Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


-расм. Ёқилғи нефт ва табиий газ нархларининг ўсиш динамикаси



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

1-расм. Ёқилғи нефт ва табиий газ нархларининг ўсиш динамикаси
(январ 2009 = 100 даражасида). Манба: Ваттенфалл 



Мисол учун, иқтисодий ва сиёсий инқирозларга жавобан турли 
давлатлар ҳукуматлари томонидан олиб борилган урушлар, таъқиқлар, 
сиёсий ва иқтисодий чоралар бўйича деярли 150 йил давомида нефт 
баҳосидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш мумкин. 1.1-расмда ўтган 11 йил 
мобайнида (Ваттенфалл маълумотлари бўйича) нефт ва табиий газ 
нархларининг ўсиш динамикасини акс эттирувчи графиклар келтирилган.
 
Энергия самарали биноларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлили 
1974-йилги жаҳон иқтисодий инқирозидан кейин энергия ресурсларини 
тежаш зарурлигини англаш туфайли қурилишда энергияни тежаш мавзуси 
ХХ аср 70-йилларининг иккинчи ярмида ишлаб чиқилган. Энергетик 
жиҳатдан самарали қурилиш ғояси қурилиш саноати инқирозининг фонида 
пайдо бўлди. Бинога сарфланадиган энергия сарфи, бинонинг қурилиш 
конструкциялари ва унинг муҳандислик системаларига боғлиқ. 
Фақат ўша пайтда (ХХ аср 70-йилларининг иккинчи ярмида) энергия 
самарали биноларнинг бир неча лойиҳалари амалга оширилди. Аммо 
қурилиш қоидалари ва стандартлар йўқлиги учун, энергия тежайдиган 
технологияларни кенг жорий этиш мумкин бўлмади. Бироқ, ўтган асрнинг 
80-йиллари ўрталарига келиб Европанинг бир қатор мамлакатларида, 
масалан, Дания, Швеция ва Германияда шундай меъёрий база шаклланди. 
Шундан кейин немис меъмори Волфганг Файст (Wolfgang Feist) "пассив уй" 
(Passivhaus) деган тушунчани ишлаб чиқди. Ҳозирги вақтда "пассив уй" - бу 
қурилиш стандарти бўлиб, у нафақат энергияни тежашга, балки яшаш учун 
энг қулай шароитларни яратишга имкон беради. Шу билан бирга, "пассив уй" 
иқтисодий ва атроф-муҳитга минимал салбий таъсир кўрсатади. Энг шинам 
шароит яратишда ҳам "пассив уй" қиммат иситишни умуман талаб 
қилмайди! Бунга "пассив уй"да асосан ички иссиқлик ресурсларини иситиш 
учун ишлатганлиги сабабли эришилади. Бунга эришиш учун иссиқлик 
чиқиндиларидан фойдаланишни максималлаштириш керак, бундан ташқари, 
самарали иссиқлик изолациясини қўллаш туфайли иссиқлик йўқотишларни 
минималлаштиришни таьминлаш керак. Шуни таъкидлаш керакки, "пассив 



уй"нинг ишлаш принсипига дастлаб ушбу концепция ишлаб чиқилган 
Германиянинг ўзида ҳам ишончсизлик билан қабул қилинган. Бироқ, амалиёт 
ушбу қурилиш усулининг самарадорлигини кўрсатди ва барча мижозлар 
олинган натижалардан жуда мамнун эдилар. Германия тарихидаги "пассив 
уй" нинг биринчи тажриба лойиҳаси 1991-йилда Дармштадт шаҳрида амалга 
оширилди. 
Лойиҳа 
меъморий 
қисмининг 
муаллифлари 
меъморлар, 
профессор Ботт, Риддер ва Вестермеерлар ҳисобланади. Лойиҳани ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишга доктор Волфганг Файст бошчилик қилган. Ушбу 
бино 1991 йилда тўлиқ қурилиб ишга туширилди ва 1991 йилнинг октябрь 
ойидан буён унда тўртта оила яшаб келмоқда. Бу бинога жуда кам миқдорда 
иссиқлик энергияси сарфланади. Унинг эгаси алоҳида иситиш тизимидан воз 
кечиши мумкин. Чунки бинони иситиш ҳаражатлари 1 м
2
майдонни иситиш 
йилига 1 литрдан камроқ суюқ ёқилғи кетади. 
1996 йилда Дармштадтда пассив уй Институти (Passivhaus Institut) 
ташкил этилди. Бир неча йил ичида унинг ходимлари энергия тежайдиган 
уйларнинг оммавий қурилишига имкон берадиган самарали лойиҳа-
конструктив ечимларини ишлаб чиқдилар. Статистика маълумотларига кўра, 
1999 йил Германияда бундай бинолардан 300 таси қурилган эди, 2007 йил 
ўрталарига келиб -7000 дан ортиқ қурилган. Замонавий пассив уй анъанавий 
нисбатан 90% кам энергия талаб қилади, ва унда йиллик иссиқлик истеъмоли 
15 
квт/(м
2
×йил) 
ошмайди. 
Бундай 
кўрсаткичларга 
бино 
тўсиқ 
конструкцияларининг самарали иссиқлик изоляцияси туфайли эришилади. 
Атроф-муҳит билан минимал иссиқлик алмашинуви туфайли "пассив уйлар" 
кўпинча "термослар" деб аталади. Юқори самарадорликка эга бўлган жуда 
ақлли иситиш тизимлари, шунингдек, биноларнинг жанубий томонида 
ойналаниш майдонини кўпайтириш орқали қуёш энергиясидан пассив 
фойдаланиш билан биргаликда шамоллатиш тизимлари орқали иссиқликни 
қайтариш (тиклаш) муҳим аҳамиятга эга. 
Германиядан ташқари Европанинг бошқа мамлакатлари - Швеция, 
Финляндия, Дания ва Швейцарияда ҳам энергия тежамкор бинолар 



қурилмоқда. Пассив уй концепциясини амалга оширишга яхши мисол - 
Дания Хедехузенедаги ROCKWOOL компаниялар гуруҳининг тадқиқот 
маркази (Hedehusene), нафақат Европада, балки бутун дунё бўйлаб энг 
энергия тежамкор бинолардан бири сифатида тан олинган. Унинг 
қурилишида 
"совуқ 
кўприклар" 
(thermal 
bridges) 
юзага 
келиши 
мумкинлигини бартараф этишга имкон берадиган ечимлар қўлланилди. 
Ташқи тўсиқ конструкциялар орқали иссиқлик йўқотилиши компания 
томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик изоляция материалидан фойдаланиш 
ҳисобига сезиларли даражада камайтирилган. Бундан ташқари, бинода 
иссиқлик ўтказувчанлиги паст бўлган деразалар мавжуд ва шамоллатиш 
системасининг ишлаши компьютер системаси ёрдамида амалга оширилган.
Олинган тажриба энергия тежамкор биноларнинг бошқа лойиҳаларини 
амалга оширишда муваффақиятли қўлланилмоқда. Мисол тариқасида ХХ 
асрнинг 70-йилларида қурилган Даниянинг Нестервед (Næstved) шаҳридаги 
турар-жой биносининг реконструкция қилиш лойиҳасини келтириш мумкин. 
ROCKWOOL минерал жунли иссиқлик изоляциясидан фойдаланиш иситиш 
учун истеьмол қилинадиган энергияни деярли 70% га камайтиришни 
таьминлади. Бу борада айниқса тажрибанинг ўрни муҳимдир. Чунки 70-
йилларда қурилган биноларда энергия тежашнинг сезиларли салоҳияти 
мавжудлиги исботланди. Биноларда энергия тежашнинг бу 
усули 
мамлакатимиз учун энг устувор йўналишлардан бири бўлган мавжуд 
биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун жуда муҳимдир. 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish