Ӛзбекистан Республикасы жоқары ҳәм орта арнаўлы билим министрлиги Қарақалпақ мәмлекетлик университети



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/290
Sana03.04.2022
Hajmi4,19 Mb.
#526039
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   290
Bog'liq
ОМК

 

Қурылыс материаллары ҳәм буйымлары
” пәнниң 
оқыў методикалық комплекси
. –Нɵкис.: 
2020-275 бет. 



 
МАЗМУНЫ 
 
 
1. Оқыў материаллары 
А) Лекция материаллары 
Б) Лаборатория шынығыўлары 
2. Ӛзбетинше тәлим шынығыўлары 
3. Глоссарий 
4. Қосымшалар 
А) пән дәстүри 
Б) исши пән дәстүри 
В) тарқатпа материаллар 
Г) тестлер 
Д) исши пән дәстүрине муўапық баҳалаў кӛрсеткишлерин қолланыў 
бойынша методикалық кӛрсетпелер 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
 
1. ОҚЫЎ МАТЕРИАЛЛАРЫ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-МОДУЛ. ҚУРЫЛЫС МАТЕРИАЛЛАРЫ ҲӘМ БУЙЫМЛАРЫНЫҢ УЛЫЎМА 
ТИЙКАРЛАРЫ 
 
1-тема. Қурылыс материаллары ҳәм буйымларын таярлаўдың
тийкарғы принциплери 
Ӛзбекстан Республикасында “Кадрлар таярлаў миллий дәстүри” қабыл етилиўи тәлим 
системасын қайта реформалаўды талап етеди. 
Республикамыз қурылыс комплексине жоқары тәжирийбели жас кадрларды жеткизип 
бериў бүгинги күнниң актуаль мәселеси есапланады. Маълумки, қурилиш индустриясини 
ривожлантириш, яъни янги қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни ишлаб 
чиқариш билан қурилиш тизимини тубдан ўзгартириш мумкин. 
Қурилиш тизимига ажратилган маблағнинг 50% ортиғи қурилиш буюм ва 
конструкцияларни ишлаб чиқаришга сарфланади. Замонавий қурилиш бино ва 
иншоотларини янги турдаги қурилиш материалларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу сабабли 
бўлажак қурилиш мутахассиси қурилиш материаллари ва буюмлари тўғрисида тўла-тўкис 
билимга эга бўлиш зарур. 
Қурилиш материалшунослиги ўзига хос тарихга эга. Энг қадимги ва жуда кенг 
тарқалган гилтупроқ асосидаги қурилиш материаллари инсоният тарихининг илк давридаѐқ 
ишлатилган. Гилтупроқдан пиширилган ғишт ишлаб чиқариш тарихи 5-6 минг йилга тенг. 
Бино ва иншоотларни табиий тош материалларидан қуриш антик дунѐ тарихи билан 
боғланган. Миср Пирамидалари, Буюк Хитой Девори, Рим Колизейи бунга яққол мисол 
бўлади. 
Табиий тошларни майдалаб, пишириб оҳак, ганч, гипс ва ш.к. минерал боғловчилар 
ишлаб чиқариш технологияси бир неча минг йил аввал яратилган. 
Шахрисабз, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби тарихий шаҳарларимиз 
қурилишига назар ташласак шоҳ саройлари, мадраса ва масжидлар, қалъа деворлари, сув 
иншоотлари табиий тошлардан, пишиқ ғиштдан қоришмалар асосида терилиб барпо 
этилганини кўрамиз. Бу шаҳарлардаги биноларда сирланган сопол буюмлар X-XII асрлардан 
кейин ишлатилган. Кулоллар гилтупроқдан турли ўлчамдаги ва шаклдаги сирланган ва 
сирланмаган плиткалар, терракоталар, кошинлар, муқарнаслар, бурмалар ва ш.к. безак 
материалларни ишлаб чиқарганлар ва биноларни безатишда ишлатганлар. 
Тоштарошлар гранит, мармар, оҳактош ва харсанг тошларни тарошлаб шакл бериб 
бино ва иншоотларни безатишда, сув ва намлик таъсир этадиган қисмларида ишлатганлар. 
қадимдан қурилишда ѐғоч материаллар сифатида эман, қарағай, пихта, қайин, дуб, бук, ясен, 
Марказий Осиѐда эса терак, қайрағоч, арча, ѐнғоқ, тут, тол кабилар ишлатилган. Ёғоч синчли 
бинолар зилзилага бардошлилиги билан ажралиб туради. Ёғочга ўймакорлик усулида 
ишланган устунлар, бағдоди эшиклар, муқарнаслар, карнизлар, пиллапоялар хозирга қадар 
архитектура обидаларини безатиб турибди. 
Бино ва иншоотларни безашда лок-бўѐқлардан фойдаланиш тарихи милоддан аввалги 
асрларга тегишли. Ранг берувчи пигментлар сифатида турли минераллар, ўсимликлар кули, 
боғловчи сифатида эса, табиий ўсимлик ѐғлари ишлатилган. қадимги Афросиѐб, Варахша, 
Холичаѐн каби тарихий ѐдгорликларимиз деворларига ишланган расмлар бунга яққол 
мисолдир. 
Тарихий биноларни безашда ишлатилган ганч ўймакорлиги алоҳида эътиборга сазовор. 
Ганч ўймакорлиги асосида девор, шип, пиллапоялар, гумбазлар безатилган. 
Қурилиш материаллари тарихида портландцемент ва у асосида яратилган оғир ва енгил 
бетонлар алоҳида ўрин тутади. Бу материалларни қурилиш индустриясининг асосий 
маҳсулотлари деб аташ мумкин. 
Маҳаллий ҳом ашѐдан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қурилиш 
индустриясининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бунда маҳсулот таннархи кескин пасаяди. 



Қурилишни мукаммаллаштириш ва тезлатиш, замонавий қурилиш материалларини 
кўплаб ишлаб чиқаришни тақазо этади. Полимерлар асосидаги материаллар, шиша буюмлар, 
лок-бўѐқлар, композицион материаллар шулар жумласидандир. 
Қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришда саноат ва қишлоқ хўжалиги 
чиқиндиларини ишлатиш уларнинг таннархини пасайтиради ва экологик муҳитни барпо 
этади. 
Қурилиш материалшунослиги фанининг ривожланишига А.Байков, Ю.Баженов, 
П.Земятченский, В.Кинд, В.Соломатов, И.Рыбьев, С.Байболов, Й.Штарк, Б.Скрамтаев, 
А.Глуховский, Э.Қосимов каби олимлар катта ҳисса қўшдилар. 
Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда чет эллар билан 
мустаҳкам алоқа ўрнатган. Туркиянинг “Айсел” компанияси, Германиянинг “Кнауф” 
корпорацияси, АҚШнинг “Армстронг” фирмаси шулар жумласидандир. 
Қурилиш материалшунослигининг долзарб масалаларига юқори сифатли, таннархи 
арзон, мустаҳкам, узоқ муддат хизмат қилувчи, маҳаллий хом ашѐ заминида ишлаб 
чиқарилган буюмлар, қисмлар, конструкцияларни тайѐрлаш ва ишлатиш соҳаларини 
белгилаш киради. 
Ер юзида энергия ресурсларининг камайиб бориши бинолар қурилишида энергия 
самарадорлигини кескин оширишни тақозо этади. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энергиянинг деярли 50 фоизи ѐки йилига 17 миллион 
тонна нефть эквиваленти айнан биноларнинг энергия истеъмолига тўғри келади. Шунга 
мутаносиб равишда парник газларининг 40 фоизи биноларга хос жараѐнлардир. Бу соҳа ЎзР 
“Давархитектқурилиш” қўмитаси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожлантириш 
Дастури ва Глобал экологик фонд билан ҳамкорликда бинолар энергия самарадорлиги 
муаммолари соҳасида устувор Дастурларни бажармоқда. Жумладан, турар жой, жамоат 
(мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва ш.к.) биноларни энергия самарадорлиги 
дастурларидир. Ушбу Дастурларни бажариш учун Архитектура қурилиш соҳасидаги Олий 
таълим муассасалари, лойиҳа илмий-тадқиқот институтлари ва қурилиш ташкилотлари жалб 
этилган. 
Энерия самарадорликда асосий мезон сифатида қурилиш материаллари ва буюмларини 
бинолар қурилишида ишлатилишини белгилаш мумкин. 
Ушбу муаммонинг асосий ечимларидан бири иссиқлик изоляцияси материалларини 
мукаммаллаштириш, физик-механик, иссиқлик-физик ва экспутация хоссаларини кескин 
яхшилар, янги турларини ишлаб чиқариш талаб этилади. 
Қурилиш материаллари ишлаб чиқишда кам энергия сарфлаш муаммоси ечими ҳам 
энергияни тежашнинг асосий омили ҳисобланади. 
Глобал муаммонинг ечимида бўлажак архитектор ва қурувчиларни талабалик давридан 
эътиборан энергия самарадор лойиҳалар яратишга йўналтириш яхши натижалар беради. 
Бинолар қурилишида ва эскиларини қайта қуришда энергоаудит институтини киритиш 
давр талабига айланди. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Бирлашган 
миллатлар ташкилотининг ривожланиш Дастури ва Глобал экологик фонднинг “Социал 
объектларининг энергия самарадорлигини ошириш” мавзусидаги қўшма лойиҳаси асосида 
КМК 2.08.05-97, КМК 2.01.04-97, ШНК 2.08.02-09, КМК 2.01.18-2000, КМК 2.04.05-97, КМК 
2.03.10-95 ва КМК 2.08.04-04 каби меѐрий хужжатларга энергияни тежаш бўйича мажбурий 
талаблар қўйилди. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   290




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish