188
Томни иссиқлик изоляциялашда шуни ҳисобга олиш керакки, том
қопламининг ҳаво ва сув ўтказмаслигига, герметиклигига алоҳида эътибор
бермасангиз, ҳатто
яхши бажарилган, иссиқлик изоляцияланган том ҳам ўз
самарадорлигини йўқотади. Агар том ёпиш ва иссиқлик изоляциялаш
ишларининг асосий тамойилларига риоя қилсангиз, нафақат чордоқ
фазосинини ҳимоя қилишни таъминлашга, балки тегишли сифатга ҳам
эришасиз. Бу билан том конструкцияси ва том ёпма қатламининг хизмат
муддатини ошириш мумкин.
Нишабли томларни тўғри бажариш учун шамоллатиш катта аҳамиятга
эга. Бу одатда, амалда қабул қилинганидан кўра тегишли шамоллатиш
тизимини шакллантиришдан кўпроқ бўлиши керак. Чунки том фазосини
тартибга солиш вақтида кўплаб муаммолар ва хатолар мавжуд бўлиб,
уларнинг сабаблари тўғри шамоллатиш йўқлигидадир. Агар нишабли том
бўш фазоли чордоқ билан қуриладиган бўлса, у
шундай бажарилиши
керакки, ҳаво соябон орқали чордоқ хона ичиарисига оқиб кирсин.
Иситилган ҳаво эса чордоқ хонадан томнинг тепа қирраси яқинидаги
тешиклардан оқиб чиқиб кетсин.
6.3-жадвалда нишабли томларнинг тарихий (ретроспектив) ўтмишининг
одатий конструкциялари ва қатламли тузилмалари тақдим этилган.
6.3-жадвал
Нишабли томларнинг одатдаги конструкциялари
Конструкцияси
Умумий
қалинлиги
Мавжуд кон-
струкциянинг
иссиқлик уза-
тиш коэффи-
циенти, U
Мос келувчи
иссиқлик изоляция
Чордоқ қават
ўрнатмасдан
20-24 см
-
Ташқи, ички-ишнинг
бир қисмини ўз ку-
чингиз билан амалга
оширишингиз
мумкин
1930-1970-
йилларда
чордоқ
қаватининг
ёпмаси
25-29 см
1,6-1,9
Вт/(м
2
хК)
Ташқи
189
1970-1990-
йилларда
чордоқ
қаватининг
ёпмаси
23-27 см
0,5-0,9
Вт/(м
2
хК)
Ташқи ёки ички
Нишабли томнинг стропила структурасининг асосий қисмлари:
- Обрешётка: томни ётқизиш ва кўтариб туриш, том ва қорнинг
массасидан тушадиган юкларни, шамолнинг босимини ва бошқаларни қабул
қилиш, уларни стропила конструкциясига узатиш учун хизмат қилади;
- Контробрешетка: стропила конструкциясининг устидан қоқиладиган
брусчалар ва том ёпиш плёнкасининг ҳаво қатламини камида 2 см масофада
таъминлайди;
- Харрак: томнинг арақи (карниз) қисмида ёпма ҳосил қилиш учун ва
жуда тик томларни нишаблигини камайтириш учун стропила оёқларининг
учига 120х50 мм кесимли тахталардан тайёрланган қисқа тахталар қоқилади.
Улар харрак (кобилка) деб юритилади. Харрак (кобилка) девор терими ичига
бекитилади. Агарда том девордан чиқиб туриши керак бўлса, бу ҳолда харрак
(кобилка) девор текислигидан чиқарилади.
- Мауэрлат: стропила пастки учи билан ташқи девор бўйлаб яхлит
ётқизилган стропил ости бруси (мауэрлат)га таянади. Мауэрлатнинг кесими
180х180мм ёки 200x200 мм бўлиши керак. Мауэрлат стропила пастки
учини
маҳкамлаш ва стропила оёқларидан тушган тўпланган юкни деворларга
тақсимлаш учун хизмат қилади.
Томнинг ҳамма конструктив элементлари, том материаллари тўғри
монтаж қилинса ва талаб этилган кетма-кетликда ўрнатилса, худди 6.2-
расмда кўрсатилгандек ички сирти бўйича ҳаво ўтмайдиган ва яхлит
иссиқлик изоляция қобиқли тўсиқ конструкция барпо бўлади.
Замонавий энергия самарадор биноларнинг бундай томи кўп қатламли
конструкция бўлиб, у том қопламаси, иссиқлик изоляция қатлами ва том ости
мембраналаридан ташкил топган. Ҳар қайси қатлам ўзининг
вазифасига эга
ва улар ўзаро чамбарчас боғлиқ. Ҳар қайси қатламни барпо этишда қилинган
190
хато томнинг хизмат муддатини ва ундан фойдаланишни қисқаришига олиб
келади. Замонавий энергия самарадор биноларда тўғри барпо қилинган
бундай том, қуйидаги муаммоларни келиб чиқишига йўл қўймайди:
Do'stlaringiz bilan baham: