Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


 Энергияни тежаш дастурини амалга оширишда кенг корпусли ва



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

1.4. Энергияни тежаш дастурини амалга оширишда кенг корпусли ва 
қайта қуриладиган турар-жой биноларининг роли 
Мавжуд биноларни бузмасдан кенг корпусли турар-жой биноларни 
лойиҳалаш ва микрорайонларни қайта қуриладиган турар-жой биноларни 
қуришга ўтиш орқали энергия тежаш дастурини амалга оширишнинг умумий 
концепцияси қуйидагича: 
- Реконструкция ва қайта қуриладиган турар-жой объекти учун турар-
жой квартали ёки микрорайон олинади. 
- Эркин участкаларда кўп қаватли кенг корпусли турар-жой биносини 
қуриб 
ишга 
туширмоқ. 
Реконструкция 
қилинаётган 
кварталнинг 
(микрорайон) эркин участкаларида уйлар ўртасида бошланғич турар-жой 
биноси ва қўшимчалар қуриш учун энерго - ва ресурс-иқтисодий қулай кўп 
қаватли кенг корпусли турар-жой биноси лойиҳалари қўлланилади. 
- Мавжуд "беш қаватли бинолар" ўрнида, уларни бузмасдан, қайта 
қуриладиган кўп қаватли энергетик жиҳатдан самарали қулай кенг корпусли 
турар-жой бинолари қурилади. Беш қаватли турар-жой бинолари, қайта 
қуриладиган 
кенг 
корпусли 
турар-жой 
биноларининг 
ҳажмий-план 
структурасига киритилган ҳолда, квартиралар майдонини кенгайтириш ва 
хонадонларни қайта ишлаб чиқиш билан реконструкция қилинади. 
- Қайта қуриладиган кенг корпусли турар-жой биноларининг қаватлар 
сони шаҳарсозликдаги ҳолати ва инсоляция шароитларини ҳисобга олган 


22 
ҳолда аниқланади. Беш қаватли уйларнинг бир қисми мансарданинг усти ва 
бинони кенгайтириш билан реконструкция қилинади, бир қисми эса 
инсоляциянинг шартига биноан нотурар жойларга кўчирилади. 
- Аҳоли турар-жой майдонларини ва аҳоли сонини кўпайишини ҳисобга 
олган ҳолда ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси объектлари ҳам 
модернизация қилинади. Ижтимоий объектлар ва кичик корхоналар кенг 
корпусли турар-жой биносининг биринчи қаватларида ва нотурар-жой 
хоналарига айлантирилаётган хоналарда жойлашади. 
- Турар-жой микрорайонининг қайта қуриладиган кенг корпусли 
биносида автостоянкаларни жойлаштириш, шу жумладан, шаҳар автомобил 
йўллари остида автостоянкаларни жойлаштириш муаммоси ҳал этилиб, 
транспорт ва пиёдалар қатнови схемаси яхшиланди. 
- Қайта қуриладиган кенг корпусли турар-жой бинолари ва қайта 
қурилган квартал (микрорайон) асосида энергия тежамкор зона яратилади. 
Таклиф этилаётган ёндашувнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: 
- лойиҳанинг ижтимоий йўналтирилганлиги – реконструкция ва қайта 
қуриладиган кенг корпусли турар-жой бинолари; 
- қайта қуриладиган кенг корпусли турар-жой биноларнинг атроф-
муҳит, шу жумладан тарихий бинолар билан архитектура-шаҳарсозлик 
мувофиқлиги; 
- квартал (микрорайон) турар-жой бинолари ва турар-жой муҳитини 
уйғунлаштириш; 
- шаҳарсозлик, архитектура, экологик, ижтимоий ва иқтисодий 
муаммоларни тизимли ўзаро келишилган ҳолда ҳал этиш; 
- турар-жой квартални ёки микрорайонни комплекс реконструкция 
қилишда ҳар бир объектга индивидуал (алоҳида) ёндашув; 
- реконструкция қилинадиган турар-жой биноларининг истеъмол 
сифатларига меъёр ва талабларга риоя қилган ҳолда бюджет капитал 
маблағларини минималлаштириш; 
- эксплуатация харажатларни камайтириш; 


23 
- реконструкция қилиш учун кетган харажатларни қоплаш. 
Кейинги 15-20 йил ичида концепцияни амалга оширишда эришиш 
мумкин бўлган энг муҳим натижалар: 
- архитектура-шаҳарсозлигини қайта ташкил этиш ва квартал 
(микрорайон) учун турар-жой қурилиши муҳитини уйғунлаштириш 
(гармонизациялаш); 
- турар-жой майдонлари 2-3 марта, қурилиш зичлиги нормаларига 
мувофиқ квартиралар сони 2-2,5 марта мос ҳолда ўсади. Ўзлаштирилган ва 
турар-жой 
бинолари 
қурилган 
шаҳар 
ҳудудларида 
турар-жой 
майдонларининг асосий (80 ва ундан ортиқ фоизгача) ўсишини амалга 
ошириш; 
- барча кам хонали квартиралар кўп хонали квартираларга айланади. Ҳар 
бир квартиранинг эгаси амалдаги ижтимоий меьёрларга мос келадиган 
майдон билан қулай-шинам квартирани олади; 
- мавжуд турар-жой биноларининг узоққа чидамлилиги янги турар-жой 
биноларининг узоққа чидамлилигигача узайтирилади; 
- реконструкция қилинган квартираларнинг энергия истеъмол қиймати 
камайтирилади; 
- иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергиясининг 
солиштирма сарфи 2 марта камаяди; 
- турар-жой қурилиши харажатлари янги шундай бинога нисбатан 15-20 
% гача камаяди, ерларни ижарага олишни ҳисобга олган ҳолда эса бу 
кўрсатгич 40 % гача камаяди, қўшимча квартираларни бозор қийматида 
сотилиши, нотурар жой биноларини ижарага берилиши ва иситиш 
харажатларини камайганлиги, ерни ижарага бериш ва ҳудудни тартибга 
солиш камлиги ҳисобидан харажатни қоплаш муддати камаяди. 
- 20 йилга таъмирлаш харажатлари, шу жумладан, фойдаланиш 
харажатлари камаяди; 


24 
- ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш - "беш қаватли бинолар" аҳолисини 
истеьмол қиймати ва квартираларнинг сифати янги даражага кўтарилган 
квартал (микрорайон)да ободонлаштирилган квартираларга жойлаштириш; 
- реконструкция қилинаётган ва қайта қуриладиган квартал ёки 
микрорайон асосида 1 кв.м турар-жой билан солиштирма иссиқлик 
истеьмоли икки баравари камайган ҳолда энергетик жиҳатдан самарали зона 
ташкил этилади; 
- 15-20 йил ичида шаҳар чегараларини кенгайтирмасдан ривожланиши 
мумкин, шу билан бирга, шаҳар маъмурияти қўшимча инвестиция 
ресурсларини - турар-жой қурилиши учун нуфузли ҳудудлар (илгари 
қурилган, 
аммо 
етарлича 
зич 
эмас) 
ва 
шаҳар 
йўллари 
остида 
автотураргоҳларни ижарага бериш йўли билан бюджетга қўшимча маблағлар 
олади. 
Қайта қуриладиган кварталлардаги қайта қуриладиган турар-жой 
биноларининг асосий мазмуни замонавий кўп қаватли турар-жойларнинг 
янги қурилишини инвестициявий-қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва 
амалга 
ошириш 
ҳамда 
турар-жой 
фондини 
қайта 
қуриш 
ва 
ривожлантиришнинг ягона инвестиция жараёнига биринчи оммавий 
сериядаги мавжуд уйларни мажбурий реконструкция қилиш вақт ва 
маконида бирлаштиришдан иборат. 
Бу ҳолатда етакчи жарайон - янги ташкил этиладиган турар-жойларга 
харажатлар 
ажратилиб, 
мавжуд 
турар-жойлар 
ва 
квартираларни 
реконструкция қилиш жараёни - эркин ҳудудларда ва реконструкция 
қилинадиган турар-жойлар майдонида янги турар-жойлар қурилишидир. 
Қайта тикланадиган турар-жойлар билан қурилган кенг 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish