса, ушлаб, сўроқ қилишни илтимос қиламан. Буни,
албатта, бажаришади, чунки улар ёки уларнинг бошлиқлари
билишадики, бундай мўлжал ҳеч қандай натижа бермайди.
—
Нега натижа бермас экан?
—
Ишончим комил, ўша одам мўлжаллаганидек Саркнинг
фазовий бекатига қўнган, Сарк ҳукумати эса уни қамоққа тиққан
ёки ҳатто, ўлдирган бўлиши мумкин.
—
Ҳазиллашяпсизми?
—
Қандай ҳазил? Саркликларнинг ҳаёти ҳам, бойлиги ҳам,
ҳукмдорлиги ҳам Флоринани эгаллаб туришга боғлиқ-ку. Сиз
Саркнинг бутун бойлиги Флоринанинг киртзорлари эканлигини
мендан яхши биласиз. Кутилмаганда қандайдир одам пайдо
бўлади-да, — унинг эс-ҳуши жойидами ёки йўқми, бунинг
аҳамияти йўқ, — аллақандай янги вазият Флоринанинг барча
аҳолиси ҳаётига хавф соляпти, дейди. Мана, кузатувчимизнинг
энг охирги хабарини бир кўринг.
Эбл Жунц тиззасига ташлаган лента бўлагига назар содди.
—
Бу жуда калта-ку.
—
Албатта. Бу ерда фақат хавф борлиги айтилган. Бу
хавфнинг жуда катта эканлиги таъкидланган. Мана шунинг ўзи.
Бироқ, бу хабарни саркликларга жўнатиш мумкин эмас эди.
Агар коинот тадқиқотчиси хато қилган бўлса ҳам, унга Сарк
ҳукумати ақлсиз ғояни тарқатишга ва у билан бутун
Галактикани тўлдиришга йўл қўйиши мумкинмиди? Флоринада
кўтариладиган ваҳимани, кирт толаси етиштиришда вужудга
келадиган қийинчиликларни айтмаса ҳам бўлади, ва бу ҳолда,
албатта,
Сарк
билан
Флорина
ўтрасидаги
сиёсий
муносабатларнинг қоронғу томонлари бутун Галактика олдида
яққол очилиб қолади. Ана шулардан қутилиш учун, улар бир
одамни йўқ қилишлари керак. Бундай вазиятда Сарк иккиланиб
www.ziyouz.com
kutubxonasi
48
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
ўтирармиди? Сиз тасвирлаб берган генетик тажриба
ўтказувчиларга тўла сайёра асло иккиланмайди.
—
Сиз ахир мендан нима истайсиз? Ҳозирча бу воқеадан мен
ҳеч нарса тушунолганим йўқ, — деди Эбл совуққонлик билан.
—
Уни ким ўлдирганини топинг, — деди ғамгинлик билан
Жунц. — Бу ерда сизнинг жосуслик ташкилотингиз бўлиши
керак. О, келинг, бекинмачоқ ўйнамайлик. Мен Галактика
қаърида етарли даражада изғиб, сиёсий калтабинликдан
ташқарига чиққанман. Мен уларни кутубхона масалалари билан
чалғитиб тургунимча, сиз калаванинг учини топишга интилинг.
Сиз қотилликни очганингиздан сўнг, мен истардимки, Трантор
Галактикадаги ҳеч бир ҳукумат ЮКТБ одамларини ўлдириб,
сувдан қуруқ чиқа олиши мумкин эмаслигини кўрсатсин.
Унинг Эбл билан биринчи суҳбати ана шундай тугади.
Жунц фақат бир нарсада ҳақ эди: Сарк ҳукумати иш
кутубхона билан боғлиқ бўлгунча жуда хушмуолама бўлади.
Бироқ, унинг бошқа тахминлари нотўғри чиқадиганга ўхшарди.
Ойлар ўтмоқда эди, Эблнинг жосуслари Сарқда изи йўқолган
кузатувчининг на ўлигини, на тиригини топдилар.
Шу тарзда ўн бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Жунц бу
нарсаларнинг барчаси жонига тегаётганини пайқади. У ўн
иккинчи ойдан кейин кутишни бас қилишни мўлжаллаб қўйди.
Аммо шу орада қандайдир умид учқуни пайдо бўлди. Бу
ахборот Эблдан эмас, махсус тайинланган кишидан келди. Сарк
Оммавий кутубхонасидан хабар қилинишиЧа, кимдир коинот
тадқиқотига оид китобларни сўрабди. Шундан сўнг Жунц
Флорина ишлари Департаменти ходими ҳузурига келди.
***
Клерк хаёлини йиғди-да, қабулида ўтирган кишига қаради.
—
Хўш, мендан нима
www.ziyouz.com
kutubxonasi
49
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
истайсиз?
Жунц қуруққина қилиб сўз
бошлади:
—
Кеча кундуз 4.22 да Сарк Оммавий кутубхонасининг
Флоринадаги бўлими коинот тадқиқоти бўйича икки намунавий
адабиётни олишга уринган, сарклик бўлмаган одамни мен учун
ушлаб туришганини хабар қилганди. Аммо ўшандан буён
кутубхона ҳеч қандай ахборот бермади. — У Клеркнинг
нимадир деб гап қайтармоқчи бўлаёттанини пайқаб, товушини
баландлатди. — Мен яшаб турган меҳмонхонадаги жамоат
аппаратида кундузги 12.05 да қабул қилинган ва дарҳол эълон
қилинган қисқа телеахборотда айтилишича, Сарк оммавий
кутубхонасининг Флоринадаги бўлимида назоратчи уриб
йиқитилган ва у беҳуш ҳолда ётибди, ҳамда бу ишга алоқадор
деб ҳисобланаётган уч флориналик қидириляпти. Кейинги
телеахборотда бу хабар қайтарилмади. Мен, бу икки хабарнинг
бир-бирига боғлиқ эканлигига шубҳа қилмайман. Қидираётган
одамимнинг назорат қўлида эканлигига ҳам шубҳа қилмайман.
Флоринага учишга рухсат сўрадим, бироқ жавоб ололмадим.
Флорина ишлари Департаментига бу ишда ёрдам беришларини
сўраб ташриф буюрдим. Ё менга рухсат этилсин, ёки у киши бу
ерга жўнатилсин.
Клеркнинг муздек совуқ товуши янгради:
—
Сарк ҳукумати ЮКТБ ходимларидан ультиматум қабул
қилмайди. Менинг бошлиқларим, сизнинг ана шу иш бўйича
қизиқишингиз мумкинлигини ҳисобга олиб, ўз кўрсатмаларини
беришган. Хабарда айтилишича, махсус сақланишдаги
китобларни истаган одам ва унинг икки шериги — Резидент ва
флориналик аёл, ҳақиқатда ҳам сиз эслатган ножўя ишни
қилишган. Назоратчи уларни таъқиб этган, аммо қўлга
туширолмаган.
Жунцнинг вужудини аччиқ алам қамраб олди. Бу ҳолатини
www.ziyouz.com
kutubxonasi
50
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
беркитиб ўтирмади.
—
Улар қочишибдими?
—
Жуда ҳам бундай эмас. Улар Матт Хоров деган кимсанинг
новвойхонасигача таъқиб этилганлар.
Жунц ҳайратга тушди.
—
Улар ўша ерда қолишибдими? Уларга тегишмабдими?
—
Сиз кейинги пайтда Людиган Эбл жаноби олийлари билан
суҳбатлашмадингизми?
—
Бунинг нима аҳамияти...
—
Сизнинг тез-тез Трантор элчихонасида бўлиб туришингиз
бизга маълум.
—
Мен ҳурматли элчини кўрмаганимга бир ҳафта бўлди.
—
У ҳолда учрашишни маслаҳат бераман. Трантор билан
бизнинг юлдузлараро муносабатларимиз қалтислиги туфайли,
жиноятчиларнинг Хоров дўконида қолишига йўл қўйдик. Менга,
агар лозим топилса, шу нарсани айтиш топширилганки, сиз
бунга ҳайрон қолмасангиз керак...
Клерк рангпар юзини масҳараомуз буриштирди,
—
Хоров, бизнинг хавфсизлик бўлимимизга Трантор жосуси
сифатида жуда яхши таниш.
Do'stlaringiz bilan baham: |