69
2.
Огоҳлантиришлар.
3.
Ташкилот билан якдиллик ҳиссиѐтини уйғотиш.
4.
Қизиқарли меҳнат орқали мотивацияни кучайтириш.
5.
Ютуқларни тан олиш ва тақдирлаш.
6.
Раҳбарликка жалб этиш.
7.
Ўзгалар билан ҳамкорликда ишлай олганлиги учун тақдирлаш.
8.
Ходимларни ѝқитиш ва малакасини ошириш.
9.
Салбий омилларни камайтириш орқали.
Пул
–
универсал рағбатлантириш услуби бѝлиб, ҳар қандай малака ва
маълумотли ходимлар учун аҳамиятли омилдир. Бироқ, бу омил доим ҳам
мотивацион кучга эга бѝлавермайди.
Херцберг фикрича, маошни ошириш доим
ҳам меҳнат самарадорлиги ошишига олиб келмайди, аммо ойликнинг паст бѝлса
ѐки ѝз вақтида тѝланмаса қониқмасликни юзага келтиради ва иш унумдорлигини
камайтиради. Чет эллик олимлар ѝтказган тадқиқот орқали аниқланишича, пул
қуйидаги тоифа ходимлар учун аҳамиятли омилдир: ѐшлар, бир нечта жойда
ишлашга қодир профессионал ходимлар ва мақсадга интилувчан кимсалар –
бундай ходимлар ташкилотда 25% ни
ташкил этарканлар, 19% ходимлар эса
ташкилотдаги ѝз мавқе ва обрѝ-эътиборни етакчи ѝринга қѝяди, улар учун
нуфузли ташкилотда ишлаш муҳимдир. Яна 18% ходимлар учун жамода ѝзини
хавфсиз ҳис этиш ва дѝстона муносабат етакчи ҳисобланади. Аниқланишича, кѝп
пул тѝланиши яхши ва самарали меҳнат учун асос яратди, дегани эмас, албатта.
Пул мотивация омили сифатида қабул қилинар экан, моддий тақдирлаш ҳам
маълум қонуниятлар асосида ѝтгани маъқул. Аниқланишича,
маошнинг ошиши
иш ҳақининг 15-20% дан 40-50% гача бѝлиши мақсадга мувофиқдир. Маошни
кѝпайтириш орқали ходим фаоллигининг ошиши ярим йилдан бир йилгача давом
этиши аниқланган. Шундан сѝнг меҳнат мотивацияси яна сусая бошлайди.
Маошни ҳатто 2 баравар оширган тақдирда хам маълум вақтдан сѝнг ходимнинг
меҳнат мотивация пасаяди.
Юқорида таъкидланганидек, маош ҳажми ѐш
ходимлар учун, шунингдек
меҳнат фаолияти қалтис ва зѝриқиш шароитларида ѝтувчи мутахассислар учун
кучли мотивация омили бѝлиб ҳисобланади. Сарафланган куч ва ғайрат
тезда
тикланиш имкониятига эга бѝлиши лозим.
Ижодий салоҳиятга эга ва мустақил фаолият юритишга мойил ходимлар
учун маошни ошириш етакчи мотивация омили бѝла олмайди.
Пул мотивация кучига айланиши учун у ҳақиқий меҳнат ҳақига айланиши
керак. Бунинг учун эса ҳақ тѝлашда қуйидаги талабларни ҳисобга олиш зарур:
1. Мутахассисларни ишхонада ушлаб туриш учун рақобатдош иш ҳақини
тѝлаш керак.
2. Ҳаққонийлик тамойилига амал қилган ҳолда ҳақиқий меҳнат ҳақини
ифодаловчи маошни тѝлаш керак.
3. Меҳнат ҳақини бажарилган иш натижаси, унинг сифати билан боғлаш
лозим, бу орқали ходим ѝз интилишлари қанча туриши ҳақида аниқ таасаввурга
эга бѝлсин.
70
4. Ходим ѝз ҳаракати тааллуқли тарзда моддий рағбатлантирилиши
ҳақидаги ишончга эга бѝлиши керак.
Моддий рағбатлантиришнинг маошдан ташқари турлича бошқа
шакллари
мавжуд. Масалан, чет эл илғор фирмаларида қуйидаги рағбатлантириш шакллари
қѝлланади:
Яхши ходимларнинг ҳар ярим йилда маоши ошиб боради;
Ташкилотда 5, 10 ва ҳ.к. йиллар давомида меҳнат қилганлиги учун
мукофот пули билан тақдирлаш;
Йил давомида касаллик варақаси олмаган ходимга ресторанда 2 кишилик
кечки овқат учун пули тѝланган чипта бериш;
Кадрлар бѝлими томонидан ходим зиммасида турган баъзи муаммоларни
ҳал этиш. Фарзандлар билан бѝлган муаммолар, ходимнинг банк қарзларини
қисман қоплаш, ҳодим касал бѝлган пайтда ѐрдам кѝрсатиш, зарур бѝлган пайтда
бепул юридик хизмат ва ҳ.к.;
Нуфузли клиникада тиббий кѝрикдан ѝтиш учун йѝлланма;
Ҳаѐти ва соғлигини суғурталаш;
Фарзандларини ѝқув юртида ѝқитиш
учун фоизсиз пул кредитлари
бериш;
Болалар боғчасига ташкилот томонидан пул ѝтказилиши;
Коллектив гаражларни қуриб бериш;
Фирма автомашинасидан бепул фойдаланиш;
Шахсий автомобил ремонти ва ѐқилғиси харажатларини қоплаш ва шу
каби бир қанча имтиѐзлар ходимга кѝрсатиладиган моддий рағбатлантириш
турларига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: