17
нисбати ортади. Шу туфайли иссиқлик йўқотишлари 20-40% га камаяди.
Шу сабабли, турар-жой майдонининг юзасини бир зинахона-лифт блоки
стандарт бўйича хизмат қилиш майдонига олиб келиш ва қурилиш
участкаларидан янада оқилона фойдаланиш туфайли,
бундай турар-жой
биноларининг 1 квадрат метр нархи оммавий қурилаётган энг иқтисодли
турар-жой биноларининг 1 квадрат метр нархига нисбатан 15-20% га
камаяди. Биринчи қарашда оддий, кенг корпусли биноларни режалаштириш
параметрларини ўзгартириш, уларнинг бир қатор афзалликларини беради.
Биринчидан, режалаштиришда мослашувчанлик ошади - кенг корпусли
биноларни ҳар қандай квартира билан лойиҳалашингиз мумкин. Яъни, 1
хонали квартирадан 6 хонали квартирагача, бир саҳтда жойлашган ва икки
саҳтда жойлашган. Иккинчидан, кенг
корпусли турар-жой бинолар
анъанавий турар-жой бинолари кўра 20-25% га иқтисодлироқ ҳисобланади.
Бундай уйларнинг биринчи (нотурар жой) қаватларида қўшимча
қурилишларсиз савдо корхоналарини, цокол ва ертўла қаватларида эса-
икки қатор автомобилларни жойлаштириш (стоянка) мумкин. Уйлар оддий
1.1-расм. Кенг корпусли турар-жой биносининг типовой плани
18
ва мураккаб ерларда қурилган (минора, кенгайтирилган, бурчак),
кенглик
ва меридионал йўналиш бўйича ҳар қандай қаватли ва турли хил
конфигурацияга эга бўлиши мумкин.
Турар-жой бинолари барча стандартлар ва талабларга мувофиқ
лойиҳаланса бино габаритининг бундай ўзгариши қуйидагиларни беради:
- яшаш хоналари ҳар-қандай сони билан бир саҳтда жойлашган ва
икки саҳтда жойлашган квартираларнинг кўп
вариантли эркин режаси
тузиш, кейинчалик хоналарни ўзгартириш мумкин;
- ҳозирги вақтда шу конструкциялардан қурилаётган энг тежамкор
сериясига нисбатан кенг корпусли турар-жой биноларини қурганда квадрат
метр ҳаражатлари 15-20% га камлиги билан фарқ қилади;
- уй-жой майдони бирлигига ажратилган ташқи девор ва шаффоф
тўсиқлар учун материаллар сарфини камайтириш 40% ёки ундан кўп;
- биноларни иситиш учун солиштирма иссиқлик сарфини 25-30 % гача
камайтириш;
- кенг корпусли турар-жой биносини йиғма
монолит ва аралаш
конструкциялардан исталган шаҳарда қуриш ва унинг баландлиги 3 дан 22
қаватгача бўлиши мумкин.
Кенг корпусли турар-жой биноларини лойиҳалаштириш ва қуришга
ўтиш ғоясини амалга ошириш Ўзбекистон шаҳарларида ғишт, блок ва
панелдан
турар-жой
бинолари
қурилишининг
мавжуд
базасидан
фойдаланиб, шунингдек, монолит темирбетондан
турар-жой бинолари
қуришда амалга оширилиши мумкин. Бугунги кунга келиб кенг корпусли
турар-жой биноларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича бой тажриба
тўпланган.
Ниҳоят, монолит темирбетон каркасли
кенг корпусли турар-жой
биноларини конструктив ечимларининг вариантларини ишлаб чиқишда
биринчи саноат сериясидаги бузилмаслиги лозим бўлган уйларни қайта
қуришда улардан фойдаланиш ғояси пайдо бўлди. Шу билан бирга, кенг
корпусли турар-жой бинолари мавжуд бўлган "беш қаватли" ёки ундан кам
19
қаватли турар-жой биноларини янги кенг корпусли турар-жой биносининг
ҳажмий-план ечимига киритилган турар-жой бинолари ўрнида қурилади.
Бундай турар-жой бинолари қайта қуриладиган
турар-жой бинолари деб
номланган.
Do'stlaringiz bilan baham: