1- мавзу: кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий, ҲУҚУҚий асослари ва давлат томонидан қЎллаб- қувватланиши режа



Download 422,98 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana21.02.2022
Hajmi422,98 Kb.
#51113
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Россияда – федерал бизнес-омбудсман этиб, 30 ёшдан ошган, олий маълумотга эга 
Россия фуқароси тайинланиши мумкин. Унга Федератсия кенгаши аъзоси, депутат бўлиш, 
тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланади. 
Комиссар жамоаси билан биргаликда Ижтимоий палата майдонида фаолият юритади. 
Марказий аппарат штатида давлат хизматчилари бўлган 35 киши ишлайди. 
Россиянинг бизнес-омбудсмани махсус ваколатларга эга. Уларнинг асосийлари эса 
қуйидагилар: 
- давлар органлари (прокуратура, Тергов қўмитаси ва суд органлари бундан мустасно) 
ва мунитсипалитетларнинг қарорларини бекор қилишни сўраб судга мурожаат этиш; 
- тадбиркорлар ва юридик шахслар гуруҳлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, 
судга даво аризалари билан мурожаат этиш; 
- кучга кирган суд ҳужжатлари ҳукмидан норози бўлиб, арбитраж судларига мурожаат 
этиш; 
- давлат органлари ва мунитсипалитетлардан зарур маълумотларни олиш; 
- махсус рухсат олмасдан “тадбиркорлик моддалари” бўйича айбланувчилар ва 
судланганлар билан қамоқда ушлаб турилган жойлар ва жиноий жазоларни ўтаётган 
муассасаларга бориб учрашиш; 
- ташкилотларда давлат органлари томонидан уюштириладиган текширувларда 
қатнашиш; 
- тадбиркорлик фаолиятини назорат қилувчи ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ёки 
уларга ўзгартиришлар киритишни сўраб, РФ Президенти ёки Ҳукуматига таклифлар 
киритиш. 
Қонунчиликка мувофиқ вакил шахс тадбиркорларнинг барча мурожаатларини кўриб 
чиқиши, 13 кун ичида қарор қабул қилиши ҳамда аризанинг ишга тушгани ҳақида 
тадбиркорни огоҳлантириши ёки асосланган рад жавобини бериши шарт. Ишга тушган 
аризалар бўйича вакил ариза берувчига 2 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда 
ҳисоботлар бериши керак. 
Ўзбекистонда- Фармонга кўра, парламент ҳузурида тадбиркорлик субъэктларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти ташкил 
этилади. Мазкур вакил институти қуйидаги асосий ваколатларга эга бўлади: 
 тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъэктларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини 
шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш; 
 тадбиркорлик субъэктларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий 
қўллаб-қувватлаш; 
 тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш; 
 қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти 
амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш; 
 давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, 
шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик 
субъэктларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни 
амалга ошириш. 


Вакилнинг қонун чиқариш ташаббускорлиги ҳуқуқини бериш ҳам назаримизда 
фойдадан ҳоли бўлмайди. 
Умуман 
олганда, 
бизнес-омбудсманлар 
ижрочи 
органларнинг 
ҳаракати 
(ҳаракатсизлиги)даги хатоликларни бартараф этиш билан бирга умумий жиҳатдан 
бизнеснинг ривожланишига ҳисса ҳам қўшади. Уларнинг фаолиятида йўналтирувчи-
маслаҳат ҳамда маълумотлар вазифаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек
тегишли идоралар томонидан дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси ҳам 
уларга юклатилади. Шунингдек, ушбу тузилмалар иқтисодий мунозаларни ҳал этишда 
давлат механизмига тушадиган оғирликларни ўз бўйнига олади. Айнан шу боисдан ҳам 
баъзи давлатлар шундай омбудсманларни қўллаб-қувватлайди. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган хорижий тажриба ҳамда мавжуд имкониятлардан келиб 
чиқиб мамлакат учун энг мақбул моделни танлаб олиш мақсадга мувофиқ. Шундай 
институт тузиш керакки, бизнес ҳамжамияти билан иш олиб бориш билан бир қаторда у 
миллий қонунчиликка янгиликлар олиб кира олсин, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 
билан ҳамкорликда ишласин ҳамда мамлакатимизда бизнес ривожланишига бефарқ 
бўлмаганларнинг 
барчасини 
ўз 
фаолиятига 
жалб 
эта 
олсин! 

Download 422,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish